Ижтимоий тармоқда «ГАИ: қоида буздингиз, лекин белги йўқ» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Сайлгоҳ кўчасида ЙПХ ходими М.Ширинов томонидан Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.
Ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ ходими ҳайдовчининг талабига кўра дислокация кўчирмасини тақдим қилмаган.
Шунингдек, ЙПХ ходими ҳайдовчига қарама-қарши ҳаракатланиб келганини айтганда, ҳайдовчи йўлда тегишли белгилар ўрнатилмагани сабаб тўғри ҳаракатланганлигини таъкидлаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Бундан аввал Сурхондарёда профилактика инспекторининг ёрдамчилари ИИБга олиб кетилаётган фуқарони уриб, ўлдириб қўйгани, «Самарқанд дарвоза» кўнгилочар савдо марказида ИИБ ходими ва фуқаро ўртасида тортишув юзасидан маълумот берилгани ҳамда Ангренда кунига 50 та баённома ёзиши айтилган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)