Президент Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Покистон Сенати раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига президент Асиф Али Зардарий ва бош вазир Шаҳбоз Шарифнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон—Покистон стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри парвозлар сони ортмоқда, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес форумлари ва кўргазмалар мунтазам ўтказилмоқда.
Яқинда Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф давомида эришилган келишувларнинг самарали ижросини таъминлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги устувор лойиҳа ҳамда дастурларни жадаллаштириш, шу жумладан Трансафғон йўли қурилишини илгари суриш, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик ва гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)