• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Жеф Безос ва Лорен Санчес ўртасидаги “чексиз” никоҳ шартномаси ҳақида нималар маълум?

    Амазон компанияси асосчиси, миллиардер Жеф Безос икки ҳафтадан сўнг журналист Лорен Санчесга уйланади. Бу галги никоҳ маросими аввалгиларидан анча фарқ қилади.

    Foto: Marie Claire
    Фото: Marie Claire

    Биринчи сафар Безос Amazonʼни Сиэтлдаги ижара уйининг гаражида очишидан бир йил аввал турмуш қурган эди. Маросим Вест Палм Бичда бўлиб ўтган, никоҳ шартномаси эса деярли тузилмаган эди. Натижада ажрашганидан кейин унинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт 165,3 миллиард доллар билан Ер юзидаги энг бадавлат инсонлар рўйхатида 38-ўринга чиқди. Бугун эса Безос анча бой ва унинг молиявий хавфсизлиги учун никоҳ шартномаси ҳар томонлама ўйланган тарзда пухта ишлаб чиқилмоқда.

    Дунёнинг энг бадавлат учинчи одами сифатида Безос ўзининг юристлар жамоаси ёрдамида никоҳ шартномасини тузди. Безос ва Санчес 2023 йилда Канн соҳилларида 500 миллион долларлик яхтада унаштирилди. Безос имкон топилса, ҳозироқ уйланар эди, аммо унинг адвокатлари барча ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштирилмагунча бунга йўл қўймаяпти.

    Foto: Marie Claire
    Фото: Marie Claire

    Оила ҳуқуқи бўйича мутахассис, адвокат Алфонсо Провинсианонинг таъкидлашича, шартноманинг асосий қисми Безоснинг турмуш қуришдан олдин тўплаган улкан бойлигини ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳужжатда Безосга тегишли барча бизнес активлари ва мол-мулкнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилади ҳамда улар Санчесга алоқаси бўлмаган шахсий мулк сифатида қайд этилади.

    “Бундай шартномаларда умумий қоидалардан бири шуки, агар эр-хотин бирга ишласа ёки иккинчи томоннинг сармояси киритилса ҳам, активлар фақат бир томонга тегишли мулк бўлиб қолаверади. Бундай шартномалар жуда мураккаб бўлиши мумкин, чунки ҳар бир тафсилот очиқ ва тўлиқ баён қилиниши шарт”, дейди Провинсиано.
    Foto: Marie Claire
    Фото: Marie Claire
    “Жараён узоқ давом этади ва одатда ҳар икки томоннинг юрист жамоалари иштирок этади. Аслида, Санчес томонидаги юристларга ҳам Безос тўлов қилиши мумкин, лекин улар фақат Санчес манфаатини ҳимоя қилади. Шу сабабли узоқ музокаралар ўтказилмоқда ва икки томон ҳам рози бўладиган якуний матн тайёрланмоқда”, дея қўшимча қилди у.

    Бундай даражадаги молиявий келишув, албатта, ўта мураккаб ва юқори даражадаги юридик ҳамда молиявий маслаҳатчилар иштирокида бўлади. Жараён фақат АҚШда эмас, балки Безос активлари жойлашган бошқа мамлакатларда ҳам олиб борилади. Интернетда эса буни ҳазиломуз тарзда “чексиз” никоҳ шартномаси деб аташмоқда.

    Foto: Marie Claire
    Фото: Marie Claire
    “Бадавлат оилаларда никоҳ шартномасини тузиш бир неча ой давом этиши мумкин. Бу вақт мобайнида ҳар бир мол-мулк баҳоланади, юридик музокаралар олиб борилади, шартномалар эҳтиёткорлик билан тузилади. Жараён шаффоф ва адолатли бўлиши керак”, дейди Провинсиано.

    Қоғозбозлик ва ҳуқуқий мураккабликларга қарамай, Безос ва Санчес тўйга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Маълумотларга кўра, Безос деярли бутун Венецияни ижарага олган. Уч кунлик байрам учун миллиардер бешта ҳашаматли меҳмонхонани банд қилган ва ҳаттоки оролдаги черковни ҳам ижарага олган. Тўй меҳмонлари орасида Элтон Жон ва Леди Гага бўлиши, улар тантанада жонли ижро билан иштирок этиши айтилмоқда. Тўйнинг ўзи эса, эҳтимол, Безоснинг 500 миллион долларлик Кору яхтасида ўтади. Бу кема шу даражада улкан ва дабдабалики, унга ҳамроҳлик қилувчи 75 миллион долларлик яна бир яхта керак бўлади. Иккала яхта ҳам Венеция марказида тўхтамайди, чунки уларнинг ўлчами шаҳар экотизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    18 июн, 13:55   Изоҳ (0)   1832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #миллиардер#Безос#Санчес#тўй#никоҳ шартномаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миллиардер хонимлар: Forbes-2023 рўйхатидан ўрин олган дунёдаги энг бой аёллар ва уларнинг муваффақият сирлари

