• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда ярим йиллик солиқ тушумлари 20 фоиз кўпайди

    Жорий йил I ярмида ўтган йилнинг мос давридагидан 16,8 трлн сўм кўпроқ солиқ йиғилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ҳисоботида маълумот берилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    2025 йил янар—июнь ойларида Ўзбекистон бюджетига солиқ тушумлари миқдори 102,6 трлн сўмни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич 2024 йил мос даврига (85,8 трлн сўм) нисбатан 20 фоизга кўп.

    “Ҳар бир нафар ходимга 2024 йил I ярим йилликда ўртача 9,3 млрд сўмдан солиқ тушуми тўғри келган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич +1,8 млрд сўмга (20 фоиз) ортиб, 11,2 млрд сўмга етди”, дея қайд этган манба.

    Мамлакат ҳудудлари кесимида энг кўп солиқ тушуми Тошкент шаҳрида қайд этилган —17,6 трлн сўм. Бу ўтган йил мос дарвидагидан 31,4 фоизга кўп. Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4,7 трлн сўм (ўсиш 25,8 фоиз), Фарғона (+24,5 фоиз) ва Самарқанд (+21,4 фоиз) вилоятларида 3,1 трлн сўмдан, бошқа ҳудудлардан сезиларли даражада юқори миқдорда тушум қилинган. 

    Энг кам солиқ тушумлари Сирдарё вилоятида таъминланган — 1,1 трлн сўм (ўсиш 28,3 фоиз). Ўз навбатида яна нисбатан кам солиқлар Навоийда 1,3 трлн (+22,4 фоиз) ва Жиззахда 1,3 трлн сўм (16,5 фоиз) йиғиланган.

    Республика миқёсида юқори ўсиш суръати ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича кузатилган. Яъни мазкур турдаги солиқдан тушумлар 2024 йил I ярмидаги рақамларга қараганда 23,4 фоизга (1,9 трлн сўм) ортган. Шу билан бирга, қўшилган қиймат солиғи ҳам 20,3 фоизга (3,6 трлн сўм) кўпайди.

    Солиқ турлари бўйича тушумлар ва миқдорлар ўсиши қуйидагича:

    • ҚҚС — 21,4 трлн сўм;
    • фойда солиғи —22,5 трлн сўм (+17,5 фоиз) ;
    • даромад солиғи — 19,9 трлн сўм (+17,5 фоиз) ;
    • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 10,3 трлн сўм;
    • акциз солиғи — 9,3 трлн сўм (+15,6 фоиз) ;
    • ер солиғи — 4,8 трлн сўм (+18,4 фоиз) ;
    • мол-мулк солиғи — 4,1 трлн сўм (+16,4 фоиз) ;
    • айланмадан олинадиган солиқ —1,6 трлн сўм (+14,8 фоиз);
    • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ —0,5 трлн сўм (+7,2 фоиз).

    Ярим йил мобайнида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 14,5 фоизга ўсиб, 227,9 мингтага етди. Фойда солиғи тўловчилар ҳам 14, 5 фоиз кўпайиб, 227,9 мингта бўлган.

    Бироқ даромад солиғи тўловчилар жорий йил I ярмида ўтган йил мос давридагидан 0,7 фоизга (6 млн 23 мингтадан 5 млн 980 мингта қолган) камайган.

    Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар 2024 йил I ярмидаги 344,2 тадан жорий йил июлигача 332 мингта қолган (пасайиш 35 фоиз).

    Мол-мулк солиғи тўловчилар 6,3 фоиз кўпайиб, 82,6 мингтага етган.

    Жорий йил дастлабки ярмида ўзини ўзи банд қилган шахслар сони ўтган йил мос давридагидан 56 фоизга кўпайди. Яъни 2024 йил дастлабки олти ойида улар сони 3,55 млн нафар бўлган, жорий йил I ярмида 5,54 млн нафарга етди.

    25 июл, 08:41   Изоҳ (0)   1612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     Қатор хорижий етакчилар ва ҳамкорлар Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    24 июл, 22:57

    Ўзбекистонда қайси қонунлар энг кўп ўқилаётгани маълум қилинди

    24 июл, 22:36

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    Қайси ҳудуд аҳолиси нақд пулдан энг кўп фойдаланаётгани маълум боълди

    24 июл, 21:15

    Шавкат Мирзиёев Россия президентига таъзия йўллади

    24 июл, 19:48

    Диний уламо Мубашшир Аҳмадга нисбатан тергов якунланиб, иш судга оширилди

    24 июл, 19:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.