• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлиги янги босқичда: Самарқанд саммити истиқболлар эшигини очмоқда

    3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити нафақат минтақавий, балки глобал сиёсий ва иқтисодий жараёнлар учун муҳим воқеликдир. Мазкур саммит Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради.

    Ўзбекистон ушбу жараёнда фаол ва ташаббускор иштирокчи сифатида алоҳида ўрин тутади. Саммит Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтади. Унда Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.

    Мазкур тадбир нафақат расмий мулоқотлар, балки аниқ режалар, шериклик механизмлари ва янги лойиҳаларни амалга оширишдаги йўл харитасини шакллантириш учун муҳим платформадир.

    Ўзбекистон сўнгги йилларда Европа Иттифоқи билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйди. 2022 йилда парафланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишув (Enhanced Partnership and Cooperation Agreement) сиёсий, иқтисодий, инсон ҳуқуқлари, таълим, энергетика ва инновациялар соҳаларидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

    2023 йилда Ўзбекистон ва ЕС ўртасидаги товар айланмаси 5,8 миллиард долларга етди, 2024 йилда эса 6,4 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда. Мамлакатда 1000 дан зиёд Европа капиталига эга корхоналар фаолият юритмоқда. Европанинг тўғридан-тўғри инвестициялари 2022 йилда 1,2 миллиард доллардан ошиб, асосан энергетика, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳаларига йўналтирилган.

    Ўзаро манфаатли шериклик намунаси сифатида Ўзбекистоннинг бугунги кунгача бир қанча Евроиттифоқ мамлакатлари билан кенг кўламли ҳамкорлигини мисол қилиб келтириш мумкин.

    Хусусан, Ўзбекистон – Италия муносабатлари агросаноат, логистика ва таълим соҳаларида ривожланмоқда. Заъфарон етиштириш бўйича қўшма лойиҳалар, саноат кооперацияси ва Транскаспий халқаро йўлак бўйича музокаралар Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига олиб чиқишни таъминлайди.

    Германия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор деб билиб, кўплаб трансмиллий компаниялар орқали инвестиция киритмоқда. Яшил энергетика, саноат кооперацияси ва таълим алмашинувлари – ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидир. 2023-2024 йилларда инвестициялар ҳажми 1,3 миллиард долларга яқинлашди.

    Франция билан ҳамкорлик доирасида “Veolia” компанияси Тошкентнинг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилмоқда. “Alstom” трамвай лойиҳалари, “Montagne et Neige Développement” Чимёндаги тўлиқ фаслли курорт қурилиши – барчаси Франциянинг Ўзбекистонга бўлган ишончидан далолатдир. Француз Альянси фаолияти маданий алмашинувда муҳим ўрин тутади.

    Испания билан муносабатлар ҳам чуқур тарихий асосга эга. Туризм, таълим, агросаноат ва фармацевтика соҳаларидаги лойиҳалар фаол ривожланмоқда. Испания университетлари билан ҳамкорлик, маданий марказлар фаолияти, бизнес-форумлар – икки халқ ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқмоқда.

    Кутилаётган саммит доирасида транспорт, логистика, рақамли инфратузилма, экология, миграция, хавфсизлик, таълим ва туризм соҳаларида аниқ режалар шакллантирилиши кутилмоқда. Транскаспий халқаро транспорт йўлагини жадал ривожлантириш, “яшил энергетика” салоҳиятини рўёбга чиқариш, таълим алмашинуви дастурларини кенгайтириш – ушбу мулоқотнинг энг муҳим масалаларидир.

    Саммит нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун Европа билан стратегик алоқаларни чуқурлаштиришда янги даврни бошлаб беради. Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсат йўли, иқтисодий ислоҳотлари ва минтақавий ҳамкорликка интилиши ушбу жараёнда муҳим ўрин тутади.

    Самарқанд саммити – бу расмий баёнотлар эмас, балки амалий натижалар саммити бўлиши мумкин. Уни халқаро майдондаги “Ўзбекистон бренди”ни мустаҳкамлаш, минтақавий интеграцияни ривожлантириш ва Европа билан барқарор алоқалар қуришдаги навбатдаги қадам сифатида кўриш мумкин. Бу эса нафақат бугунги, балки келажак авлодлар учун ҳам янги имкониятлар эшигини очади.

    1 апрел, 14:50   Изоҳ (0)   2339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АЭС энергия мустақиллигини таъминлашда янги имконият

    28 март, 17:29

    22 март, 14:30

    Тимоти Смарт: "Саккиз йиллик ислоҳотлар Ўзбекистон ўз мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги таъсирчан йўлни намойиш этди"

    22 март, 11:24

    Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир

    21 март, 17:44

    Наврўз – Янги Ўзбекистонда бирдамлик ва тараққиёт рамзи 

    21 март, 10:14

    Ўзбекистонда кичик ва ўрта тадбиркорлар сони беш йилда 2 карра кўпайди

    19 март, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.