2025 йил 4 апрель куни “Қўрғон сирлари” сериалининг финал қисми эфирга узатилди. Бу эса сериал мухлислари учун кутилмаган якун бўлди. Чунки кўпчилик учинчи мавсум ёз бошигача давом этади, деб умид қилаётган эди. Сериал якунлангач, актёр ва актрисалар тўлиқ дам олишга қарор қилишди. Юлдузларни 2025 йил куз фаслида яна экранларда кўришимиз мумкинми?
Баъзи ижодкорлар аллақачон янги лойиҳалар учун шартнома имзолаган, айримлари эса “Қўрғон сирлари” сериали билан бирга бошқа лойиҳаларда ҳам суратга тушишга улгурган. Улар тез орада янги образда яна томошабинлар қаршисида пайдо бўлади. Бошқалар эса, чамаси, уч йилга яқин давом этган интенсив суратга олиш жараёнидан сўнг, бир оз танаффус қилишга қарор қилган.
Арфа Сарачўғлу

Сериалда инсон ўзини топишга ҳаракат қилади, шахсийлик йўқолади, сунъий дунё ва эркинлик муаммолари кўтарилади.Гўзаллиги билан томошабинларнинг кўнглини забт этган, мафтункор Сейран Шанлини гавдалантирган Афра Сарачўғлу вақтини беҳуда ўтказгани йўқ.
У бир оз дам олди, аммо тез орада янги лойиҳага қўл урди. Афра яна ОGM Pictures билан ишлашда давом этади. У бош ролни айнан шу компания ишлаб чиқарадиган янги сериалда ижро этади. Афтидан, у ОGMънинг севимли юлдузига айлангандек.
Маълумотларга кўра, Афра Сарачўғлу яқин орада “Дисней Плус” платформаси учун махсус суратга олинадиган “Пера” номли янги сериалда суратга туша бошлайди. Бу эса уни халқаро даражадаги юлдузга айлантириш йўлида яна бир муҳим қадам саналади.
Туркиялик машҳур журналист Бирсен Алтунташнинг ёзишича, лойиҳа Жим Керри иштирок этган “Труман шоуси” фильмидан илҳомланган. Бу эса уни одатдаги севги драмаларидан фарқ қилувчи, жиддий фалсафий мазмунга эга сериал бўлишини англатади. Сериал марказида инсон ўзлигини топиши, шахсиятнинг йўқолиши, сунъий дунё муҳити ва инсон эркинлигининг чекланиши каби долзарб муаммолар туради. Бундай ёндашув эса сериалдан катта умид қилишга асос бўлади.

Афра Сарачўғлу “Го Тукия” туризм платформаси учун реклама ролигида суратга тушди. Унда у актёр Энгин Акюрек билан бирга иштирок этди. Ушбу реклама мамлакат туризмини тарғиб қилишда фаол фойдаланилади.
Бундан ташқари, “Қўрғон сирлари” сериали тугагандан кейин Афранинг ҳаёти ҳақидаги гаплар журнал муқовалари билан тўлиб кетди.
“Пера” сериали эса тахминан 2025 йилнинг иккинчи ярмида, эҳтимол декабрь ойига яқин экранларга чиқади. Ҳозирча Афра билан бирга ким суратга тушиши аниқ эмас, аммо ОGM Pictures компанияси унинг жиддий ёндашув билан танлайди ва лойиҳани янги хитга айлантиради, деган умид бор.
Маълумотларга кўра, Афра “Чексиз севги” сериалининг учинчи мавсумига қўшилиши мумкин, лекин бу ҳақда аниқ тасдиқ йўқ. Бунинг сабаби Афранинг ижтимоий тармоқларда актёр Дениз Жан Акташни кузатиши эди. Аммо, актёрлар бир-бирининг янгиликларини доим кузатиб боради, шунинг учун бу ҳеч нарса англатмаслиги мумкин.
Интервьюларнинг бирида Афра бир нечта янги лойиҳаларни кўриб чиқаётганини айтди. Балки у мухлисларини “Чексиз севги”да пайдо бўлиши билан ҳайратда қолдиради.
Мерт Рамазан Демир

