Сўнгги пайтларда турк сериаллари тобора кўпроқ томошабинлар эътиборини қозонмоқда. Барчангиз “Севги изтироби”, “Қалбим эшигини қоқ”, “Қулупнай ифори” ва бошқа кўплаб турк сериаллари номларини эшитгансиз ва кўргансиз. Яқин Шарқ кино саноати бу йилнинг энг кўп ҳақ оладиган актрисаси номини маълум қилди.

Даромад бўйича пешқадам 33 ёшли Демет Ўздемир бўлди. “Қулупнай ифори” ва “Тўрғай” юлдузи ҳозирда янги сериал — “Эшрефнинг орзуси”да суратга тушмоқда. Бу мавсумда актрисага ҳар бир қисм учун 39 000 доллар тўланмоқда.

Айтганча, Деметнинг суратга олиш майдонидаги ҳамкори ва бош рол ижрочиси Чағатой Улусой ҳам энг муваффақиятли бўлиб, 89 000 доллар миқдорида гонорар олмоқда.
Қизиғи шундаки, актрисанинг карьераси гуллаб-яшнаётган бўлса-да, шахсий ҳаётида ҳамма нарса ҳам силлиқ эмас. Қиз 2022 йил 28 августда хонанда Ўғузхон Кўчга турмушга чиққан эди. Бироқ никоҳ бир йил давом этди, холос ва апрель ойида эр-хотин ажрашиш учун ариза топширди. Илгари Ўздемир “Қулупнай ифори” лойиҳасидаги ҳамкасби Юсуф Чим билан муносабат қурган эди.

Изоҳ (0)