• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Моҳидавроннинг содиқ хизматкори — Гулшоҳ хотун образи билан танилган Ниҳан Буюкаач ҳақида нималар маълум?

    “Муҳташам юз йил” сериали дунёга кўплаб истеъдодли турк актёр ва актрисаларини танитди, Ниҳан Буюкаач ҳам улардан бири бўлди. Айнан у экранларда Гулшоҳ хотун образини — Моҳидавроннинг содиқ хизматкорини гавдалантирди. Гулшоҳ хотун кейинчалик Хуррам тарафига ўтган бўлса-да, ҳарам фитналари туфайли ҳалок бўлади.

    Ниҳан Буюкаач 1981 йил 28 сентябрда Истанбулда туғилган. Унинг оиласи камбағал бўлиб, онаси оғир хаста эди. Болалигида Ниҳан жуда камгап ва одамови қиз бўлган. У нотаниш одамлар билан мулоқот қилишга қийналарди. Унинг ягона қувончи театр эди — Буюкаач спектаклларни томоша қилишни жуда яхши кўрар ва ўзини бош қаҳрамонлар ўрнида тасаввур қиларди. У дастлаб актёрлик карьераси ҳақида ўйламаганди, чунки ўзига ортиқча эътибор қаратилишидан ва камералардан қўрқарди, аммо бу унинг театр ҳақида орзу қилишига халақит бермаган.

    Нихан Бююкаач - фильмография, сериалы, биография, личная жизнь | Mohitto.ru

    Бироқ юқори синфга келганда, Ниҳан агар ҳаётини санъат билан боғламоқчи бўлса, қўрқувларини енгиши кераклигини тушунди. Оиласининг оғир моддий аҳволига қарамай, у Анқара университетининг театр бўлимига ўқишга кирди — у ерда бир вақтнинг ўзида тарих ва географияни ҳам ўрганди. Ўқиш пайтида Ниҳан ётоққа михланиб қолган онасига ғамхўрлик қилди, бироқ битирув имтиҳонлари арафасида онаси вафот этди, кўп ўтмай отаси ҳам оламдан ўтди. Барча қийинчиликларга қарамай, бўлажак актриса битирув имтиҳонларини аъло баҳоларга топширди ва орзу қилган дипломини қўлга киритди.

    Ижодий фаолияти

    Ниҳан Буюкаач ўқишни тугатиши биланоқ давлат театрида ишлай бошлади, бўш вақтларида эса маҳаллий рок гуруҳларидан бирида куйларди. Ёш санъаткор саҳнада ўзини яхши ҳис қилар, унинг ижроси томошабинлар томонидан доимо юқори баҳоланарди. Камерадан қўрқиш ўтмишда қолганини англаган Ниҳан кинематографияда ҳам ўз кучини синаб кўришга қарор қилди. 2005 йилда у “Бешинчи ўлчам” фильмида кичик рол ижро этди, кейинги йили эса “Бўрон” сериалида Тамара ролини ўйнади. Бу рол уни кино актрисаси сифатида танитди.

    Кейинги беш йил давомида турк сериали юлдузи театр ва кинодаги фаолиятини муваффақиятли тарзда бирлаштирди. У “Мактаб синфи”, “Юрагингдан сўра”, “Бўлиниш: Фаластин урушда” каби фильмларда суратга тушди. 2011 йил актриса учун омадли йил бўлди — у “Муҳташам юз йил” сериалида Гулшоҳ хотун ролини қўлга киритди.

    Актрисанинг кейинги карьераси муваффақиятли ривожланди. У ҳар йили кинода суратга тушиш учун бир нечта таклифлар оларди. Жумладан, Ниҳан “Юрак ишлари”, “Мафия дунёни бошқара олмайди” “Жасур ва гўзал”, “Тун маликаси”, “Махфий”, “Менежеримга қўнғироқ қилинг”, “Оролдаги эртак”, “Оила учун”, “Сени узоқ кутдим”, “Севги исми” ва бошқа сериалларда рол ижро этган.

    Ҳозирги кунда турк актрисасининг фильмографияси 20 дан ортиқ ролларни ўз ичига олади. Ниҳан театрдаги фаолиятини ҳам муваффақиятли давом эттирмоқда. Интервьюларидан бирида Буюкаач айнан театрда ўзини уйдагидек қулай ҳис қилишини эътироф этган.

