• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги қайси соҳаларга сармоялар киритишини маълум қилди

    Ўзбекистонда келгуси 5 йил ичида барқарор иш ўринлари яратиш, хизматлар соҳаси ва рақамлаштиришни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ) президенти Одиль Рено-Бассо Тошкент шаҳрида ўтказилаётган халқаро инвестиция форумида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: Масс-медиа фонди

    Фото: Масс-медиа фонди

    Одиль Рено-Бассонинг таъкидлашича, EТТБ келгуси 5 йилда Ўзбекистондаги 3 та устувор йўналиш ривожи учун сармоялар ажратади.

    «Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётига ўтган 5 йил давомида 3 миллиард 300 миллион доллар миқдорида инвестиция қилди. 2021 йилнинг ўзида 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция йўналтирилди. Биз нафақат инвестиция, балки иқтисодий ислоҳотлар, хусусий секторга ёрдам бериш, бизнес бўйича маслаҳатлар бериш ва тренингларни амалга ошириш бўйича ҳам иш олиб бормоқдамиз.

    Келгуси 5 йилда қилиниши зарур бўлган ишлар ҳақида гапирганда 3 та устувор йўналишга эътибор беришимиз керак деб ўйлайман.

    Биринчидан, барқарор иш ўринлари яратиш энг муҳим масалалардан.

    Иккинчидан, хизматлар сифати ва турларини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг кейинги авлодлари учун хизмат қиладиган соғлом яшил муҳитни яратиш.

    Учинчидан, рақамлаштириш ва рақобатбардошликни ошириш лозим», — деди EТТБ президенти.

    Одиль Рено-Бассонинг айтишича, EТТБ мамлакатдаги мазкур йўналишларга инвестиция киритишни мақсад қилган.

    «Биз Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни давом эттирамиз. Яшил иқтисодиётга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Шунингдек, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ёш тадбиркорларга молиявий кўмак берамиз.

    Барқарор иш ўринлари яратишда бир неча омилларга эътибор қаратиш керак деб ўйлайман. Жумладан, хусусийлаштиришга. Бу айниқса банк соҳасида муҳим аҳамиятга эга. Албатта, мазкур соҳани ҳам молиялаштиришга эътибор қаратамиз. Иш ўринлари яратишда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга, бизнесга яхши муҳит яратиш муҳим. Айниқса, шаффоф трансформация инвесторларни ўзига жалб қилади. Биз ўзбекистонлик ҳамкорлар билан рақамлаштириш йўналишида таълимни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Энергетика соҳасига ҳам инвестициялар қилмоқдамиз.

    Тўғри, ҳозирда бир қатор қийинчиликларни бошдан кечирмоқдамиз. Бунда ноаниқликлар жуда ҳам катта. Мана шундай қийин даврда ҳам ўзбекистонлик ҳамкорларимиз ёнида эканимизни айтмоқчимиз», — деди Одиль Рено-Бассо.

    Форумда иштирок этган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Одиль Рено-Бассо фикрларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

    «Айтган таклифларингиз, айниқса, аҳолини барқарор иш билан таъминлаш, кичик ва ўрта бизнесни, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш чиндан ҳам жуда муҳим. Биз хусусий секторга жуда кўп имкониятлар яратдик. Сизнинг банкингиз билан бизнинг тадбиркорлар иш тизими ижобий томонга ўзгарди», — деди президент Шавкат Мирзиёев.

    24.03.2022, 13:43   Изоҳ (0)   19998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода қўшни аёлни ўроқ билан ўлдирган 71 ёшли эркакка ҳукм ўқилди

    24.03.2022, 13:32

    Қашқадарёда ўқувчи қиз байрам тадбирида йиқилиб тушиб, вафот этди

    24.03.2022, 12:52

    Ўзбекистонда 25 март куни ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда

    24.03.2022, 12:28

    Ўзбекистонда ЙПХ ходими тасвирини унинг рухсатисиз тарқатиш тақиқланиши мумкин

    24.03.2022, 12:11

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар сотув курси 11 550 сўмгача пасайди

    24.03.2022, 11:31

    «2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси ўртадан юқори даромад олувчи давлатлар қаторида бўлишига эришишни мақсад қилганмиз» — Шавкат Мирзиёев

    24.03.2022, 11:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилди

    Ўзбекистон | 4 август, 10:05

    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

    Реклама | 4 август, 09:00

    Филиппин ва Ҳиндистон ҳарбий флоти илк бор Жанубий Хитой денгизида патруллик қилмоқда

    Дунё | 4 август, 09:55

    Фарғонада танишларини ҳижрат ва террорчилар сафига қўшилишга даъват қилган шахс жазоланди

    Ўзбекистон | 4 август, 09:45

    НАТО Россия билан чегарадош давлатга ҳарбийлар юборади

    Дунё | 4 август, 09:37

    Машҳурлар орасидаги тарқалган оғир хасталик: яна кимлар Лайм касаллигидан азият чекади?

    Шоу-бизнес | 4 август, 09:32

    Сон Ҳён Мин фаолиятини АҚШ чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 4 август, 09:20

    Шимолий Кореяда илк бор аёлларга машина ҳайдашга рухсат берилди

    Дунё | 4 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.