Ижтимоий тармоқда «Ниқобсиз, бодикамерасиз ГАИ ходими» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ушбу видео юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилди.
Хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом» ҳамда ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузгани аниқланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори талабларига зид равишда, жамоат жойида тиббий ниқоб тақмаганлиги учун Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Худойбердиевга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.
Бундан аввал «Ички ишлар вазирлигининг буйруғига бўйсунмайдиган командир» номи остида тарқалган видео юзасидан расмий баёнот берилгани, Тошкентда Gentra’ни кийимсиз бошқариб кетаётган маст фуқаро жавобгарликка тортилгани ҳамда Қашқадарёда икки шахс ички ишлар ходимларига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)