• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ҳарбий базасида оммавий қотиллик, кўлга чўккан троллейбусдан 20 кишини қутқарган қаҳрамон ва Ливандаги қочоқлар лагерида қирғин. Кун хронологиясида 16 сентябрь

    16 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига қарашли базадаги оммавий қотиллик, сувга тушиб кетган троллейбусдан 20 кишини қутқариб чиққан Шаварш Карапетян ҳамда Ливандаги қочоқлар лагерида содир этилган оммавий қирғинга оид фактлар ўрин олган.

    АҚШдаги оммавий қотиллик

    2013 йилнинг 16 сентябрь куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Вашингтон-Нейви-Ярд даҳасида жойлашган Кемасозлик ва қуролланиш қўмондонлиги штаб-квартирасида оммавий қотиллик юз берган. Базанинг 34 ёшли собиқ ходими Аарон Алексис 20 кишини отиб ташлаган бўлиб, уларнинг 12 нафари ҳалок бўлган, 8 нафари яраланган. Кўп ўтмай унинг ўзи ҳам полициячилар билан отишмада ҳалок бўлган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Мазкур воқеа АҚШ ҳарбий базасида рўй берган иккинчи оммавий қотиллик эди — бундан олдингиси 2009 йилнинг 5 ноябрида Форд-Худ ҳарбий базасида содир бўлган.

    16 сентябрь куни эрталаб соат 07:53 да 34 ёшли Аарон Алексис ижарага олинган кул ранг Toyota Prius’да сумкасига 12-калибрли қирқилган Ремингтон 870 милтиғини яшириб, бинога келади. Алексис тўртинчи қаватга кўтарилиб, ҳожатхонага киради ва у ерда қуролини йиғади, кейин эса коридор орқали ғарбий қанотга бориб, соат 08:16 да одамларга қарата ўт очишни бошлайди. Тўрт дақиқа давомида у яқин масофадан бир неча кишини отиб ташлайди, учинчи қаватга тушиб яна ҳаммани ўққа тутишни бошлайди. Учинчи қаватда Алексис ўзини тўхтатишга уринган қўриқчини отиб, унинг 9 миллиметрли Beretta пистолетини олиб қўяди ва отишмани давом эттиради.

    Полицияга биринчи қўнғироқ соат 08:17 да келиб тушади. Улар зудлик билан воқеа жойига йўл олган. Соат 08:24 да биринчи полициячи бинога кирганида, учинчи қаватда Ааронга дуч келади. Жиноятчи унга қарата ўқ узади ва Скотт Уильямс оёғидан яраланади. Полициячилар чекинишга мажбур бўлади, Аарон Алексис эса 30 дақиқа давомида одамларга қарата ўқ узишни давом эттиради. Соат 08:57 да жиноятчи қуршовга олинади, соат 09:25 га қадар давом этган отишмадан сўнг, Алексис бошидан ўқ еб, вафот этади. Унинг жасади бинодан соат 11:50 да олиб чиқиб кетилади.

    Ходим нима сабабдан отишмани содир этгани ҳақида

    Жиноят нима сабабдан содир этилгани аниқ эмас. Версиялардан бирига кўра, Алексис руҳий касалликдан азият чеккан — у ўзини ўта паст частотада бошқаришаётганига ишонган. Милтиғига «Қийноқларга якун!», «Шундай бўлгани яхши!» ва «Паст частотали қуролим» деган ёзувларни туширган.

    Алексиснинг Нью-Йоркда истиқомат қилаётган рафиқаси ва фарзандлари бор. Унинг ўзи Квинсда туғилган, Бруклинда улғайган, турли вақтларда Сиэтл, Вашингтон ва Техасда яшаган. У буддавийликка қизиққан ва ушбу динга эътиқод қилувчи мамлакатлардан келганлар, хусусан, таиландликлар билан дўстона муносабатда бўлган. Полиция уни уч марта жамоат тартибини бузгани учун ҳибсга олган, жумладан, рухсат этилмаган жойда ўқ узгани учун, аммо жиноят иши қўзғатилмаган. Бунда уйининг қанот қисмига қўйилган машина сабаб бўлган — Аароннинг жаҳли чиқиб кетиб, ўқ узган. АҚШда ўзгаларнинг уйи қанот қисмига машинани қолдириш мумкин эмас, чунки бу шахсий мулк даҳлсизлигини бузади. Ўз навбатида бу уйига бостириб келган шахсга ёки жонсиз предметларга ўт очишга рухсат беради.

