• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Биринчи хонимга кўйлак тикиш катта масъулият”. Диёра Усмонова кийим бренди, ҳаётидаги фожиалар ва асраб олган фарзандлари ҳақида

    Ўзбекистон биринчи хонимининг жияни, дизайнер ва тадбиркор Диёра Усмонова қозоғистонлик журналист, тревел блогер Гулзада Турлашга интервью берди. Суҳбатда у болалик хотиралари, тадбиркорлик фаолияти, шахсий ҳаёти ва фарзандлари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Диёра, сиз бадавлат ва зиёли оилада улғайгансиз. Илтимос, болалигингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

    Менимча, аждодлар шахсимизни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Чунки ҳар биримиз миллиардлаб генетик ҳужайралар йиғиндисимиз. Ҳар бир фикримиз, ҳар бир хатти-ҳаракатимиз бу аждодларнинг биздаги аксидир. Шунинг учун мен насл-насабимни чуқур ўрганишга ҳаракат қиламан.

    Биласизми, мен отам томондан бувимга жуда ўхшайман. Бу ўхшашлик фақат ташқи кўринишда эмас, балки феъл-атворда ҳам намоён бўлади.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    У кучли аёл эди. Мен оиладаги илк фарзанд, биринчи набира эдим. Отам эса ягона ўғил эди. Шу сабабли мен орзиқиб кутилган набира бўлганман.

    Онам айтишича, ота-онам иккиси ҳам оппоқ, чиройли одамлар бўлган. Мен эса қорачароқ, қисиқ кўзли қизалоқ бўлиб туғилганман. Олдин бизда бола туғилганда унинг жинси эмас, балки ранги сўраларди: “оқми ёки қора?” деб. Ҳозир қандайдир мўжиза билан оқариб қолганман (кулади).

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram
    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Ота-она билан муносабатлар ҳақида

    Онам мукаммалликка интилувчи инсон. У ҳар бир ишда идеал бўлишни истайди. Унинг даражасига етиш осон эмас. Мен эса табиатга яқин, хаёлпараст одамман. Биласизми, мен бир нарсага қаттиқ ишонаман: ҳар бир руҳ бу дунёга келишидан аввал ота-онасини танлайди ва айнан улар орқали ўз камчиликларини енгади ёки кучли томонларини ривожлантиради.

    Шунинг учун ота-оналаримизни чин юракдан севмоғимиз, улар билан илиқ муносабатда бўлишимиз жуда муҳим. Айниқса, бу сўзларни онаси билан тил топиша олмаётган қизлар учун айтаман. Унутманг, бу дунёда ҳамма нарса бизга қайтади.

    Шахсий кийим брендини яратиш ғояси қандай пайдо бўлган?

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Ҳаммаси жуда оддий ва тўсатдан бошланган. Мен ҳеч қачон ота-онамдан ёки эримдан бизнес учун пул сўрамаганман. “Қарз” сўзининг ўзиёқ мени тушкунликка тушириб қўяди. Ҳатто энг яқинларимдан ҳам ҳеч қанча пул олишни истамаганман.

    Қизим Марям учун тиктирган 5-6 та кўйлак бор эди. Уларни оддийгина қилиб каравотимга қўйиб, Instagramъда кўрсатдим. Шундан сўнг обуначиларим буюртма бера бошлашди. Ўшанда на тикувчим, на жамоам бор эди. Аммо талаб бўлса, таклиф бўлиши керак, деган қарорга келдим ва бизнесни бошлаб юбордим.

    Саида Мирзиёева билан муносабатларингиз қандай?

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Биз деярли туғилганимиздан бери биргамиз. Онам уни ўз қизидек кўради. У болалигида доим бизникида яшарди. Саида опам оталарининг лавозими доим алмашарди, улар оиласи билан кўчиб юрарди. Опам эса доим бизникида қоларди. Мактабга, институтга киргач ҳам биз билан яшаган. У бизнинг уйда худди катта опамдек эди.

    Саида опам ҳаётий қадриятларига амал қиладиган принципиал, қатъиятли, тартибли инсон. Унинг ёнида улғайганим менда шу каби хислатларни шакллантирди. Айтишади-ку, болага насиҳат қилиш шарт эмас, унга намуна бўладиган одамни кўрсатиш кифоя.

    Кейинчалик Саида опам турмушга чиққач, биз Москвага бирга кўчиб кетдик ва Москва давлат университетида молиявий стратегия йўналишида магистратурани биргаликда тугатдик. Ҳатто қиз фарзандларимизни ҳам бир вақтда дунёга келтирдик. У ҳар доим дид билан кийинар эди. Балки, унинг мана шу эстетик хислати менга дизайнерликка қизиқишни шакллантиргандир.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Мен уни ички оламигача яхши биламан. Шу сабабли унга либослар яратиш мен учун осон: бу орқали ўзимни эмас, унинг ички кучини, аёллик нафосатини кўрсатишга ҳаракат қиламан, чунки у нафақат нафис, балки матонатли ва олижаноб аёлдир.

