• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп Путинга икки ҳафта муҳлат берди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинга икки ҳафталик муҳлат қўйгани айтилмоқда. Президент бу муддат ичида натижа бўлмаса, бошқа чора кўришини билдирган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Трамп 28 май куни Оқ уйда Путин урушни тугатишни хоҳлаш-хоҳламаслиги ҳақида берилган саволга шундай жавоб берган:

    “Мен бунга ҳозир жавоб бера олмайман, лекин тахминан икки ҳафтадан кейин айтишим мумкин. Шу муддат ичида Путин бизни алдаб юрибдими ёки йўқлигини билиб оламиз”, деган у.

    Трамп сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Россия президенти “мутлақо ақлдан озган”  ва “олов билан ўйнашмоқда” деб ёзганди.

    Россия томонидан амалга оширилаётган бомбардимонлар тўртинчи йил давом этмоқда. Россиянинг Киевга уюштирган охирги зарбаларида камида 13 киши ҳалок бўлиб, яна ўнлаб одам, жумладан, болалар жароҳатланган.

    Трампнинг юқоридаги гаплари унинг тобора кучайиб бораётган норозилигидан дарак беради. Чунки Оқ уй Россия ва Украина ўртасида тинчлик келишуви бўйича музокараларни олиб боришга бир неча бор уриниб кўрган, аммо бу уринишлар самара бермаган.

    Трамп президентликка келганидан бери, Вашингтон Украинага нисбатан босимни кучайтирган. Бу, жумладан, март ойида АҚШ томонидан саккиз кун давомида ҳарбий ёрдам ва разведка маълумотлари алмашинувининг тўхтатилишини ўз ичига олади.

    28 май куни Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерс Украинага узоқ масофали ракеталарни ишлаб чиқаришда ёрдам беришини билдирди. Кремль эса, Украинага чекловларсиз қурол берилиши сиёсий келишувларга зарар етказади, деб огоҳлантирди.

    Россиянинг қаршилигига қарамай, Трамп тинчликка оид талаблари бўйича позициясини юмшатди — у дастлаб 30 кунлик зудлик билан ўт очишни тўхтатиш чораси талаб қилган (бунга фақат Украина рози бўлган). Эндиликда у Путинга юзма-юз саммит таклиф қилмоқда ва бу орқали муросага эришилиши мумкинлигини айтмоқда. Дипломатик саъй-ҳаракатлар контекстида Трамп Владимир Зеленский ва Владимир Путин билан эҳтимолий учрашувга тайёрлигини маълум қилган.

    “Мен бу учрашув яна бир-икки ой олдин бўлиб ўтишини истардим. Ҳозир биз Путин билан ишлаяпмиз ва бу нимага олиб келишини кўрамиз,” дея қўшимча қилди у.

    Украина президенти Владимир Зеленский эса Москвани тинчлик жараёнини атайин чўзаётганликда айблаган ва Истанбулда ўтказилган музокаралардан сўнг ваъда қилинган тинчлик меморандумини Россия ҳали ҳам тақдим этмаганини таъкидлаган. Кремль вакили Дмитрий Песков эса ҳужжат “якуний босқичда” эканини маълум қилган.

    29 май, 11:27   Изоҳ (0)   1186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Путин#Трамп#АҚШ#Россия#Украина#Зеленский

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия ҳукумати Трамп ташрифини 15 майда эмас, балки яқин кунларда кутмоқда — ОАВ

    14 май, 23:16

    “Мен бормасам, нега у келиши керак?” — Трамп Путин Истанбулдаги музокараларга келмагани ҳақида

    15 май, 16:35

    “Путин билан учрашмагунимизча ҳеч нарса юз бермайди” — Трамп

    15 май, 19:00

    Зеленский Путинга қўнғироқдан аввал Трампдан нимани сўрагани очиқланди

    20 май, 10:58

    Суд Трампнинг Таълим вазирлигини тугатиш тўғрисидаги фармонини тўхтатиб қўйди

    23 май, 18:25

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    25 май, 18:40

    “У ақлдан озган” — Трамп Путинни Украинага йирик авиаҳужум учун қоралади

    26 май, 10:52

    “Трамп Путин уни алдаганини англаб етди” — Макрон

    26 май, 21:20

    Кремль Трампнинг Путиндан норозилигига жавоб қайтарди

    27 май, 10:23

    “Трампга Россия ва Украина ўртасидаги можаро ҳақида етарли маълумот берилмаяпти” — Кремль 

    28 май, 21:55

    Трамп Путин ва Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди

    28 май, 23:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40

    “Ўзбекистон қўшни давлатлар билан урушга киришиши мумкин эди” – Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон | 30 май, 23:30

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    Дунё | 30 май, 23:25

    Непалда ўн минглаб намойишчилар монархияни тиклашни талаб қилмоқда 

    Дунё | 30 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 май, 22:55

    Тошкент вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчининг машинасидан гиёҳванд модда топилди

    Ўзбекистон | 30 май, 22:40

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    Дунё | 30 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.