Ферит Корҳан ролини ижро этган Демир мухлисларини яқин келажакда қайси сериал ёки фильмларда суратга тушиши ҳақида аниқ янгиликлар билан хурсанд қилмади. Бироқ, турк блогери Дениз Туралнинг айтишича, “Қўрғон сирлари” сериалининг муваффақиятидан кейин йигитга янги мавсум учун ўндан ортиқ таклиф тушган.
“Қўрғон сирлари” устида ишлаётган вақтида Мерт Netflix ва ОGM компаниялари ҳамкорлигида суратга олинган “Тарк этилган одам” лойиҳасида ҳам рол ўйнади. Ушбу драмани 2025 йил охиригача экранларда кўриш имконияти катта.
Ижтимоий тармоқларда Мерт ва Афра учун бир хил продюсерлик компанияси қизиқиш билдираётгани ҳақида маъумотлар тарқалди. Бу эса мухлислар орасида “Қўрғон сирлари” юлдузлари яна бир лойиҳада бирга иштирок этишига умид уйғотди. Аммо, бундай воқеалар кўпинча ҳеч нарсани англатмаслигини унутмаслик керак.
Умид қиламизки, яқин кунларда турк журналистлари ёки актёрнинг ўзи мухлисларга “Қўрғон сирлари” юлдузи иштирокидаги янги лойиҳа 2025 йил кузида намойиш қилинадими, деган саволга жавоб беради.
Берил Позам ва Эрсин Арижи

“Қўрғон сирлари” сериалининг финал қисмидан сўнг, ижтимоий тармоқларда актрисанинг ҳомиладорлиги ҳақида гаплар тарқалди. Аммо, бу маълумот тасдиқланмади.
Сериал якунлангач, ёш оила бўш вақтининг катта қисмини дам олишга бағишлади. Эрсин Испаниядан ўзининг рафиқаси билан бирга сафардан тушган суратларини жойлаштирди. Берил ҳам вақти-вақти билан ижтимоий тармоқларда постлар қилмоқда. Ҳозирча актриса ва турмуш ўртоғининг ҳеч қандай эълон қилинган янги лойиҳаси йўқ. Балки улар узоқроқ танаффус қилишни маъқул кўришган бўлса керак. Эҳтимол, ҳомиладорлиги ростдир, шу боис ҳозирча янги лойиҳалардан йироқ юрмоқда.
Таро Эмир Текин

Ҳозирча актёр 2025 йил куз фаслида намойиш этиладиган йирик сериалларда иштирок этадими-йўқми, бу борада аниқ маълумот йўқ. Аммо, у рол ўйнаган “Олд Моней” номли сериал шу йил охиригача эфирга чиқиши кутилмоқда.
Тўғри, бу сафар унга бош рол эмас, иккинчи даражали образ насиб этди. Бироқ Таронинг ўзига хос харизмаси уни яна сериалдаги энг кўп муҳокама қилинадиган қаҳрамонлардан бирига айлантириши мумкин.
Айни пайтда эса у шахсий ҳаётига вақт ажратмоқда. Таро модел Сандра Форманек билан муносабат қурмоқда.
Дирен Полатўғуллари

Ота ролини ижро этган актёр ҳам вақтини бекорга сарфламади, тезда “Хаос анатомияси” сериалининг актёрлар таркибига қўшилди. Интернетдаги маълумотларга кўра, актёр Реза исмли қаҳрамон ролини ўйнайди. У Истанбулдаги ноқонуний қимор ва кўнгилочар бизнесни бошқарадиган шахс бўлади.
Лойиҳа жиноят мавзусига яқин бўлиб, томошабинларнинг қалбини забт этишга ваъда қилмоқда. Асосий ролларни Айтач Шашмаз ва Серра Аритурк ижро этади.
Сезин Бозажи

Сейран ва Сунининг онаси узоқ муддатли танаффусдан сўнг фаолиятини тўхтатмасликка қарор қилди. У Режиссёр Дениз Челеби Дикилиташ лойиҳасидан рол олиш таклифини қабул қилди. Сериални Мост Япим продюсерлик компанияси ишлаб чиқмоқда.
Актриса жуда кўп синов ва қийинчиликларга дуч келган аёл ролини ижро этади. Дастлаб, сценарий муаллифлари қаҳрамонининг исмини Эсме деб қўйишни режалаштиришган. Аммо уч йил давомида Сезин Бозанчи айнан шу исм билан ролларни ижро этган. Томошабинлар янги қаҳрамонни “Қўрғон сирлари” сериалидаги қаҳрамон билан адаштириб юбормаслиги учун исмини ўзгартиришга қарор қилишди.
Ҳуля Дуяр

Изоҳ (0)