• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда яна уй можароси: Бу сафар ким ҳақ?

    Бугунги кунда Тошкент шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон харид қилиш истагини билдирсангиз, қурувчилар сизга уйнинг квадрат метрини қанақа нархда таклиф этиши мумкин? Тахминан энг арзони 10 миллион сўм, балки яшаш учун тайёр хонадонлар бундан кўпроқ, дейлик 11 ёки 12 миллион сўм атрофида бўлиши мумкин. Гапни бежиз шундан бошламадик. “Дарё”га келиб тушган навбатдаги мурожаатда Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари хизматчилари учун ана шундай тайёр хонадонларнинг квадрат метри 4 миллион 750 минг сўмдан таклиф қилинаётгани, бироқ ҳарбий хизматчилар тўрт йил аввалги келишувга кўра қурувчи уларга бу уйларнинг квадрат метрини 3 миллион 750 минг сўмдан сотишини ваъда қилганини, айни кундаги нархи эса асоссиз оширилиб, қимматлашганидан шикоят қилинган. Қурувчи келишув тўрт йил аввал қилинганини, буютмачи яъни — Ички ишлар вазирлигининг Қоровул қўшинлари келишув шартларини кечиктириб бажаргани учун орадан вақт ўтганини, бу вақт оралиғида қурилиш материаллари ҳамда хизмат нархи ҳам ошгани учун уларга қурилаётган уйлар нархи кўтарилганини айтмоқда.

    “Дарё” ҳар икки томонга микрафон тутди.

    Биз “Нур ҳаят” фирмаси томонидан ишхонамизга ажратилган уйлардан олган эдик. Шартномада уйнинг квадрат метри 3 миллион 752 минг сўм деб кўрсатилган эди. Бугунги кунга келиб нарх-наво ошди. Энди 5 миллион 700 минг сўмдан дейишмоқда. 6 миллион 700 минг сўмга кўтармиз дейишяпти. Бизга ҳеч қандай имтиёз берилмаяпти, — дейди мурожаатчилардан бири Ғолиб Сулаймонов.
    Ғолиб Сулаймонов.
    Фото: “Дарё”

    Ғолиб Сулаймоновнинг айтишича, қурувчи уйларни 2025 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширади. Бироқ, у шартномадаги нархларни ошириб юборган.

    Фото: “Дарё”
    Нархларни қурилиш материалларига, масалан цемент ва арматурага боғлаб кўтармоқда. Мен уч хонали 103 квадрат метр уйга 97 миллион сўм тўлаганман. Уй нархининг ошиши бизга тўғри келмаяпти, — дейди у. 
    Фото: “Дарё”
    Қурувчига Қоровул қўшинларига тегишли ер берилгани учун у бизга имтиёзли нархда уй бериши керак эди. Уйнинг квадрат метри арзонлиги сабаби ҳам шунда, — дейди Ғолиб Сулаймонов.

    Яна бир мурожаатчи Фотима Муртазаева Қоровул қўшинлари ва қурувчи ўртасида 2023 йил иккинчи келишув шартнома имзоланганини, бироқ бу ҳақда уларга маълум қилинмаганини айтмоқда.

    Фотима Муртазаева.
    Фото: “Дарё”
    Бизга номаълум бўлиб қолаётгани Қоровул қўшинлари ва қурувчи ўртасида 2023-ншд иккинчи келишув шартнома имзоланган. Айнан ўша келишув шартномага кўра, нархлар ошиб кетган. Бу ҳақда эса бизга маълумот беришмаган. Биз айнан шуни ойдинлаштиришни  сўраяпмиз, — дейди мурожаатчи.
    Фото: “Дарё”

    Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сонли қарори асосида 2021 йил ўтказилган тендерда қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун уй қуриш масъулияти тендер ғолиби “Cитй cонструcтион мастер” МЧЖ юклатилган. Шундан сўнг Қоровул қўшинларига қарашли 7531-ҳарбий қисм ҳамда тадбиркор ўртасида пудрат шартномаси имзоланган.

