Ўзбекистон терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Footmercato нашрининг хабарига кўра, “Ренн” клуби скаути Лоик Дезире футболчи ҳақида дастлабки маълумотларни йиғган.

Манбага кўра, “Ренн” ҳали “Рома” билан музокараларни бошламаган. Бунга сабаб — улар Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилаётганини яхши билишади. Шу боис француз клуби вазиятни диққат билан кузатмоқда. Агар ҳужумчи истанбулликлар билан шартнома имзоламаса, “Ренн” расмий таклиф билан чиқиши мумкин.
Маълумотларга кўра, “Башакшеҳир” Шомуродов учун “Рома”га 7 миллион евролик таклиф юборган. Турк матбуотида тарқалган хабарларга кўра, бу трансфер келгуси ҳафталарда ижобий якунланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомуродов айни пайтда Истанбулда экани ва клуб билан барча шартлар бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди. Яқин кунларда у билан расмий шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)