Кўплаб машҳурлар ҳеч бўлмаганда бир марта пластик жарроҳ операция столида ётган. Айримлари бу ҳақда очиқчасига сўз юритади, бошқалари эса бундай тажрибани яширишга ҳаракат қилади. Ўз қиёфасини ўзгартиришга бўлган уриниш эса баъзилар учун муваффақият эмас, балки фаолиятига салбий таъсир кўрсатган. Ушбу мақолада пластик операция қилганидан афсусланган ва аввалги гўзаллигини тиклаш истагида бўлган юлдузлар ҳақида ҳикоя қилинади. Кортни Кокс: “Мен ғалати кўринаётганимни тушунмаганман” “Дўстлар” сериали юлдузи Кортни Кокс тан олганидек, у бир пайтлар гўзаллик инексияларига ҳаддан ташқари берилиб кетган ва бунга қарамай, ўзидаги ўзгаришларни узоқ вақт давомида сезмаган. Унинг айтишича, мухлислар уни энди танимаётганини ёзган, режиссёрлар эса янги роллар таклиф қилишни тўхтатган. Бир куни эса Кокс ўзини ойнада танимай қолган. Шундан сўнг, Кортни териси остидаги филлерни олдиришга қарор қилган ва ўзининг табиий қиёфасини қайтаришга муваффақ бўлган. Бугунги кунда у фақат крем ва ниқоблар билан парвариш қилади ҳамда ҳеч қандай пластик операция ҳақида ўйламаётганини таъкидлайди.Мен бошқаларга ғалати кўринаётганимни тушунмасдим. Аммо бир кун келиб, дўстларимнинг гаплари ҳақиқат эканини англадим. Билганимда бундай операцияни қилдирмаган бўлар эдим, дейди актриса.
Ариана Гранде: “Йиллар давомида лабларимда филлер бўлган”

Қўшиқчини доим пластик жарроҳликда айблашгани боис, у ҳаттоки полиграф (ёлғон аниқлаш детектори) тестидан ҳам ўтган. Қурилма қизнинг юз тортиш, бурун ва кўкрак операциялари қилмагани ҳақидаги сўзларини тасдиқлади.
Йиллар давомида лабларимга кўп миқдорда филлер ва ботекс қилдирдим. Бир пайт юзим жуда ҳаракатсиз бўлиб қолгани ва лабларим жуда катта эканини англадим. Мен инексиялардан воз кечдим. Энди ўз ажинларимни кўришни хоҳлайман, деди қўшиқчи.
Шу билан бирга, у келажакда яна бундай процедураларга қайтиши мумкинлигини рад этмади. Барча мухлислар унинг табиийлигига ишонмайди, чунки 32 ёшида Ариана ўзини ўспирин каби кўрсатмоқда.
Белла Ҳадид: 14 ёшда қилинган ринопластикадан афсусда

Дунёнинг энг гўзал аёлларидан бири Белла Ҳадид узоқ вақт давомида ҳеч қандай операция қилмаганини айтиб келган. Аммо Vogue журналига берган интервьюсида у 14 ёшида ринопластика (бурун операцияси) қилганини тан олди ва ҳозир бундан афсусда эканини билдириб ўтди.
Қиз ҳозир ўзининг аждодларидан мерос қолган ташқи кўринишини сақлаб қолишни хоҳлашини, аммо ёшлигида жиддий комплексларга дуч келганини айтди. Шу сабабли онаси бунга рози бўлиб, операцияни амалга оширишга рухсат берган. Бошқа операциялар ва филлерлар ҳақидаги маълумотларни эса Белла рад этди: у юзини ва лабларини бузишдан қўрқишини таъкидлади.
Микки Рурк: пластик операциялар фаолиятини барбод қилди
Микки Рурк актёрликдан профессионал боксчиликка ўтди. Бу эса унга оғир жароҳатлар эвазига тушди: унинг бурни беш марта синган. Кинога қайтмоқчи бўлганида эса, актёр шоу-бизнесда “идеал юз” талаб қилинишини тушунди ва пластик операцияларга мурожаат қилди.
Аммо натижалар фожиали бўлди — Рурк ўзини танимайдиган даражага етди, юз ифодалари йўқолди.
Агар вақтни ортга қайтара олсам, жарроҳ столида ётмаган бўлардим, деган у интервьюларида.
Нотабиий кўриниш унга фақат салбий ролларни олиб келди — ашаддий қотиллар, жиноятчилар… Ҳар галги операция эса вазиятни янада ёмонлаштирган.
Кайли Миноуг

Австралиялик қўшиқчи Кайли Миноуг узоқ йиллар давомида пластик операцияларни рад этиб келади. Ижтимоий тармоқлардаги суратларида у табиий кўринишга эга. Аммо тасодифий суратлар мухлисларда хавотир уйғотган: 57 ёшли қўшиқчининг юзи носимметрик кўринади, териси эса ғайриоддий силлиқ.
Кайлининг айтишича, у илгари ботекс ва бошқа эстетик муолажаларни синаб кўрган, аммо жарроҳлик аралашувларидан буткул воз кечганини айтади. Бу ростми-йўқми номаълум.
Зеро, томошабинларга тўлиқ ёқиш имконсиз: кимдир ажинга эътироз билдирса, бошқаси ҳаддан ташқари “идеал” юздан шикоят қилади.
Изоҳ (0)