    Иккинчи сафар уйида қуролини тозалаб ўтирганида тасодифан шифтга ўқ узиб юборган ва қўшни квартирага зарар етказган. Иккала ҳолатда ҳам ҳеч кимга зарар етмаган. Учинчи марта эса Алексис кўчадан маст ҳолда қўлга олинган ва икки кун изоляторда сақланган. Алексис АҚШ қуролли кучларида электрик бўлиб ишлаган, унинг вазифаси ҳарбий самолётларнинг электр тизимини таъмирлашдан иборат бўлган. Шунингдек, у Японияда хизмат сафарида бўлганида Форт-Уэрт ҳарбий базасида ишлаган. Бундан ташқари, қариндошларининг сўзларига кўра, у 11 сентябрь терактининг гувоҳи бўлган ва омон қолганларни қутқариш операциясида фаол иштирок этган. Юқоридаги ҳолатлар унга руҳий шикаст етказган бўлиши мумкин.

    Сувга тушиб кетган троллейбусдан 20 кишини олиб чиққан қаҳрамон

    1976 йилнинг 16 сентябрида сузиш бўйича жаҳон чемпиони ва кўплаб рекордлар соҳиби Шаварш Карапетян кўприкдан Ереван сув омборига тушиб кетган троллейбус ичидан 20 кишини қутқариб олган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Шу куни Шаварш одатдагидек Ереван кўли қирғоғи бўйлаб машқ қилаётган бўлган. У билан бирга югуришга укаси Камо ва мураббийи Липарит Алмасакян чиққан. Шунда уларнинг кўз ўнгида ичи йўловчиларга тўла троллейбус йўлдан чиқиб кетиб, кўлга қулаган. Саноқли сониялар ичида у сув тубига чўка бошлаган.

    Расмий версияларга кўра, авария ҳайдовчининг юрак ҳуружи сабаб содир бўлган. Кейинроқ фожианинг асл сабаби аниқланган — ҳайдовчи белгиланмаган жойда тушиб қолишни истаган йўловчи билан тортишиб қолган. Қизиққон икки эркакнинг тортишуви аянчли якун топган.

    Троллейбус 10 метр чуқурликка тушиб кетган. Шаварш зудлик билан қарор қабул қилган — у сувга шўнғийди, укаси ва мураббийи — жабрланувчиларни қирғоққа чиқаради. Бу жуда мушкул вазифа эди. Ереван кўлида сув жуда совуқ, деярли 0 даражада бўлган. Бундан ташқари, кўлга Совет Арманистони пойтахтидан турли чиқиндилар оқиб келган.

    Шаварш 10 метр чуқурликка шўнғиб оёғи билан троллейбуснинг орқа ойнасини тепиб синдиради ва ҳалок бўлаётган одамларни чиқаришни бошлайди. Вазиятни ўрганиб чиққан тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар Шаваршнинг қилган қаҳрамонлигини бирор инсон амалга ошира олмаслигини таъкидлаган. Унинг иши Геракл ёки Суперменнинг қаҳрамонликларига қиёсланган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Сувнинг совуқлиги ҳисобга олинадиган бўлса, Шаварш бир, икки ёки уч кишини қутқариб қолган тақдирида ҳам, фантастик ишни амалга оширган бўларди. Аммо Шаварш Карапетян том маънода 20 кишини нариги дунёдан олиб қолади.

    Аслида спортчи кўпроқ жабрланувчиларни олиб чиққан, аммо шифокорлар уларга ёрдам кўрсата олмаган.

    Ақл бовар қилмас ишни уддалаган Шаваршнинг ўзи узоқ вақт троллейбус ўриндиғининг чарм ёстиғи тушига кириб келганини айтган. Сувга шўнғишларнинг бирида у одам деб ўйлаб ўриндиқни тортиб чиқарган. Сузувчи ўз хатосини юзага чиққанда англаган ва узоқ вақт бунинг ўрнига бирорта одамни қутқарсам бўларди деб эзилиб юрган.

    У жисмонан ва руҳан чарчагач, шўнғишдан тўхтаган. Аммо у троллейбус тросини тортишга улгуриб, воқеа жойига етиб келган қутқарувчиларга ёрдам кўрсатган.

    Шаваршнинг ўзи оғир пневмония, ифлос сувда шиша синиқлари етказган жароҳат оқибатида қоннинг заҳарланиши билан шифохонага тушиб қолган. У 45 кун койкада ётган. Уйига қайтгач, сувни кўрса кўнгли ағдариладиган ҳолатда бўлган. Спортга қайтишнинг имкони йўқ эди. Шунга қарамай, у барчани ҳайратда қолдириб, қайтган. Чиройли кетиш учун ҳам қайтган — 1977 йилда у ўзининг охирги — 11-рекордини ўрнатган.

