Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган учрашув 21 июнь, шанба куни бўлиб ўтди.

Наманганда “Навбаҳор” жамоаси Олмалиқнинг “ОКМК”сини қабул қилди. Учрашув тезкор гол билан бошланди. Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни 6-дақиқадаёқ очди. 35-дақиқага келиб эса Гильерме Гедеш ҳисобни иккитага оширди. Олмалиқларда биринчи бўлимда вазиятлар етарлича бўлди, бироқ улардан унумли фойдалана олмади.
Иккинчи бўлим ҳам қизғин ўтди. Кўплаб вазиятлар яратилди. Учинчи гол ҳам наманганликлар томонидан урилди. 90+6-дақиқага келиб Песдро Августо гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйиб берди.
Ушбу ғалабадан сўнг наманганликлар 23 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Олмалиқликлар эса 24 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)