• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Германияда Алишер Усмоновнинг вилласи сотувга қўйилди

    Германиянинг Бавария федерал ерида россиялик олигарх Алишер Усмонов узоқ вақт яшаган вилла сотувга қўйилди. Уй Германиянинг замонавий тарихидаги энг қиммат кўчмас мулкка айланди. Бу ҳақда Мüncher Мerkur газетаси хабар берди.

    Фото: Deutsche Welle

    Вилла оффшор компаниянинг қарзлари эвазига сотилади

    Вилланинг дастлабки нархи 25 миллион еврони ташкил этган. Бу Германиядаги кўчмас мулк савдоси бўйича маълумотларни тўплайдиган Immowelt агрегатор сайти тарихидаги энг қиммат танлов бўлди. Интернет-портал 1996 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

    Виллани сотувга суд қарори асосида мулкни сотишни амалга оширувчи арбитраж бошқарувчиси Улрих Крамер қўйган. Бавариянинг Волфрацхаузен шаҳридаги туман суди унга Мен оролида рўйхатдан ўтган Tegernsee (ИОМ) Limited оффшор компанияси кредиторларининг талабларини қондириш вазифасини топширган. Айнан шу компания 2011 йилда виллани 7,2 миллион еврога сотиб олган эди.

    Крамернинг таъкидлашича, компания тўлов қобилиятини йўқотган, чунки “қарздор компаниянинг активлари асосан кўчмас мулкдан иборат бўлиб, бу табиийки, тўланмаган қарзларни қоплаш учун мос келмайди”. Шунинг учун энди компаниянинг қарзларини тўлаш мақсадида виллани сотиш керак.

    Роттах-Эгерндаги объектларнинг бир қисми аллақачон сотилган

    Алп кўли Тегернзее қирғоғидаги Роттах-Эгерн қишлоғида 4700 квадрат метр майдонли ер участкасида уч қаватли гаражли вилла жойлашган. 2011 йилдан сўнг Усмонов уни Теgernсее (ИОМ) Limited компаниясидан ҳафтасига 77 000 еврога ижарага олган. Мüncher  Меrkur бу компанияни “сохта фирма” деб атайди ва у виллани таъмирлашга яна бир неча миллион евро сарфлаган, деб таъкидлайди.

    Крамерга кўра, объектнинг 735 квадрат метр яшаш майдони, юқоридаги икки қаватда тўртта ётоқхона ва ҳаммом хоналари, 750 квадрат метр майдонли сауна ҳамда 20 метрли сузиш ҳавзаси мавжуд.

    Крамер, агар вилла сотилса, “тушган маблағлар мен банкротлик жараёни учун очган ҳисоб рақамига ўтказилади ва унга фақат мен киришим мумкин”, деб ваъда беради. Юрист сотувни очиқ тарзда эмас, балки “махфий маркетинг кампанияси доирасида” тор доирадаги манфаатдор шахслар орасида ўтказмоқчи.

    Ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, у аллақачон вилла олдидаги қайиқ ангарини сотишга муваффақ бўлган, бу ҳам Tegernseer (ИОМ) Limited компаниясига тегишли эди. Роттах-Эгерн аҳолисидан бири уни тахминан 1 миллион еврога сотиб олган. Крамернинг сўзларига кўра, яна бир нечта кўчмас мулк агентлари ўша фирманинг бошқа мулкига — Усмоновнинг ходимлари истиқомат қилган виллага қарама-қарши жойлашган икки хонадонли уйнинг ярмига қизиқиш билдирмоқда. Ушбу объект 2018 йилда 2 миллион еврога сотиб олинган эди.

    Усмоновга қарши Европа Иттифоқи санкциялари

    Усмонов Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан тўрт кун ўтиб, Европа Иттифоқининг 673-сонли шахсий санкция рўйхатига “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказаётган ёки таҳдид солаётган шахс” сифатида киритилган. Усмонов немис банкларидаги ҳисоб рақамларидан Швейцарияга ўтказишга улгурмаган пуллар музлатилган.