    14.04.2023, 14:50

    Вертолёт ҳалокатидан омон қолган, фильмларда рол ўйнаган, коинотга учган дунёнинг энг бой одами — миллиардер Жефф Безос ҳақида қизиқарли 6 та факт

    19.10.2023, 10:29

    Миллиардер хонимлар: Forbes-2023 рўйхатидан ўрин олган дунёдаги энг бой 20 та аёл қандай кўринишга эга? 

    29.12.2023, 19:53

    Сайёранинг энг бадавлат инсони Жефф Безос қандай уйда яшайди? (фото)

    10.08.2024, 14:43

    Дубайдаги уйдан шахсий самолётгача: Амбанилар оиласига берилган 15 та энг қимматбаҳо тўёналар

    10.08.2024, 19:35

    Жефф Безос 80 млн долларга хусусий самолёт сотиб олди (видео)

    05.09.2024, 10:35

    Марк Цукербергнинг бойлиги 6 баравар ошди 

    29.09.2024, 19:34

    Музқаймоқли ичимлик, картошка фри, шоколадли батон:  IT миллиардерларнинг ўзига хос диеталари

    24.10.2024, 12:40

    Трампнинг ғалабасидан кейин Илон Маскнинг бойлиги 26 млрд долларга ошди

    07.11.2024, 16:51

    Дунёнинг энг бадавлат инсонлари эгалик қиладиган ноёб вилла ва қасрлар (фото)

    29.11.2024, 14:53

    Миллиардерлар кадрда: кинода суратга тушган дунёнинг энг бадавлат одамлари

    06.12.2024, 09:36

    Сайёрадаги энг бадавлат инсонлардан бири Жефф Безос уйланмоқда

    25 март, 15:17

    Алишер Усмонов илк бор Forbes’нинг миллиардерлар рейтингига Ўзбекистон номидан киритилди

    2 апрел, 09:09

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    16 май, 23:05

    Мия импланти ва сунъий интеллект ёрдамида фалаж бемор мулоқот қилди

    4 июн, 16:35

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    5 июн, 14:35

    SpaceX’нинг 2025 йилги даромади эълон қилинди

    5 июн, 16:00

    Бизнесда ҳам муваффақият қозонган дунёнинг энг бадавлат 5 спортчиси

    5 июн, 16:40

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    6 июн, 14:00

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    7 июн, 16:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    8 июн, 10:50

    Дунёдаги энг бой инсон Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши кутилаётган 5 ҳашаматли меҳмонхона

    9 июн, 11:38

    Миллиардер Баффет пул сарфлаш бефойда бўлган 5 та нарсани айтди

    10 июн, 20:54

    Илон Маск Трамп ҳақидаги баъзи постларидан афсусдалигини билдирди

    11 июн, 17:50

    Киносиновларга қатнашмай, ролини сотиб олган машҳурлар

    13 июн, 12:36

    Миллиардер Илон Маскнинг бойлиги тенг тақсимланса, сайёрадаги ҳар бир инсонга қанчадан тушади?

    12 июн, 13:27

    Трамп Маск билан зиддият сабабли ўзининг Tesla автомобилини сотмоқчи

    14 июн, 14:55

    Оқ уй Маск компанияси билан тузилган давлат шартномаларини текширишга қарор қилди

    14 июн, 13:25

    Ҳиндистонлик миллиардер поло ўйини пайтида асалари чақишидан вафот этди

    14 июн, 19:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёнинг 15 та давлати ТИВ раҳбарлари Фаластин давлатини тан олиш жараёнини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 30 июл, 23:50

    Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июл, 23:30

    Трамп украиналик қочқинларга уруш тугагунча АҚШда қолишга рухсат берди

    Дунё | 30 июл, 23:15

    Ҳиндистонда 12 йил аввал ишланган фильмнинг финали сунъий интеллект орқали яратилади ва қайта намойиш этилади

    Кино | 30 июл, 23:01

    ChatGPT’да бепул репетитор режими пайдо бўлди

    Дунё | 30 июл, 22:50

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.