    Саида Мирзиёева сизнинг либосларингизга қандай муносабатда бўлади?

    Саида опам ҳеч қачон: “Йўқ, бу менга ёқмади”, деб айтмаган. Доим: “Диёра нима деса, шунга розиман”, деган. Бу эса мен учун қулайлик беради. Аммо биринчи хоним учун либос яратиш жуда масъулиятли вазифа. У мукаммалликни қадрлайдиган аёл.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Унинг ёнида энг чиройли либосда бўлсангиз ҳам ўзингизни етарли даражада саранжом эмасдек ҳис қиласиз. У шунчалик эстетик, тоза, чиройли инсонки, ҳатто либоснинг ички чоклари ҳам мукаммал бўлиши керак. У ҳар бир майда деталдаги хатони дарров пайқайди. Шу сабабли мен унинг либослари энг сифатли бўлишига ҳаракат қиламан.

    Биринчи турмуш ўртоғингиз вафот этгач, ҳозирги умр йўлдошингиз билан танишгансиз. Бундай гўзал аёлнинг қалбини у қандай забт этган?

    Аслида бу саволни бошқача бериш керак: мен қандай қилиб унинг қалбини забт эта олдим? Чунки бу осон бўлмаган. У келишган, муваффақиятли, бой, ўзига ишонган ва масъулиятли эркак. Умуман олганда, турмуш ўртоғим мен ёшлигимда ният қилган эркак образига тўла мос. Қандай танишганим ҳақидаги ҳикояни эса кўп марта айтиб берганман.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Мен у билан учрашиб тушундимки, бу инсон ўта нозик қалбли, дидли, ҳар бир деталдан тортиб кийинишгача нафисликни қадрлайдиган, илмли ва сахий киши экан. Аммо атрофдагилар буни тушунмади. Жамият бизни бир-бирига мутлақо мос келмайдиган одамлар деб билди. Кўпчилик ҳайратда эди, ҳатто норозилик билдирганлар ҳам бўлди.

    Бу икки қалбнинг, икки тақдирнинг учрашуви эди. Биз бир неча бор ажрашишга ҳам уриниб кўрдик, лекин бир кун ҳам чидай олмадик. Одамлар гапираверади. Бироқ ҳар қандай янгилик уч кундан ортиқ яшамайди. Агар атрофдагилар айтган гапларга қулоқ солиб, ажрашганимизда ҳаётимиз ҳозиргидек бўлмас эди.

    Ҳаёт бир марта берилади. У мен билан бахтли, мен эса у билан. Менимча, ҳаётдаги энг муҳим нарса бу ўз одамингни топиш ва уни бахтли қилиш истагидир.

    Сиз тўрт фарзанднинг онасисиз. Катта қизингиз Марямни Instagramъда деярли кўрсатмайсиз. Нега?

    Чунки у буни ўзи истамайди. Қизимнинг Instagram аккаунтимга кириш ҳуқуқи бор. Агар бирор сториэс ёқмаса, уни ўчиради. Қизим жуда чиройли, ақлли ва ҳар томонлама истеъдодли қиз, лекин оммага кўринишни хоҳламайди. Унда шундай характер борки, “хоҳламайман” деса, тамом. Бу иш бўлмайди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Ҳаётимда икки марта оғир фожиа юз берган. Биринчиси — Бобур аканинг ҳалок бўлгани, иккинчиси — қизим Марямнинг эгардан йиқилиши эди. У от минаётган пайтда қулаб тушган. Менга телефонда шунчаки “болангиз йиқилиб тушди” дейишган, сўнг эсимда, уйдан шошилинч тарзда чиқиб кетгандим. Кейин қўнғироқ қилишди: “Уни яқин атрофдаги тиббий марказга олиб кетдик”, деб. Мен автомобилимда кетдим, йўлда бошқа тез ёрдам машинасини чақирдик, Марямни ўша машинага ўтказдик ва касалхонага олиб бордик. КТ, МРТ каби ҳамма текширувлардан ўтказилди.

