• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Абитуриент

    Ўзбекистонда ОТМга ҳужжат қабул қилиш бошланди

    2024/2025-ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида бир қанча янгиликлар жорий этилмоқда. Абитуриентлар ушбу янгиликлардан қай даражада хабардор, қабул жараёнига оид ишончли маълумотларни қайси манбалардан олиш мумкин ва муҳими, киритилган ўзгаришлар таълим сифатига ва бўлажак мутахассислар савиясига қандай таъсир қилади?

    Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий университети бўлим бошлиғи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Мансур Маманазаров маълумот берди.

    “Ўзбекистон Республикаси президентининг жорий йил 24 майдаги “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига асосан янги ўқув йилидан бошлаб давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинди. Илгари ОТМлар ва олий таълим йўналишлари кесимида квоталар тақсимланар эди.

    Бу йил мазкур амалиётдан воз кечилиб, Республика бўйича таълим йўналишлари кесимида давлат грантларини эълон қилиш амалиёти жорий этилди. Энди абитуриентлар ОТМни эмас, таълим йўналишини танлайди ва тест имтиҳонларини муваффақиятли топширса, хоҳлаган ОТМни танлаши мумкин бўлади. Бу борада ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас. Фақат ОТМнинг сиғим имконияти тўлган тақдирдагина, талаба бошқа ўқув муассасаларига йўналтирилади. Янги ўқув йилидан эътиборан давлат грантлари фақат бир йилга ажратилади.

    Фото: "Дарё"

    Борди-ю талаба грантга ўқишга кирса-ю, ўзлаштириши паст бўлса, иккинчи курсдан контрактга ўтиш эҳтимоли мавжуд. Бироқ контрактга ўқишга қабул қилинган талаба юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришса, кейинги курсдан давлат грантида ўқишни давом эттириш имконига эга бўлади. Илгари грантда ўқиган талабаларга таҳсилдан сўнг уч йил ишлаб бериш мажбурияти юкланар эди. Бу йилдан эътиборан ушбу мажбурият бекор қилинмоқда. Янгиликлардан яна бири давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади.

    Юқорида тилга олиб ўтилган фармоннинг мазмун-моҳияти рақобатни шакллантиришга қаратилган — ўқишга кираётган абитуриентлар ўртасида ҳам, ОТМ орасида ҳам. Рақобат — ўсиш, ривожланиш ва тараққиёт демак. Энди ОТМлар грантга қабул қилинган талабаларни ўзига кўпроқ жалб қилишга интилади. Чунки грантга билими кучлироқ талаба киради, демак, улар фанларни чуқурроқ ўзлаштиради, шунингдек, таҳсилдан сўнг ишга жойлашганда юксакроқ натижаларга эришади, лавозим пиллапояларидан тезроқ кўтарилади.

    Фото: "Дарё"

    Бу эса, табиийки, у таҳсил олган ОТМнинг нуфузини оширади. Кейинги йилларда ҳужжат топшираётган абитуриентлар ҳам айнан мана шу ОТМга кўпроқ қизиқиш билдиради. Табиийки, бундай янгилик ва ўзгаришлар таълим сифатига ҳамда бўлажак мутахассисларнинг билим даражасига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, талабалар ўртасида ҳам рақобат пайдо бўляпти. Юқорида айтилганидек, грантга ўқишга кирган талаба ўз имтиёзларини сақлаб қолиш учун яхши ўқишга ҳаракат қилса, контрактда ўқиётган талаба грантга илиниш учун интилади, яъни икккисига ҳам мотивация бор. 

    Авваламбор, абитуриентлардан ҳамма янгиликларни расмий манбалардан олишларини сўраб қолар эдик. Бу манбалар — Олий талим, фан ва инновациялар вазирлигининг веб-сайти www.edu.uz  ҳамда Telegram канали, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг сайти www.uzbmb.uz ва Telegram канали. Ота-оналар ва абитуриентлар ўзларини қизиқтирган барча маълумотларни ушбу сайтлар ёки Call-марказлар орқали олишлари мумкин”, — деди Мансур Маманазаров.  

    Бу йил ОТМга ҳужжат топшириб, тест имтиҳонларига тайёргарлик кўраётган барча абитуриентларга келгусида ватан тараққиётига хизмат қиладиган юксак малакали олимлар, мутафаккирлар бўлиб етишишларини тилаймиз.

    05.06.2024, 17:40   Изоҳ (0)   12640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда айрим талаба-ўқувчилар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди 

    12.03.2024, 07:54

    Ўзбекистонда талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади

    25.05.2024, 10:28

    Ўзбекистонда ОТМларга кириш тест синовлари 14-28 июль кунлари ўтказилади

    13.06.2024, 00:05

    Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилалардаги қанча хотин-қизга ОТМга кириш учун тавсиянома берилгани очиқланди

    18.06.2024, 14:25

    Қабул-2024: Ўзбекистонда ОТМга қанча абитуриент ҳужжат топширгани маълум бўлди

    26.06.2024, 12:41

    Ўзбекистонда тест синовларида иштирок этишга рухсат берилган абитуриентлар сони маълум қилинди

    05.07.2024, 14:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.