• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Мусиқа Шоу-бизнес

    “Саҳнага чиқишимга беш дақиқа қолганда кучли ҳаяжондан овозим йўқолиб қолди” — Ғайбулла Турсуновнинг илк концерти қандай ўтди?

    Тҳе cовер уп лойиҳасида танилган, “Яхши кўрардим”, “Жанона”, “Ёр” қўшиқлари билан тингловчилар қалбидан жой олиб келаётган ёш ижодкор Ғайбулла Турсунов “Халқлар дўстлиги” санъат саройида икки кунлик илк яккахон концерт дастурини мухлислари эътиборига ҳавола қиляпти.

    Хонанданинг илк концерти бўлишига қарамасдан у тўрт мингдан зиёд томошабин қаршисида тўлиқ жонли ижрода куйлади. Саҳна орти ва дастурнинг энг қайноқ лавҳаларини “Дарё” ўз камерасига муҳрлади.

    Санъаткорнинг дўстлари, ижоддаги ҳамкорлари, қўшиқчилар ва оила аъзолари концерт олдидан унга илиқ тилаклар билдирди. Концерт икки блокдан иборат бўлиб, жами 19 та қўшиқ куйланди. “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” номинациясини олган ижодкор Жасмин билан “Дил” таронаси куйланди. Жасмин саҳнада Ғайбулла Турсуновнинг илк концерти билан табриклаб, ўзи ҳам келаси йилда концерт бермоқчилигини айтди.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров
    Ғайбулла ака билан кўп тадбир ва концертларда бирга куйлаганмиз, иккимизга ҳам жонли куйлаш қийин эмас, қайтанга бизга жонли ижро ёқади, дейди Жасмин. Янги дуэт куйламоқчи эдик, аммо концерт тайёргарлиги билан улгурмадик. Шунинг учун ўзимнинг рэпертуаримдан “Кумуш ноласи” қўшиғимни куйлаб бераман.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров

    Авваллари шўх-шодон қўшиқлар куйлаган, сўнгги пайтларда жиддий мавзулардаги қўшиқлари кўпайганининг сабаби сўралганда хонанда шундай жавоб берди:

    Ижодкор бир хил йўналишда тўхтаб қолмаслиги керак, деб ҳисоблайман. Жиддий мавзуларда ҳам, кимларгадир “тегадиган” мавзуларда ҳам ва албатта, халқбоп қўшиқлар ҳам куйлайман. Фақат битта мавзуда қўшиқ айтиш керак эмас, менимча.

    Концертга яқинда келин бўлган Афруза турмуш ўртоғи билан, Муштарий Зафар, блогер ва қўшиқчи Азода, Дилшод Назаров келиб хонандани дебют концерти билан табриклади.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров

    Дастур барча севган “Яхши кўрардим” қўшиғи билан бошланди. Энг “бомба” бўлган чиқиш Жаҳонгир Отажонов билан куйланган дуэт премьераси бўлди. Ёш санъаткорнинг устози ўз рэпертуаридан энг рақсбоп қўшиқларини куйлаб, зални “оёққа турғазди”.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров
    Ғайбулла Турсунов концерт сўнгида барча кутган “Жанона”ни мухлислари билан биргаликда куйлади, улар билан суратга тушиб, ўзи ҳам “ёнди”, зални ҳам “ёндирди”. Ҳаттоки, дастур тугаб, пардалар туширилгандан сўнг ҳам қўлидан микрофонини қўймай, “Жанона”сини куйлаб турди.

    Эмоциялар ичидаги, концерт берганига ўзи ҳам ишонмаган хонанда ўз таассуротлари ҳақида журналистларга тўлиб-тошиб гапириб берди.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров

    Халқ хизматлари, тадбирларда доим жонли куйлайман, шу сабабли концертим ҳам тўлиқ жонли бўлишини хоҳладим. Минглаб инсонлар олдида жонли айтиш сал қийинроқ бўларкан-у, аммо доим жонли ижро тарафдориман. Биринчи кунда барча паст-баландни кўриб олдим, қўшиқ сўзларида бир оз адашиб ҳам кетдим, техник ва ҳаяжонланганда бўладиган хатоларни эртага қилмайман, деб умид қиламан.

    Мен ижрочиман, сўзга уста эмасман. Шу сабабли ҳам томошабинлар мулоқот бир оз камроқ бўлиб қолди. Жонли ижродаги концертда хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам барибир импровизация, дастурдан четга чиқиш ҳолатлари бўларкан. Сценарий қолиб, саҳнада бошқа кутилмаган ҳолатлар бўлиб кетди. Томошабинлар орасидан бир қиз чиқиб рақсга тушиб бериши керак эди, лекин умуман бошқа қиз чиқиб олди, шокка тушиб қолдим (кулиб).