    Шунда шифокор умуртқа синиши, бош мия очиқ жароҳати, бош суяги асосининг синиши дея ташхис қўйди. Ўша вақт оёғим остидаги ер қулаб тушгандек бўлган эди. Марям қимирлай олмасди, суяк синиши туфайли ҳаракат қилиш тақиқланганди. Шифокорларнинг “қулоқлари кар бўлиши мумкин, мияга ҳаво кирган” деган сўзлари мени батамом қўрқитиб юборган эди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Мен тиз чўкиб: “Эй Худо, қандай ҳолатда бўлса ҳам, фақат қизим яшасин, мен билан қолса бас” деб ибодат қилдим. Тонгда шифокор келди ва “Мияда ҳаво йўқ, қулоқдаги қон тўхтаган, ҳаммаси яхши бўлади”, деб айтишди.

    Кейинги куни хорижий шифокорлар жамоаси учиб келиб, Марямни операция қилишди. Умуртқага махсус имплант ўрнатилди. Тўрт соатдан сўнг у юра бошлади. Бу чинакам мўжиза эди.

    Йиллар ўтиб, қизимни ҳадеб койисам, “Сочингни тўғри тара, орқангни тик тут...” десам, шу пайт касалхонадаги воқеа эсимга тушади. Ахир мен бир пайтлар Аллоҳдан: “Қандай аҳволда бўлса ҳам фақат тирик қолсин,” деб сўраган эдим. Шунда қизимдан ортиқча нарса талаб қилишдан ўзимни тияман.

    Сиз икки нафар фарзандни асраб олгансиз. Бу қарорга қандай келдингиз?

    Одамлар доим сўрашади: “Бунга қандай журъат қилдингиз?” Мен бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Ахир фақат икки нафар болани қарамоғимга олдим. Яна қанчадан-қанча меҳрга зор болалар бор! Осиё ўша болалар уйида қолганида қандай яшарди? Қолган юзлаб болалар тақдири нима бўлади? Шу ҳақда ўйлайвераман.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Менда маблағ бор, куч бор экан, нима учун инсонларга ёрдам бермаслигим керак? Балки, бу ичимдаги айбдорлик ҳисси ёки ортиқча неъматларим учун ўзимни ноқулай ҳис қилишимдир. Бу масъулиятни ҳамма ҳам кўтара олмайди. Фарзанд асраб олиш нафақат ғамхўрлик, балки улкан жавобгарликдир.

    Мен ҳеч қачон бу болалар менга миннатдор бўлиши керак деб ўйламайман. Мен уларни Аллоҳ ризолиги учун асраб олдим. Бу ишим савоб олиш эмас, жаннатдан умидвор бўлиш эвазига эмас. Бу чин дилдан Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг ифодаси. Мен ҳар бир эзгу ишни, ҳар бир қадамимни Аллоҳга бўлган миннатдорлик сифатида бажараман.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Фарзанд асраб олиш тажрибаси ҳақида батафсил айтиб берсангиз. Яқинларингиз, турмуш ўртоғингиз бу қарорни қандай қабул қилди?

    Мен бу ҳақда аввал ҳам гапирганман. Ойшани биринчи марта олиб кетганимда, ниятим шунчаки уни ўйинчоқлар дўконига олиб кириш эди. Ич-ичимдан, юрагимда бутун умр фарзанд асраб олиш истаги яшаб келган. Эҳтимол, болалигимда бу истак менга бувим айтиб берган воқеалардан пайдо бўлгандир: уруш даврида Ўзбекистон бошқа юртдан келган болаларни ҳеч қачон етимхоналарга топширмаган, ўзбеклар уларнинг барчасини ўз бағрига олган. Бирорта ҳам бола меҳрсиз қолмаган. Ҳар бир болага меҳр ва ғамхўрлик кўрсатилган. Шу сабабли ҳозиргача Ўзбекистонда турли миллат вакиллари яшайди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram
    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Менимча, ўша ҳикоялар онгимда чуқур из қолдирган. Асраб олинган болаларим ҳам ўзбек эмас. Масалан, Ойша рус-татар қизи, Осиё эса украин ва турк миллатига мансуб. Аммо бу муҳим эмас. Муҳими юракдаги меҳрдир.

    Кўплаб ёш қизлар бу суҳбатни томоша қилади. Уларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

    18 ёшли ўзимга “Кўпроқ ўзингга ишон!”, деб айтган бўлардим.

    Мен ҳар доим ўзимни етарлича яхши, билимли ёки чиройли деб билмаганман. Бирор ишни бошлашга ҳам, фикримни айтишга ҳам иккиланганман. Бундан ташқари, яқинларингиз билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш жуда муҳим. Ота-онага меҳр, қариндошларга эътибор мен учун бу дунёдаги энг қимматли туйғулардир.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Агар биз бутун эътиборимизни ташқи гўзаллик, бойлик, ҳашаматли ҳаётга интилишга қарацак, Худодан узоқлашган бўламиз. Ҳаётда қоладиган ягона нарса бу яқинлар билан илиқ муносабатлар ва ички осойишталикдир. Китоб ўқимасангиз ҳам, курсларга бормасангиз ҳам, агар қалбингизда сокинлик бўлса, демак, сиз керакли жойдасиз.