    Унинг қаҳрамонлиги катта мамлакат бўйлаб тез тарқалмаган — у вақтларда фожиаларни тилга олишни ёқтиришмас эди. Хабар топишгач эса Ереванга 10 минглаб миннатдорчилик хатлари кела бошлаган. Шаварш Карапетян Совет Иттифоқи Қаҳрамонига айланмаган — унга «Шон-шараф» ордени берилган. 1978 йилнинг 8 августида совет астрономи Николай Черних 3027 рақамли астероидни очган ва унга Шаварш номини берган.

    1985 йилнинг 19 февралида Ереван шаҳридаги Спорт-концерт мажмуасида ёнғин чиққан. Барча офатга қарши курашган. Кейинроқ шифохонага биринчилардан бўлиб ўзини оловга отган ва одамларга ёрдам кўрсатган кўнгилли эркак куйган ҳолатда олиб келинган. Куйиш жароҳатларини олган бўлса-да, бир неча кишининг ҳаётини сақлаб қолган кўнгилли Шаварш Карапетян бўлиб чиққан.

    Фото: Fedpress

    Фото: Fedpress
    1993 йилда Шаварш тақдир тақозоси билан Еревандан Москвага кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Унинг «Иккинчи нафас» номли кичик оёқ кийим устахонаси бор. У ўз ҳаёти, тақдиридан нолимайди.

    Сабра ва Шатиладаги қочоқлар лагерида юз берган қирғин

    Бундан роппа-роса 40 йил олдин 16 сентябрь куни насроний фалангистлар отряди Исроилнинг қўшинлари томонидан эгалланган Байрутдаги Сабра ва Шатила қочоқлар лагеридан бошпана топган фаластинликларни қиришни бошлаган. Оқибатда улар томонидан (турли маълумотларга кўра, 460 дан 3,5 минг кишигача) асосан тинч аҳоли ўлдирилган. Сабра ва Шатиладаги қирғин бутун дунёдаги норозилик тўлқинини, Исроилда эса сиёсий силкинишни юзага келтирган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Биринчи Ливан уруши 1982 йилнинг 6 июнида бошланган. Бир неча кун ўтиб Исроил қўшинлари Байрутга кириб борган ва Фаластин озодлиги ташкилоти аъзолари жойлашган шаҳарнинг ғарбий қисмини қамалга олган. Икки ярим ой давом этган даҳшатли тўқнашувлар фаластин отрядларининг эвакуацияси билан якунланган. 1 сентябрда Ёсир Арофат бошчилигидаги 10 мингдан ортиқ ҳарбий Ливанни денгиз орқали тарк этган. Орадан уч кун ўтгач, Исроил армияси бўлинмаси Ғарбий Байрут томон ҳаракатланишни бошлаган. 15 сентябрда улар Сабра ва Шатила қочоқлар лагерини блоклаган. Шу куннинг ўзида Шатиладан Исроил аскарларига қарата ўқ узилган. Бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 20 нафари яраланган. Разведка маълумотларига кўра, лагерда юзлаб фаластин жангарилари яширинган бўлган.

    23 августда, Ғарбий Байрут қамали вақтида Ливанда президентлик сайловлари ўтказилган ва унда фалангистлар етакчиси Башир Жмаел ғалаба қозонган. 14 сентябрь куни у Сурия махсус хизмати агенти томонидан ташкиллаштирилган портлаш оқибатида ҳалок бўлган. У билан бирга 26 нафар партиядоши вафот этган. Башир Жмаел — ливанлик насронийлар кумири — бутун насронийлар ҳамжамияти учун қаттиқ зарба бўлган. Фалангистлар отрядлари Сурия иттиффоқдошари ва азалий душманлари — фаластинликларда қасос олиш ўтида ёнган.

    Исроил армияси қўмондонлиги фалангистлар Сабра ва Шатиладаги қочоқлар лагерларини тозалашни буюрган. Бу Ливан армияси қўмондонлиги шу каби илтимосни рад этганидан сўнг юз берган. Исроил армияси катта йўқтишлардан ҳайиқиб, ўз кучларини лагерга киритишни истамаган. Мудофаа вазири Ariel Шароннинг отрядларни тозалаш таклифига Бош штаб бошлиғи Рафаэл Эйтан шундай жавоб қайтарган: «Улар қасос ўтида ёнмоқда, бу қонларнинг дарё бўлиб оқиши билан якунланиши мумкин». Шунга қарамай, тегишли таклиф галангистлар томонидан амалга оширилган. Уларнинг етакчиси, Башир Жмаелнинг укаси, Ливан президенти ўлимидан кейин унинг ўрнини эгаллаган Амин операцияни ўтказишни тасдиқлаган. Исроил армияси вакиллари фалангистлар командирлари билан уни муҳокама қилиб, асосий эътиборни лагердаги тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга қаратган. Кейинроқ, ушбу кўрсатмалар фойда бермагани маълум бўлади.

