Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига 5 йил муддатга сайланди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси маълум қилди.

Олий Мажлис Сенати кенгаши томонидан президент тақдимига биноан, Холмўмин Ёдгоровни Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Холмўмин Ёдгоров 2020 йил 10 августдан бери Судьялар олий кенгашига раислик қилиб келади. Масъул ваколат муддати тугагани сабаб қайта сайланган.
Маълумотларга кўра, кенгаш раиси 2017 йил майдан 2020 августгача Олий суд раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)