    30 июн, 19:22   Изоҳ (0)   5824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Диёра Усмонова#Саида Мирзиёева#Зироат Мирзиёева

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги тендер ўтказди. Унда ҳокимликка тегишли бозор ғолиб чиқди 

    26.12.2024, 12:20

    Туркияда Crocus терактига алоқадор хорижликлар 15 йилга қамалиши мумкин 

    2 январ, 20:15

    Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

    13 январ, 19:50

    “Айрим юлдузлар туфайли номимиз қора бўлиб қолган”.  Аҳрор Усмонов санъатнинг бугунги аҳволи ҳақида (видео) 

    15 январ, 11:46

    Швейцария Усмоновга алоқадор активларнинг бир қисмини блокдан чиқарди

    19 январ, 19:30

    Фарғонадаги портлаш жабрланувчиларига товон пули тўланадими?

    24 январ, 19:42

    “Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини, аслида, илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир” — президент

    29 январ, 20:54

    Германияда Алишер Усмоновнинг вилласи сотувга қўйилди

    3 феврал, 08:52

    Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги элчиси этиб тайинланди

    7 феврал, 18:10

    Gentra'ни одамларга қарата ҳайдаган ҳайдовчи, қамоқда эҳтиётсизлик оқибатида бармоқларидан айрилган собиқ МХХ амалдори, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар ус...

    7 феврал, 22:35

    Россия ва олигархлар: миллионлар ортидаги қонли ўйинлар

    11 феврал, 15:35

    Тошкент вилоятида Алишер Усмонов номи билан фирибгарлик қилганлар ушланди

    16 феврал, 08:47

    “Анҳор” ва “Наврўз” боғлари қайта қурилмайди

    20 феврал, 21:00

    Тошкент вилоятида 15 дан ортиқ жиноят содир этган шахсга суд ҳукми ўқилди

    22 феврал, 17:35

    Венгрия Алишер Усмонов ва синглисини санкциялар рўйхатидан чиқармоқчи

    27 феврал, 09:39

    Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    27 феврал, 12:43

    “Ундан кўра шу пулни бошқа эҳтиёжингизга ишлатинг, дейман”. Тошпўлат Маткаримов уни тўйга чақирадиганларни бу фикрдан қайтаришга уриниши ҳақида гапирди

    25 март, 09:56

    Геология музейи бузилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

    19 март, 23:00

    Алишер Усмоновнинг самолёти 2-ўринда. Дунёдаги энг қиммат хусусий самолётлар топ—7 талиги

    21 март, 10:00

    Суперлига. “Нефтчи” қаторасига учинчи бор дуранг ўйнади. Бу сафар “Насаф” билан

    29 март, 20:32

    Алишер Усмонов илк бор Forbes’нинг миллиардерлар рейтингига Ўзбекистон номидан киритилди

    2 апрел, 09:09

    “Бу қонунда тақиқланган”. Рақобат қўмитаси эксклюзив ҳуқуқли айрим корхоналар номи нега ошкор этилмаганини изоҳлади

    3 апрел, 19:40

    Ўзбекистонда янги экилган пиёз нархи рекорд даражада қимматлади

    9 апрел, 17:35

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    10 май, 22:27

    Словениянинг Ўзбекистондаги элчиси алмашди 

    12 май, 20:05

    Алишер Усмоновни “Дилбар” яхтаси эгаси деб аташ тақиқланди 

    13 май, 11:55

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди 

    17 май, 15:20

    Ўзбекистон элчиси Урхелск епископига ишонч ёрлиқларини топширди 

    19 май, 19:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    24 июн, 21:34
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президентни ҳақоратлашда гумонланган ўзбекистонлик Озарбайжонда ушланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 08:50

    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

    Реклама | 25 июл, 09:00

    Ўзбекистонда ярим йиллик солиқ тушумлари 20 фоиз кўпайди

    Ўзбекистон | 25 июл, 08:41

    Трамп Маск билан низо туфайли унинг бизнесини барбод қилмаслигини билдирди

    Дунё | 24 июл, 23:44

     Қатор хорижий етакчилар ва ҳамкорлар Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:57

    Ўзбекистонда қайси қонунлар энг кўп ўқилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:36

    Германияда 332 та иншоотдан иборат қадимий шаҳар топилди

    Дунё | 24 июл, 22:10

    Олександр Усикнинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди

    Спорт | 24 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.