    Ниҳан Буюкаач “Муҳташам юз йил” сериалида

    Ниҳан Буюкаач сериалда Гулшоҳ ролини ажойиб тарзда ижро этди. Томошабинлар унинг қаҳрамонидан нафратланишса-да, актрисанинг маҳоратига тан беришди.

    Гулшоҳ “Муҳташам юз йил”нинг биринчи қисмидаёқ пайдо бўлади. У шунчаки Моҳидавроннинг хизматкори эмас, балки унинг ишончли ва сирдош кишисидир. Шахсий ҳаёти бўлмаган Гулшоҳ ўз бекасининг тақдирига бутунлай берилиб кетади. У бекасининг дардига шерик бўлиб, уни бор кучи билан ҳимоя қилишга интиларди, бироқ кўпинча унинг хатти-ҳаракатлари жирканч туюларди. Аммо вафо ва садоқат қийин вазиятда хотунга ёрдам бермади. Фотиманинг пайдо бўлиши Моҳидаврон ва Гулшоҳ ўртасидаги катта жанжалнинг асосий сабабчисига айланади. Аёл Иброҳим пошонинг сири туфайли ҳаёти қил устида турганини англагач, Хуррамга бўйсунишга қарор қилади ва унга содиқ қолишга онт ичади. Бироқ Хуррам собиқ душманига ишонмасди.

    Совсем не Гюльшах: Как живет и чем занимается турецкая актриса Нихан Бююкаач

    Хуррам бир муддат Гулшоҳдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, айнан у орқали Нигор ва Иброҳимнинг севги муносабатлари ҳақида хабар топади. Аёл чиндан ҳам Хуррамга садоқат билан хизмат қилишга интилади, бироқ бу уни ҳалокатдан сақлаб қололмайди. Гулшоҳнинг ҳаёти фожиали тарзда якунланади — у Хатичани ўлдирмоқчи бўлган пайтда Нигорнинг қўлида ҳалок бўлади.

    Гулшоҳ роли Ниҳонни бутун дунёга машҳур қилди. Аммо “Муҳташам юз йил” сериалининг якунидан бир неча йил ўтгач, актриса ўз қаҳрамонини ҳеч қачон ёқтирмаганини тан олди. Буюкаачнинг айтишича, у анча вақтгача актрисани қаҳрамонидан ажрата олмаган мухлислар нафратига дуч келган.

    Шахсий ҳаёти

    Ниҳан Буюкаач шахсий ҳаётини ошкор қилишни хоҳламайди. Актриса узоқ вақт давомида болаликдаги руҳий жароҳатларини даволаб, бугунги кун билан яшашга интилган. 2013 йил сентябрь ойида турк сериали юлдузи овоз оператори Мурат Шентурк билан турмуш қурди. Тўрт йилдан сўнг, уларнинг суюкли қизлари дунёга келди ва ота-онаси унга Чағла деб исм қўйишди.

    Афсуски, қизалоқ туғилганидан кейин Мурат ва Ниҳан орасида совуқчилик пайдо бўла бошлади. 2022 йилда улар расман ажрашди, бироқ ажралиш сабабини ошкор қилишмади. Васийлик ҳуқуқи Буюкаачда қолди. Актрисанинг ўзи ажрашгани ҳақида ҳеч қачон изоҳ бермаган, аммо турк матбуоти Ниҳан учун ажрашиш жуда оғир кечганини ва у бир неча ой давомида уйдан деярли чиқмаганини ёзган. Фақатгина қизи ва дўстларининг қўллаб-қувватлаши туфайли у одатий ҳаётига қайта олди.

    Ниҳан Буюкаач ҳозирда

    Ҳозирда турк актрисаси театр ва кинода фаолиятини давом эттирмоқда. Барча бўш вақтини қизи билан ўтказади. Буюкаач тадбирларга камдан-кам қатнашади, бунинг ўрнига очиқ ҳавода сайр қилишни маъқул кўради. У шахсий ҳаётини қаттиқ ҳимоя қилади ва журналистлар билан деярли мулоқот қилмайди.

