Ижтимоий тармоқда «Тошкентда ГАИ: Бўлди кетаверинг. Ўзимизни йигит-ку бу» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Видео юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 10 сентябрь куни соат 12:00 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида ЙПХ ходими О.Шокиржонов томонидан Matiz русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчи бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳамда йўл чизиғи талабига риоя қилмаган.
Ўзаро мулоқот вақтида жараёнга ЙПХ ходими Ш.Нуралиев аралашган ва ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чора кўрилмасдан кетишига рухсат берилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Андижонда автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи билан тортишган ЙПХ ходимига танбеҳ интизомий жазоси берилди
- Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочишга уринган Spark ҳайдовчиси ушланди. Машина салонидан гиёҳванд воситага ўхшаш модда топилган
- Тошкент вилоятида радар ўрнатилган машинада фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига тўсқинлик қилган шахс 15 суткага қамалди
Изоҳ (0)