    Фото: “Дарё”

    Шартнома шартларига кўра, Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм уч кун ичида тендерда уй сотиш учун сотилган 9 гектар ерни уй-жой қуриш учун далолатнома асосида топшириши, ҳарбий хизматчиларга имтиёзли нархда сотилиши режа қилинган хонадонлар қийматининг 25 фоиз миқдоридаги бош тўловини тўлаб бериши лозим бўлган. Шундан сўнг қурувчи 647 та хонадонни буюртмачига квадрат метрини 3 миллион 750 минг сўм миқдоридаги имтиёзли нархда қуриб бериш масъулиятини олиши керак бўлган. Лекин буюртмачи келишув шартларини кеч бажариб, ерни 2022 йил май ойида ажратгани етмаганидек, майдонда қурилиш ишларини бошлаш имкониятини чекловчи ҳарбий омборларни ҳам сақлаб қолган. Хонадонлар қийматининг 25 фоиз миқдоридаги бош тўловини тўлаб бериши кечиктирилган.

    Воҳиб Шаропов.
    Фото: “Дарё”
    2021 йил сентябрь ойида корхонамиз ва Қоровул қўшинлари раҳбарияти ўртасида пудрат шартномаси имзоланган. Бу шартнома тендер асосида бўлган. Яъни Қоровул қўшинларига қарашли 9 гектар ер майдонида ҳарбий хизматчилар учун турар жой қуриш бўйича тендер ўтказилган. Тендерда бизнинг корхонамиз ғолиб бўлган. Шартномага кўра биринчи томон қурилиш майдонини 3 кунда топшириш керак эди. Шунингдек, ҳар бир хонадон умумий нархининг 25 фоизлик бошланғич тўловини аванс шаклида тўлашлари лозим бўлган. Бизнинг корхонамиз мана шу ер топширилиб, пул маблағлари тўлангандан кейин қурилишни бошлашни зиммасига олган. Шу шартнома имзолангандан кейин айрим объектив сабабларга кўра, ерни топшириш, аванс пулларини тўлаш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келган.
    Ер топшириш жараёни 14 ойга чўзилди. 2023 йилнинг сентябрь ойига келиб қурилишни бошлаш имкони туғилди. Орадан икки йил ўтгач, биринчи келишувдаги ҳолатлар ўзгариб, қурилиш материаллари ошгани ҳисобига нархлар кўтарилди. Уйнинг тан нархи 6 миллион 346 минг сўмга тўғри келди. Бу ҳақда Қоровул қўшинларига билдирганимизда улар нархлар ошишини рад этди. Шундан сўнг судга мурожаат қилиниб, буюртмачига ҳарбий хизматчиларга мўлжалланган турар жойлар икки йил олдин келишилган нархда қуриб битказиш имкони йўқлиги, янги нарх белгиланиши лозимлиги сўралган”, — дейди “Нур ҳаят” турар жой мажмуаси вакили Воҳиб Шаропов.
    Фото: “Дарё”

    Буюртмачи ўз мажбуриятини орадан икки йил ўтказиб бажаргач, қурувчи нархлар ошганини, дастлабки келишувдаги нарх бўйича уйлар қуриладиган бўлса 260 миллиард сўмга яқин зарар кўришини билдириб, хонадонларнинг квадрат метрини 6 миллион 346 минг сўмда таклиф қилган. Ҳарбий қисм раҳбарияти эса буни рад этган. Тадбиркор бунга оқилона ечим топиш учун судга мурожаат қилган. Суд давомида тадбиркор даъво предметини ўзгартириб, имтиёзли нархни дастлабки даъводаги 6 миллион 6 миллион 346 минг сўмдан 5 миллион 711 минг сўмга туширишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий суди 2024 йилнинг 5 март куни МЧЖ ва ҳарбий қисм ўртасида 2021 йил тузилган шартномани ўзгартириб, хонадонларнинг квадрат метри учун белиланган 3 миллион 750 минг сўм нархни 5 миллион 711 минг сўм этиб белгилаш ҳақида қарор чиқарган.

    Фото: “Дарё”

    Суд иши яна давом этган. Ҳолатни кўриб чиққан Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси Тошкент туманлараро иқтисодий суди 2024 йилнинг 5 март кундаги қарорини ўз кучида қолдиришни маъқул кўрган.

    Фото: “Дарё”
    Буюртмачи бизга мурожаат қилиб, сотиб олинадиган хонадонлар учун эски нархда шартномалар беришни сўради. Бизлар суд жараёни бошланиши арафасида эканини, икки йил аввалги келишув бўйича белгиланган нарх ўзгариши мумкинлигини айтдик. Улар суд қарори билан нархда қандайдир ўзгариш бўлса, қўшимча келишувлар тузилиши мумкин эканлигини айтгач, биз 2023 йилда 2021 йилдаги келишув бўйича шартнома бердик, — дейди тадбиркор вакили.

