Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчига куч ишлатилгани айтилган видеолар тарқалди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, 5 июнь куни Жарқўрғон тумани Сурхон қишлоғи ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қувиб ўтиш қоидасини бузиб, хавфли ҳаракат қилган Lacettiʼга тўхташ тўғрисида ишора кўрсатган. Ҳайдовчи эса ҳаракатни давом этиб қочиб кетишга уринган.
Транспорт воситаси “қидирувда” бўлгани, илгари ҳам ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бир неча маротаба бўйсунмагани аниқланган. Ушбу ҳолат ЙПХ ходимлари томонидан транспорт воситасини тўхтатиб, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш вақтида содир бўлган бўлиб, ҳозирда вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Бухоро вилоятининг Жондор туманида ҳайдовчи Cobaltʼни қасддан ЙПХ ходими устига ҳайдагани ҳақида хабар берилган эди. 19 январь куни Навоийда 16 ёшли бола отасининг машинасида ЙПХ ходимини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди.
Сурхондарёда ЙПХ ходими қочишга уринган ҳайдовчига электрошокер қўллаган эди. Сурхондарёда вояга етмаган бола ЙПХ ходимини судраб, Cobalt олиб қочган эди.
Андижонда Nexia-2 “ГAИ”лардан қочиб, икки автомобиль билан тўқнашган эди.
Изоҳ (0)