Қадрдон фильмларда илиқ хотиралардан ташқари, кулгили хатолар ҳам яширинган. Гоҳида бирор нарса ғойиб бўлади, баъзида кийим-бош ўзгариб қолади, аммо айнан шу нуқсонлар севимли киноларни самимий қилган. Улар таассуротни бузиш ўрнига аксинча, фильмларга ўзига хос жозиба ва жонлилик бағишлайди.
“Иван Василевич касбини ўзгартиради”
Зина уйига қайтганда шоҳ пардалар ортига яширинади. Шу пайтда аквариумдаги сув лойқа бўлади. Бироқ бир неча сониядан сўнг, Зина пардани очганида, аквариумдаги сув тиниқлашгани кўзга ташланади.
Айнан кадр ўзгарганда аквариумда сув ўтлари ҳам пайдо бўлиб қолади.
“Ишдаги ишқ”
Новоселцев от ҳайкалини олиб кетаётганида қизиқарли бир детални пайқаш мумкин: кадр бошида Калугина камзулининг тугмалари қадалмаган, аммо кадр ўзгарганида барча тугмалари қадалган ҳолда намоён бўлади.
“Олтин бузоқча”
Саҳна бошида машинада ёзув кўзга ташланади, лекин бир неча сониядан кейин қаергадир изсиз ғойиб бўлади.
“Москва кўз ёшларга ишонмайди”
Катерина дўкондан чиқаётганида Гоша билан учрашиб қолади. Унинг тўрхалтасида пиёз борлиги кўриниб турибди.
Бироқ ундан олдинги кадрда унинг аравачасида турли хил консерва ва тузламалар бор эди.
Мазкур фильмда реквизит билан боғлиқ қизиқарли детал ҳам бор: йўл-йўл адёлни икки саҳнада кўриш мумкин. Дастлаб у Екатерина Олег Табаков ижро этган қаҳрамоннинг квартирасига келганида деворга осилган.
Кейинчалик эса Катя табиат қўйнида ундан адёл сифатида фойдаланади.
Яна бир хатони пайқаш мумкин: Люда пардоз-андоз қилаётганда қулоқларида кўк зирак бўлади. Аммо у кўчага чиқиши билан оқ сирғага алмашади.
“Бриллиант қўл”
Фильм бош қаҳрамони Гоша кемада саёҳатга чиқади. Аммо унинг соч турмаги ҳайратланарли тезликда ўзгариб туради: гоҳ тўзғиган жингалак сочлар, гоҳ текис, чиройли турмакланган ҳолда кўринади. Эҳтимол, эпизод бир неча марта суратга олинган ва монтаж пайтида бу фарқ сезилмаган.
Қизил “Москвич” автомобилининг томидан нарсалар эса сирли тарзда йўқолади.
“Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари”
Барзанги “Балиқ!” деб бақирган саҳнада аслида ҳеч қандай “балиқ” йўқлигини кўриш мумкин: стол устида 5:1 тош йўқ, 5:4 тош эса икки марта учраган.
Таъқиб қилиш саҳнасини эслайсизми? Қўрқоқ уларни қуваётганларга катта сариқ бодринг отади, лекин негадир Шурикнинг оғзида яшили пайдо бўлади. Агар диққат билан қарасангиз, бодрингнинг пастки қисмида ипи ҳам бор.
“Уч плюс икки”
Саҳна бошида арқонга турли рангдаги булғор қалампирлар осилганини кўрамиз. Аммо кадр ўзгарганда уларнинг барчаси қандайдир тарзда қизил бўлиб қолади.
Чодирдаги саҳнада Наташанинг мунчоқлари ҳам гоҳ пайдо бўлади, гоҳ йўқолади.
Изоҳ (0)