    16 сентябрь куни соат 18:00 да фалангистлар отрядлари Сабра ва Шатилага киришни бошлайди. Лагерда қолган жангарилар уларни ўт очиб кутиб олади. Отишма бошланади. Қоронғу тушиши билан фалангистлар Исроил армиясидан ҳавога ёритувчи ракеталар учиришни сўраган. Мазкур сўров ижобий қондирилади. Шу куни кечаси Сабра ва Шатиладига воқеаларни кузатаётган исроиллик ҳарбийлар фалангистлар ва уларнинг командири Эли Хубэйка ўртасидаги радиоалоқа сеансидан хабар топади. «Бу ерда 50 нафар аёл ва болалар бор, нима қилай?», — дейди ҳарбий. «Сен бу саволни менга охирги маротаба беряпсан. Нима қилиш кераклигини ўзинг яхши биласан», — дея жавоб қайтарган Хубэйка.

    17 сентябрь тонгида фалангистлар командирлари Исроил қўмондонлигига қочоқлар лагерларида жанглар давом этаётганини маълум қилган. Шу билан бирган, Сабра ва Шатилада тинч аҳоли оммавий ўлдирилаётгани тўғрисида хабарлар келишни бошлаган. Исроил армиясининг кузатувчи постларида хизмат қилган аскарлар ҳодисага гувоҳ бўлган. Улар мазкур хабарларни ўз бошлиқларига етказган. 17 сентябрь кечаси парашют-десант бригадаси командири Ёрам Яир лагердан қочиб чиққан фуқаролар фалангистларнинг даҳшатли ишлари ҳақида гапираётганини айтган.

    Фото: Parstoday

    Фото: Parstoday

    18 сентябрь тонгида фалангист кучлари қочоқлар лагерини тарк этган. Бош штаб разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Сабра ва Шатилада 700—800 нафар фаластинлик ўлдирилган. BBC телеканалининг маълум қилишича, ўлдирилганлар сони 800 кишини ташкил этади. Лагерлардаги қирғинлар ҳақида китоб ёзган журналист Амнон Копелюкка кўра, қарийб 3 минг киши ўлдирилган. Фаланстин мабаларида ушбу рақамлар бунданда кўп — 3,5 минг киши.

    Содир бўлган воқеа дунёнинг кўплаб давлатлари ва БМТ томонидан қораланган. Исроилда ҳам оммавий норозилик намойишлари ўтказилган — уларнинг энг йириги 25 сентябрь куни Тель-Авивда ташкиллаштирилиб, унда 200 минг киши қатнашган. Сабра ва Шатила воқеаларини тергов қилишга Олий суд раиси бошчилигида тергов комиссияси тузилган. Комиссия фалангистларга қочоқлар лагерларини тозалашни буюрган Ariel Шароннинг ҳаракатларини кескин қоралаган. Оқибатда у мудофаа вазири лавозимини тарк этишга мажбур бўлган. Шунингдек, Бош штаб бошлиғи, ҳарбий разведка бошлиғи, «Моссад» раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳарбийларнинг ҳаракатлари ҳам қониқарсиз деб топилган.

    Фото: Parstoday

    Фото: Parstoday

    Фото: Parstoday

    Фото: Parstoday

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Александр II га суиқасд уюштирган «биринчи рус террорчиси», янги Германия «отасига» айланган Аденауэр ва Перуга қулаган сирли метеорит. Кун хронологиясида 15 сентябрь

    16.09.2022, 09:30   Изоҳ (0)   63968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин ва Си Цзиньпин Самарқандда учрашди

    16.09.2022, 09:22

    АҚШ Рамзан Қодировга нисбатан санкциялар жорий этди

    15.09.2022, 22:47

    «Эрон ШҲТга аъзо бўлиш орқали Ғарб санкцияларидан қутулиб қолиши мумкин» — эксперт

    15.09.2022, 22:11

    АҚШ Сенат қўмитаси Тайван учун 4,5 млрд долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади

    15.09.2022, 20:56

    Боку Арманистон билан сўнгги можарода 71 нафар озарбайжонлик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди

    15.09.2022, 19:29

    Янги Зеландияда аукционда сотиб олинган эски чамадонлардан икки ёш боланинг жасади чиқди. Уларнинг онаси Жанубий Кореяда ушланди

    15.09.2022, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.