Ижтимоий тармоқда «Бу нимаси? Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида ГАИ ходими ҳуқуқбузарликда гумон қилинган фуқаронинг машинасини жарима майдонига ҳайдовчининг рухсатисиз ҳайдаб кетганлиги айтилмоқда» изоҳи билан видео тарқалган. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда Яккабоғ туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Ҳусановнинг хатти-ҳаракатига баҳо бериш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилиши таъкидланган.
Бундан аввал «Замминистр»нинг иккинчи хотини эканини айтган аёлнинг автомобили яна бир қоидабузарлик сабаб жарима майдончасига жойлаштирилгани, интернетда ЙПХ ходимларини гадойларга тенглаштириб, уларни ҳақорат қилган шахс 12 миллион сўм жаримага тортилгани ҳамда Навоийда ҳайдовчи билан ниқобсиз ва бодикамерасиз мулоқот қилган ЙПХ ходимига ҳайфсан берилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)