Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди
Ли Мин Хо 38 ёшга тўлгани муносабати билан туғилган кунини нишонлади. У мухлислари юборган совғалар билан тўла хона суратларини ижтимоий тармоқларда улашди. Ҳашаматли совғалар туширилган бу суратлар тезда машҳурликка эришди ва Корея жамоатчилиги орасида турли муносабатларга сабаб бўлди.
Фото: Instagram
Ҳар йили бўлгани каби Ли Мин Хо гуллар, шарлар ва қимматбаҳо совғалар учун мухлисларига миннатдорлик билдирди.
Фото: Instagram
Туғилган кунда совға олиш ёмон эмас, бироқ кўпчилик Ли Мин Хонинг йиллар давомида мухлислардан қимматбаҳо совғалар қабул қилишини ноўрин деб ҳисобламоқда. Баъзи интернет фойдаланувчилари эса унинг даражасидаги актёрлар моддий совғаларни мулойимлик билан рад этиб, фақат эътиборни қадрлаши маъқулроқ бўлар эди, деб таъкидлади.
Шунингдек, Ли Мин Хони экологик муаммоларга бепарво муносабатда айблашди. Баъзилар эса машҳур актёрнинг совғаларни умуман қабул қилмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳар бир кишининг шахсий иши. Аммо юлдузлардан Пак Бо Гом ва Г-Dragon совғаларни рад этгани билан кўпроқ ҳурматга сазовор бўлишади.
Очиғи, бу жуда ноўрин кўринади. Ҳозир камтарлик ҳақида кўп гапирилмоқда. Агар у келаси йили ҳам шундай суратлар жойласа, демак актёр ўзгармоқчи эмас.
Унинг шу ёшида ва даромадида бунга совғалар нега керак?
У жуда бой, совғаларни қабул қилишни кераги йўқ. Бу ҳақиқатан ҳам камбағаллар бойларга совға бераётгандек кўринади. Ва шундай таассурот пайдо бўладики, у келаси йилда янада кўпроқ совға кутмоқда
Актёрлар суратга олиш учун юз миллионлаб пул олишади, яна совғаларни қабул қилиб, буни кўрсатишади. Бу қандайдир ҳурматсизлик.
Актёрнинг содиқ мухлислари уни ҳимоя қилиб, бу узоқ йиллик анъана ва севги ҳамда миннатдорлик ифодаси эканини таъкидлади. Бундан ташқари, бу актёр ва мухлислар ўртасидаги яхши коммуникация шаклидир.
Изоҳ (0)