12 март куни соат 07:40да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига «Пахтакор» МФЙда яшовчи фуқаро Зуҳриддин Баратовдан ўзи яшаб турган хонадондаги ҳожатхона чуқурига кучукчаси тушиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи А.Қурбонов қутқарувчилар билан воқеа жойига тезда етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида кучукчани чуқурдан чиқариб бешикаст эгасига топширди.
Изоҳ (0)