• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан 4 июнь куни телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда томонлар Украинанинг “Ўргимчак тўри” номи остида Россия ҳарбий аэродромларига қилган операциясини ҳам муҳокама қилди. 

    Foto:
    Фото: Shutterstock

    Суҳбат давомида Путин Украинада яқин орада тинчлик бўлишини кутмаслик кераклигини билдирган. Шунингдек, у Москва аэродромларига уюштирилган ҳужумга жавоб қайтарилишини таъкидлаган.

    Мен ҳозиргина Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатни якунладим. Суҳбат, тахминан, бир соат-у 15 дақиқа давом этди. Биз Украинанинг Россия самолётларига ҳужумини, шунингдек, ҳар икки томондан содир бўлаётган бошқа турли ҳужумларни муҳокама қилдик.

    Бу яхши суҳбат бўлди, лекин дарҳол тинчликка олиб келадиган суҳбат эмас. Президент Путин яқинда аэродромларга қилинган ҳужумга жавоб қайтариши кераклигини жуда қатъият билан айтди, деди АҚШ раҳбари.

    Украина мавзусидан ташқари, Эрон масаласи ҳам муҳокама қилинган. Трампнинг сўзларига кўра, у Путинга Теҳрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини айтган. 

    Биз Эрон ҳақида ҳам, Эроннинг ядро қурол бўйича қарор қабул қилиш муддати тугаётгани ва бу қарор тезда қабул қилиниши кераклиги ҳақида ҳам гаплашдик! Мен президент Путинга Эронда ядро қуроли бўлиши мумкин эмаслигини айтдим ва бу борада, ўйлайманки, биз ҳамфикр эдик. Путин Эрон билан музокараларда иштирок этиши ва уларни тезроқ якунлашда фойдали бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, деган Трамп.

    “Ўргимчак тўри” операцияси

    Украина Хавфсизлик хизмати 1 июнь куни Россиянинг бешта авиация базаларига қарши кенг кўламли махсус операция ўтказди. Унинг мақсади Россия стратегик авиациясини, хусусан, Украина шаҳарларига мунтазам равишда ҳужум қилган қанотли ракета ташувчиларини ишдан чиқариш эди.

    Операция бир ярим йилдан кўпроқ вақт давомида тайёрланган ва пухта режалаштирилган. Ҳужумлар Россияда тўхтаб турган юк машиналаридан учиб чиққан дронлар ёрдамида амалга оширилган. Бу эса Украина чегарасидан узоқ масофада зарбалар беришга имкон берган.

    АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, етказилган зарар “сезиларли” бўлган, бироқ унинг кўлами ҳали баҳоланмоқда Оқ уйдаги манбалар ҳужумлар натижасида Россия камида олтита узоқ масофали Ту-95, камида тўртта Ту-22М бомбардимончи самолётларини, шунингдек, ҳар бири 300 миллион доллар қийматидаги бир нечта А-50 радиолокацион назорат самолётларини йўқотганини маълум қилган.

    Ғарб экспертлари фикрича, бу операция урушда бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин ва Украинанинг Россиянинг стратегик объектларига зарба бериш қобилиятини намойиш этади. Операцияга 117 та дрон жалб қилинган. Улар Россиянинг стратегик қанотли ракета ташувчиларининг 34 фоизини йўқ қилган.

    Зеленский операциянинг “офиси” Россия вилоятларидан бирида Федерал хавфсизлик хизмати бошқармаси ёнида жойлашганини айтган. Украина президенти “ноёб операция” учун хавфсизлик хизмати ходимларига миннатдорлик билдирган.

    5 июн, 10:31   Изоҳ (0)   6149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Трамп#Путин#«Ўргимчак тўри»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рим папаси Россия ва Украина музокараларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

    21 май, 18:20

    Трамп Путин иштирокидаги саммитни режалаштириш ҳақида кўрсатма берди

    23 май, 08:15

    Европа Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади — Bloomberg

    25 май, 11:37

    “У ақлдан озган” — Трамп Путинни Украинага йирик авиаҳужум учун қоралади

    26 май, 10:52

    “Трамп Путин уни алдаганини англаб етди” — Макрон

    26 май, 21:20

    Кремль Трампнинг Путиндан норозилигига жавоб қайтарди

    27 май, 10:23

    “Трампга Россия ва Украина ўртасидаги можаро ҳақида етарли маълумот берилмаяпти” — Кремль 

    28 май, 21:55

    Трамп Путин ва Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди

    28 май, 23:20

    Трамп Путинга икки ҳафта муҳлат берди

    29 май, 11:27

    Трамп Путин ва Зеленскийни жуда қайсар деб атади

    31 май, 10:50

    Байден ўрнига ҳужжатларга кимлар имзо қўйгани маълум бўлди

    2 июн, 19:10

    “Истанбулни тинчлик ўрнатиш марказига айлантириш ниятидаман” — Эрдўғон

    2 июн, 21:36

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    2 июн, 23:45

    Жанубий Кореяда президентлик сайлови бошланди. Номзодлар ким? 

    3 июн, 09:58

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    3 июн, 13:15

    WP: Трамп иккинчи муддат давомида ижтимоий тармоқларда уч баробардан кўпроқ хабарларни эълон қилмоқда 

    3 июн, 22:10

    Сурия раҳбари аш-Шараъа сентябрь ойида АҚШга ташриф буюриб, БМТда нутқ сўзлайди

    3 июн, 22:30

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    4 июн, 00:25

    Исроил Суриядаги қурол-яроғларга зарба берди

    4 июн, 09:26

    АҚШ пўлат ва алюминий учун божни 50 фоизгача оширди

    4 июн, 09:52

    Трампга доим номаълум рақамлардан қўнғироқ келади, у эса ҳар сафар жавоб беради — ОАВ

    4 июн, 10:18

    Жанубий Кореянинг янги президенти ишга киришди

    4 июн, 19:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.