Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов апрель ойининг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Бу ҳақда римликлар матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 5 нафар футболчи номзодлар қаторидан жой олган. Шомуродовдан ташқари, Миле Сивилар, Матиас Суле, Брайан Кристанте ва Эван НъДика кабилар апрель ойининг энг яхши футболчиси соврини учун кураш олиб борди. Овоз бериш натижаларига кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи ғолиб деб топилди.

Маълумот учун Шомуродов ўтган ой “Рома” сафида 4 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 голли узатма ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)