• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Бекҳэм”, “Пеле” ва “Лаънатланган Юнайтед”. Футбол ҳақида ишланган энг яхши фильмлар (1-қисм)

    Жорий йилнинг октябрь ойида Netflix англиялик футболчи Девид Бекҳэм ҳақида ҳужжатли фильмни намойиш этди. 

    Унда Бекҳэмнинг футбол оламига кириб келгани, “Манчестер Юнайтед”да ёқимтойга айланган, Аргентина терма жамоасига қарши баҳсдаги қизил карточкаси мухлислар нафратига сабаб бўлгани, “Реал” эса у учун яна бир синов бўлгани баён этилган. 

    Умуман футболчилар ҳақидаги ҳужжатли ёки бадиий фильмлар доим мухлислар томонидан илиқ кутиб олинади. Бекҳэм ҳақидаги фильм баҳона жаҳон кино ижодкорлари томонидан суратга олинган футбол ҳақидаги энг яхши фильмларни ёдга оламиз. 

    “Бекҳэм”, / Beckham (2023, АҚШ)

    “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Лионель Месси тўп сураётган “Интер Майами” клуби хўжайинларидан бири бўлган Девид Бекҳэм ҳақидаги 4 қисмлик ҳужжатли сериал. 

    Сериал давомида Бекс ўзининг ўтмишига назар солади, архив ҳужжатларига изоҳ беради ва рафиқаси Виктория унинг ҳаётида қанчалик муҳим ўринга эга эканлигини таърифлаб беради. Сериалда, шунингдек, Бекҳэмнинг дўстлари, собиқ жамоадошлари ва мураббийларини ҳам кўриш мумкин. Эрик Кантона, сер Алекс Фергюсон, Пол Скоулз, Луиш Фигу, Роналдо, Карлуш Кейруш, Фабио Капелло ва Флорентино Переслар Девид билан боғлиқ хотираларни ёдга олади. 

    “Гол” / Goal! (2005, АҚШ)

    Лос-Анжелеслик боғбоннинг ўғли, профессионал футболчи бўлишни орзу қилган Сантяго Мунесга ҳақида трилогия.

    Барча қийинчиликлардан сўнг Сантяго муваффақиятга эришади — у “Ньюкасл” аъзосига айланади ва кейинги қисмларда “Реал” либосини кияди. Фильм голливуд қонунларига мувофий ФИФА ҳомийлигида суратга олинган ва Америка орзуси амалга ошиши ҳақидаги ҳикоянинг классик намуналаридан бири ҳисобланади. 

    Фильмнинг уч қисмида Рауль, Бекҳэм, Анри, Зидан, Роналдо, Касиляси каби кўплаб футбол юлдузлари иштирок этган. Табиийки, улар ўз-ўзини ўйнаган. 

    “Эрикни излаб” / Looking for Eric (2009. Буюк Британия, Франция, Италия, Бельгия, Испания)

    Эрик — ёши катта почтачи ва “Манчестер Юнайтед”нинг ашаддий мухлиси. У “Олд Траффорд”да жамоа етакчиси, ўзининг адаши бўлган Эрик Кантонанинг ўйинини томоша қилган соатларини ҳаётининг энг яхши лаҳзалари деб билади.

    Ҳаёти барбод бўлса бошлагач, ишдаги ва оилавий муаммолар сабаб, руҳий тушкунликка туша бошлагач, унинг кўзига Кантона кўрина бошлайди ва афсонавий ўйинчи унга футбол фалсафасини ҳаёт билан уйғунлаштиришни ўргатади. 

    “Лаънатланган Юнайтед” / The Damned United (2009, Буюк Британия)

    Фильм реал воқеаларга асосланган. Кинонинг асосий қаҳрамони “Лидс Юнайтед”ни 44 кун бошқарган Брайан Клаф ҳисобланади.

    Лавозимга келгунга қадар у бир неча бор клубнинг ўйинини ва мураббийини танқид остига олган. Футболчилар эса буни кечира олмаган. Воқеалар бундан анча олдин бўлиб ўтган бўлса-да, у ҳамон актуал. Фильмда жамоа ичидаги ва унинг атрофидаги муносабатларнинг нозик жиҳатлари, ўйинчилар ҳамда жамоанинг психологияси — барчасининг машаққати, тушунарли, жуда ҳаяжонли тарзда кўрсатиб берилган. 

    “Пеле” / Pele (2021, Буюк Британия)

    Фильм Пеленинг болалик ҳаётидан то фаолиятидаги сўнгги клуб бўлган “Нью-Йорк Космос” жамоасига қадар йўлини ёритиб беради. Унда кўплаб архив тасвирларни, жумладан, Пеленинг ўйинлари, интервьюлари, янгилик роликларини ва бошқаларни кўриш мумкин. 

    Шунингдек, фильм Бразилиядаги сиёсий аҳвол, диктатурага ҳам тўхталиб ўтган. 

    Пеле ҳақида жуда кўплаб ҳужжатли фильмлар ишланган. Лекин 2021 йилда тақдим этилган кинода унинг нафақат футболдаги, балки унинг ташқарисидаги ҳаёти ҳам мукаммал очиб берилган. 

    Бразилиялик афсона 2022 йил 29 декабрь куни 82 ёшида вафот этди. 

    03.12.2023, 17:21   Изоҳ (0)   14244
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция, Португалия ва Англия. Евро—2024 фаворитлари рейтинги эълон қилинди 

    03.12.2023, 16:58

    Майк Тайсон, Майк Жордан ва Муҳаммад Али. Зинедин Зидан қайси афсонавий спортчилар билан кўришишни хоҳлашини айтиб ўтди

    03.12.2023, 14:23

    АПЛ. “Манчестер Юнайтед” сафарда “Ньюкасл”га мағлуб бўлди (видео) 

    03.12.2023, 08:10

    Ла Лига. “Реал” ўз майдонида ишончли ғалабани қўлга киритди (видео) 

    03.12.2023, 07:59

    АПЛ. “Арсенал” ўз майдонида “Вулверҳэмптон” устидан ғалаба қозонди (видео) 

    02.12.2023, 23:26

    Испания, Италия ва Хорватия бир гуруҳдан жой олди, Франция Нидерландияга қарши ўйнайди. Евро—2024 турнирига қуръа ташланди 

    02.12.2023, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.