    У бу маблағларни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмас эди. Аммо, музлатилган маблағлардан маълум вақт давомида Роттах-Эгерндаги вилла қўриқчиларининг хизмат ҳақи тўланишда давом этди. Шунда Усмановга нисбатан музлатилган маблағларни сарфлаш бўйича шубҳа остида иш қўзғатилди, тўрт нафар қўриқчи ва хусусий қўриқлаш фирмаси эгасига эса эҳтимолий ёрдамчилик қилишда айблов қўйилди.

    2022 йил сентябрда Германияда Усмоновга тегишли деб тахмин қилинган вилла ва объектларда тинтувлар ўтказилди. 2023 йил октябрда Тегернзеедаги виллада яна тинтувлар ўтказилиб, бир нечта ҳашаматли автомобиллар мусодара қилинди. 2023 йил ноябрда Франкфурт Майн суди Усмонов иши бўйича ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топди ва мусодара қилинган мол-мулкни қайтариб беришга қарор қилди.

    3 феврал, 08:52   Изоҳ (0)   23720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Алишер Усмонов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги 1-турига тайинлов олди

    15.04.2024, 10:47

    Осиё Кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг икки баҳсида ишлайди

    18.04.2024, 11:35

    Суперлига. “Пахтакор” “Олимпик” устидан қийин ғалабага эришди, “Металлург” ва “Қизилқум” ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди

    11.05.2024, 20:57

    Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди 

    27.05.2024, 14:33

    Суперлига. “Навбаҳор” турнинг марказий ўйинида “Пахтакор” билан дуранг ўйнади, “Сўғдиёна” “Насаф” устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди 

    16.06.2024, 22:38

    Алишер Усмонов UBS Europe банкини судга берди

    17.06.2024, 19:10

    Санкцияларга қарамай Алишер Усмоновнинг 4 млн долларлик яхтаси Россияга олиб келинди 

    21.06.2024, 21:45

    Суперлига. “ОКМК” 6 та гол урилган ўйинда “Пахтакор”ни мағлуб этди, “Олимпик” 9 киши бўлиб ўйнаган “Бунёдкор”ни енга олмади

    21.06.2024, 22:34

    Санъаткорлардан ўқитувчиларгача: Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида қатор соҳа вакилларини мукофотлади

    24.08.2024, 15:32

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Қизилқум”га қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

    13.09.2024, 20:15

    Munchner Merkur газетаси Алишер Усмонов ҳақида эълон қилган мақоласидаги маълумотлар нотўғри эканини тан олди 

    18.09.2024, 23:30

    Алишер Усмонов Германиянинг ARD телеканалига қарши судда ғалаба қозонди

    01.10.2024, 16:09

    Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди

    06.10.2024, 12:40

    Алишер Усмонов немис журналисти устидан судга ариза берди

    12.10.2024, 17:59

    Ўзбекистон Афғонистонга янги элчи тайинлади

    27.10.2024, 18:59

    Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимига номзод бўлди

    30.10.2024, 14:41

    Германияда Алишер Усмоновга қарши тергов тўхтатилди  

    04.11.2024, 21:05

    Немис журналисти Алишер Усмоновга қўйилган айбловларнинг ишончсизлигини тан олди  

    11.11.2024, 23:50

    Ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи ЖЧ—2026 саралаш учрашувида ишлайди

    19.11.2024, 09:43

    Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқариб боради

    21.11.2024, 23:06

    Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланди

    30.11.2024, 17:20

    Украина Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти бўлганига муносабат билдирди

    01.12.2024, 20:47

    Тошкентда 2027 йили қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади

    03.12.2024, 16:58

    Алишер Усмонов FIE’даги президентлик фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатди 

    04.12.2024, 23:10

    Ўлик интернет назарияси

    16.12.2024, 15:24

    Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён 13,4 млрд долларга бойиди —  Тhе Insider

    23.12.2024, 15:26

    Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

    13 январ, 19:50

    Швейцария Усмоновга алоқадор активларнинг бир қисмини блокдан чиқарди

    19 январ, 19:30

    Фарғонадаги портлаш жабрланувчиларига товон пули тўланадими?

    24 январ, 19:42

    “Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини, аслида, илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир” — президент

    29 январ, 20:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.