    Концерт бошланишидан беш дақиқа олдин қаттиқ тайёргарликлар таъсири ва кучли ҳаяжондан овозим йўқолиб қўлди. Шифокорлар чақириб, тинчлантирувчи уколлар олиб саҳнага чиқдим.

    Жаҳонгир Отажонов, устозим билан дуэт таклифи у кишидан чиқди. Ватан ҳақида қўшиғинг йўқ экан, менда бор, бераман дедилар ва шу билан дуэт куйладик. Бундан кейин ҳам ижодий ҳамкорликлар тўхтамайди.

    Аслида ўнта ҳит тарона чиқарганимдан сўнггина концерт бераман, деб ният қилгандим. Лекин жамоам билан гапдан гап чиқиб ҳазиллашиб концерт бермаймизми, деган гапимни ушлаб олишди шу билан қолгани тезлашиб кетти. Бир кун аввал ҳам концертим бўлишига ишонмагандим, ҳозир сиз билан гаплашиб туриб энди ҳис қиляпман. Ҳаттоки, зал тўлишига ишонмагандим, ўзимнинг яқинларим, танишларим билан 200 тача одам билан концерт ўтказсам керак, деётгандим.

    “Наргиз”, “Кўча” қўшиқларимни аввал қатнашган лойиҳаларимда куйлаганимдаёқ мухлисларга ёққанди. Премьера қўшиқларим ҳам қалблардан жой олиб, ҳит даражасига кўтарилади, деб умид қиламан. Насиб қилса, келаси йил уч кун концерт бермоқчиман” дейди ёш хонанда.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров

    Концерт репортажини тўлиқ ҳолатда Дарё Lifestyle YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

    26.11.2024, 22:17   Изоҳ (0)   67907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ғайбулла Турсунов#«Жанона»#Жасмин#Афруза#Халқлар дўстлиги#Жаҳонгир Отажонов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Раъно Шодиева хонадонида тўй, Феруза Норматованинг жаҳли чиқди, Малика Равшанова Шаҳзода Муҳаммедовани йиғлатди

    18.08.2022, 22:21

    Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Муқаддас Холиқова, фонограмма «уялтириб қўйган» Ботир Қодиров, «касбини ўзгартирган» Муқаддас Саъдуллаева

    19.08.2022, 22:06

    Instagram: Эридан пул олмайдиган Асал Абдуллаева, Шаҳноза Отабоевага аталган сюрприз, Паризоданинг телефони топилдими?

    21.08.2022, 22:16

    Алишер Узоқов 38 ёшда: Отасининг ўлимидан сўнг акасини топган, 10 йил «права»сиз машина ҳайдаган актёр ва хонанданинг ҳаёт йўли ҳақида (фото)

    25.08.2022, 19:42

    Instagram: Оёғини жароҳатлаган Паризода, Улуғбек Раҳматуллаевдан янги қўшиқ, кунини боғчада ўтказган Лола

    29.08.2022, 22:40

    Instagram: Ўғлининг тўйида санъаткорлар устидан доллар сочган Абдулла Қурбонов, турмушга чиқаётган Рухшона, Жаҳонгир Хўжаев Умра сафарида

    03.09.2022, 22:39

    Instagram: Мадинада ўзбек мухлисасидан совға олган Феруза Норматова, туғилган кунини нишонлаган хонанда Асал, гардеробини кўрсатган Малика Равшанова

    12.11.2022, 22:45

    Юлдуз Усмонованинг назарига тушган Малик уйсиз яшагани, пулсизликдан севимли қўшиғини сотгани ва уни менсимаган юлдузлар ҳақида

    18.02.2023, 22:18

    “Ўғлингиздан драма актёри чиқмайди, дейишган” — гўдаклигида дебют ролини яратган, депрессияга тушган ва отасининг ўлимидан сўнг акасини топган Алишер Узоқов 39 ёшд...

    29.08.2023, 19:41

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаров маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннурага уйланди (фото, видео)

    19.09.2023, 21:36

    Instagram: Валижон Шамшиев 11 марта ота бўлди, Лоланинг қизи санъатга кириб келмоқда, Райҳон Уласенованинг онасига кутилмаган совғаси

    10.07.2024, 10:42

    “Сетора” дан “Саҳар”гача: Тошкентда кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади? 

    21.11.2024, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 16:14

    Польша Венгрия билан дипломатик алоқаларни қисқартирди

    Дунё | 18 июл, 16:12

    Британиялик олимлар Антарктиданинг 1,5 млн йиллик муз бўлагини эритишга киришди

    Дунё | 18 июл, 15:56

    Винисус рекорд сумма эвазига Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин

    Спорт | 18 июл, 15:45

    Бритни Спирс учинчи марта она бўлди

    Лайфстайл | 18 июл, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.