    Ижтимоий тармоқларда Ниҳанни бутун умри давомида курашиб келаётган ортиқча вазни учун кўпинча танқид қилишади. Актриса соғлом овқатланишга интилади ва мунтазам равишда пилатес билан шуғулланади, хейтерларнинг ғазабли изоҳларига эса эътибор бермасликка ҳаракат қилади. У эртами-кечми барибир яхшилик ғалаба қозонишига ишонади ва ҳаётда энг муҳими — ўз муваффақиятига ишонч ҳамда танланган касбга содиқлик эканини таъкидлайди.

    Переборщила с пластикой: служанку Махидевран из «Великолепного века» не  узнать (фото)

    18 июн, 16:57   Изоҳ (0)   595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#дизи#«Муҳташам юз йил»#кино#шоу-бизнес

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Полициячи» Нургул Ешилчай, мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлган Жан Яман. Турк киноси янгиликлари

    18.12.2021, 17:48

    «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида ҳатто уни томоша қилганлар ҳам билмайдиган 9 та факт

    24.06.2022, 19:58

    “Муҳташам юз йил”дан ҳам узун: қайси турк сериали рекорд даражада кўп қисмларга эга?

    04.11.2024, 13:18

    Бир неча йил сарфламайсиз: йирик лойиҳалардан қолишмайдиган қисқа турк сериаллари (трейлер)

    07.11.2024, 15:35

    Эртакмонанд ибтидо, фожиали интиҳо: даҳшатли якунланадиган турк сериаллари

    07.11.2024, 09:21

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    Қиёфадош актрисалар: ташқи жиҳатдан жуда ўхшаш бўлган турк сериали юлдузлари

    20.12.2024, 10:40

    Фаҳрие Эвжен ва Пелин Карахан фентези жанридаги янги фильмда суратга тушди (трейлер) 

    27 январ, 18:35

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ҳанде Эрчелнинг унаштирув маросими, Керем Бурсиннинг орзусидаги роли ва тергов қилинаётган Фейза Живилек: турк сериаллари янгиликлари

    12 май, 14:40

    Ҳар қандай одамни йиғлашга мажбур қиладиган машҳур турк сериалларидаги оғир саҳналар

    24 май, 08:05

    Турк сериаллари юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишга эга?

    27 май, 18:07

    Машҳур фильм ва сериаллардаги энг эсда қоларли тўй саҳналари

    30 май, 17:59

    Фақат Ҳалит Эргенч эмас: жиноий жавобгарликка тортилган турк сериаллари юлдузлари

    28 май, 20:45

    Сарфлаган вақтингизга ачинмайсиз: ҳақиқатан кўришга арзийдиган 7 турк сериали 

    4 июн, 16:10

    Туркиянинг энг кўп гонорар оладиган актрисаси ким эканлиги маълум бўлди

    4 июн, 11:38

    Рейтинг ҳайратда қолдиради: 2025 йилдаги энг чиройли турк актёрларининг топ-10 талиги

    4 июн, 10:21

    Туркия вазирининг қизи ва “Муҳташам юз йил”даги Изабелла: Мелике Ипек Ялова ҳақида нималар маълум?

    9 июн, 21:50

    Машҳур турк сериалларининг энг гўзал қаҳрамонлари: актрисалар ўз қаҳрамонларига қанчалик ўхшайди?

    10 июн, 09:59

    Туркияда 12 йил аввалги намойиш сабаб “Муҳташам юз йил” ижодкорлари таъқиб остига олинмоқда

    13 июн, 10:29

    “Ўлим сюжетнинг бутунлай ўзгаришига туртки бўлади”. Турк сериалларида бош қаҳрамонлар ҳалок бўлишининг 5 сабаби

    16 июн, 22:25

    Афра Сарачоғлуга янги партнёр топилди, “Севги изтироби” юлдузи ота бўлди, Киванч Татлитуғ илмий-фантастик сериалда бош ролни ижро этади: турк киноси янгиликлари

    17 июн, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нукусда юздан ортиқ ўқитувчидан пора олган мактаб директори ўринбосари ушланди

    Ўзбекистон | 19 июн, 08:39

    Трамп Эронга ҳужум режасини тасдиқлади, бироқ якуний буйруқни бермади — WSJ

    Дунё | 19 июн, 08:31

    Дунёдаги 2025 йилда яшаш учун энг қулай шаҳар маълум қилинди

    Дунё | 19 июн, 07:30

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.