• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Евроиттифоқ комиссари Йозеф Сикела Ўзбекистонга келади

    2025 йилнинг 12–18 март кунлари Европа иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела Марказий Осиёга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Европа иттифоқи делегацияси “Дарё”га маълум қилди.

    Йозеф Сикела
    Фото: Ўзбекистондаги Европа иттифоқи делегацияси

    Манбага кўра, ташрифдан Европа иттифоқи ва Марказий Осиё ҳамкорлигини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва барқарор иқтисодий ўсишни кучайтиришга йўналтирилган Global Gateway (“Глобал дарвоза”) инвестицион стратегиясини кенгайтириш мақсад қилинган.

    “Глобал дарвоза” стратегиясининг асосий йўналишларидан бири транспортдир. Комиссар минтақа вакиллари билан учрашувларда Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш орқали юк ва йўловчилар ташиш вақтини қисқартириш ҳамда савдо даражасини оширишни муҳокама қилмоқчи.

    Шу билан бирга, мулоқотларда стратегия доирасида илғор тажрибаларни татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий барқарорликни ошириш, рақамли тафовутни камайтириш ва юқори тезликдаги интернетга хавфсиз киришни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилади.

    Ўз навбатида сув, энергетика ва иқлим масалалари, жумладан мустаҳкам инфратузилма барпо этиш, арзон ва экологик тоза энергия манбалари таъминотини кенгайтириш бўйича музокаралар кўзда тутилган. Ташриф доирасида мазкур йўналишларга доир шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

    “Марказий Осиё Европа иттифоқининг муҳим ҳамкори бўлиб, бизнинг ҳамкорлигимиз келажакда катта салоҳиятга эга. Бугунги глобал муаммолар мустаҳкам ҳамкорлик зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди ва мен ушбу сафар давомида айнан шуни кучайтиришга интиламан. Менинг мақсадим Европа иттифоқи ва Марказий Осиё ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилаётган Global Gateway лойиҳаларига эътибор қаратишдир. Ушбу лойиҳалар янги иш ўринлари яратиш, бизнес имкониятларини кенгайтириш ва таълимдан тортиб замонавий инфратузилмага қадар муҳим хизматларни яхшилашга ёрдам беради”, дея мақсадини баён қилган комиссар.

    Хабар қилинишича, Йозеф Сикела ташрифини Туркманистондан бошлаб, ҳукумат раҳбарлари ва хусусий сектор вакиллари билан учрашади. Транскаспий транспорт йўлагининг стратегик нуқталаридан бири бўлган Туркманбоши портида бўлади. 

    Қозоғистонда юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашувлар, транспорт ва муҳим хом ашё соҳаларидаги икки томонлама ва минтақавий келишувларни имзолаш маросими ўтказилади. Шунингдек, Европа иттифоқи ва қозоғистонлик бизнес вакиллари билан мулоқот режалаштирилган.

    Комиссар Тожикистонда ҳам ҳукумат вакиллари билан учрашади. Яшил энергияга ўтиш жараёни ва маҳаллий пахта саноатини қўллаб-қувватлаш лойиҳалари бўйича келишувларни имзолаш маросимида иштирок этади. Ўз навбатида Роғун ГЭСга ташриф буюриб, келажакда лойиҳани қўллаб-қувватлаш имкониятларини кўриб чиқади.

    Қирғизистонда ҳам ҳукумат вакиллари билан учрашув ўтказади ва сув, энергетика, транспорт ҳамда инсон капиталини ривожлантиришга оид лойиҳалар бўйича шартномалар имзолайди. Комиссар Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан инвестиция имкониятларини муҳокама қилади. Кун тартибида Камбарота-1 ГЭСини қуриш бўйича потенциал қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам бор. 

    Йозеф Сикеланинг ташрифи Ўзбекистонда якунланади. Тошкентда комиссар юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашиб, Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюради. Ўзбекистонлик ва европалик тадбиркорлар билан мулоқот қилади. Рақамли алоқалар соҳасида минтақавий лойиҳалар бўйича келишувларни имзолаш маросимида қатнашади. 

    Комиссар ташрифи апрель ойи бошида ўтказиладиган дастлабки Европа иттифоқи — Марказий Осиё саммити ва июнь ойига режалаштирилган Global Gateway форуми олдидан амалга оширилмоқда.

    11 март, 14:55   Изоҳ (0)   1882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Европа Иттифоқи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиё ноёб металлари экспортида Европа иттифоқи ва Хитой истеъмоли ортмоқда

    7 феврал, 20:45

    Шавкат Мирзиёев Халқаро маслаҳат кенгаши экспертлари билан учрашув ўтказди

    11 феврал, 17:23

    Ўзбекистон компаниялари Европа иттифоқи санкцияларига учради

    24 феврал, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.