    Мурожаатчилар қурувчи уйларнинг нархини оширишда уларнинг маоши ва имкониятини ҳисобга олинмаганини таъкидламоқда.

    Воҳиджон Эрдонов.
    Фото: “Дарё”

    Агар саккиз юз нафар ҳарбийлар шу нархда уй олсак шулардан 10-15 нафарининг бу нархларни тўлашга қурби етиши мумкин. Қолганлар тўлай олмайди. Ишлайдиганларга бориб сўрашингиз мумкин, ойликлармиз катта эмас, ўртача, — дейди Воҳиджон Эрдонов.

    Қадрия Беботова.
    Фото: “Дарё”
    Менинг ўғлим ҳам ҳарбийда ишлайди. Уч нафар боласи бор, лекин уйи йўқ. Шу учун уларга берилаётган имтиёзли уйлардан олмоқчи эдик. Аммо нархи ошиб кетди. Аслида бу уйлар учун бошланғич тўловини ҳам ўзимиз қилган эдик, — дейди яна бир мурожаатчи Қадрия Беботова.

    Қурувчи ташкилот масъули бунга жавобан ҳарбий хизматчилар имкониятини ҳисобга олишганини, шунинг учун уйларнинг квадрат метрини 4 миллион 750 минг сўм қилиб белгилашганини қўшимча қилмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Биз суд ишлари давом этиши, шунингдек, суд бизнинг фойдамизга қарор чиқариб берса-да, ҳарбий хизматчиларнинг талаб ва истагидан келиб чиқиб, 5 миллион 711 минг сўмлик нархни 4 миллион 900 минг сўмга, кейинчалик 4 миллион 750 минг сўмгша туширдик. Яъни дастлабки келишувдаги нархга тўрт йиллик ошишлар ҳисобига атиги 1 миллион сўм қўшдик”, — дейди Воҳиб Шаропов.

    Фото: “Дарё”

    “Дарё” ҳар икки томон фикрлари ва далилларини жамоатчиликка маълум қилди. Хулоса ҳар кимнинг ўзида қолмоқда.

    13 март, 21:06   Изоҳ (0)   4987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #уй#Янгиҳаёт#аҳоли#мурожаат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг бешта тумани ҳудудида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади 

    15.08.2023, 08:55

    “Дарё” дайжести: 12 мартнинг энг муҳим хабарлари

    12.03.2024, 22:15

    Тошкентда кўп қаватли уй қурилаётган жойда 3 та шумтол дарахти ағанади. Масъуллар экскаватор ҳайдовчисини жавобгар қилди

    04.09.2024, 18:49

    Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади

    23.09.2024, 19:01

    Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги “Хушнуд” маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти, ҳудуддаги ўзгаришлар билан танишди

    23.11.2024, 18:29

    Тошкентнинг “Спутник” массивини янгилаш ишлари бошланди

    27.11.2024, 19:15

    Кимдир рози, кимдир эса йўқ: Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй бузилади, эски уйлар ўрнида 72 гектар майдонга эга боғ яратилиши айтилмоқда (видео)

    27.11.2024, 20:19

    Янгиҳаёт ҳокими “Спутник”даги ёғоч уйлар қачон бузилиши ва аҳоли қаерга кўчирилишига аниқлик киритди 

    28.11.2024, 17:03

    “Кимдир шу ерда қоламан деса, бузилишга тушмаган 9 қаватли уйлардан таклиф қилиниши мумкин” — Toshkent Invest масъули “Спутник”даги ёғоч уйлар ҳақида

    28.11.2024, 19:48

    Самарқанд вилоятида ўзгарган ҳоким, Бухорода газ портлаши оқибатида вафот этган ота-она, “Спутник”даги ёғоч уйлар тақдири: 28 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

    28.11.2024, 22:46

    Тошкентда янги қурилган уйда аҳоли газ таъминотисиз яшаётгани бўйича муносабат билдирилди

    16.12.2024, 12:55

    Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди

    23.12.2024, 13:35

    Сергели аҳолисига йўл керак. Янгиҳаёт ҳокимлиги улар фойдаланиб турган ягона йўлни ҳам бузиб ташлади (видео)

    23 январ, 19:45

    Тошкентда машина ёниб кетди

    2 феврал, 22:01

    “Буни касб қилиб олганлар ҳам бор”. Пойтахт ҳокими ўринбосари ёлғизлигини пеш қилиб, боқимандалик қилаётган аёллар ҳақида

    3 март, 18:16

    British Management University 2025/2026-ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилади

    12 март, 19:47

    Трамп Оқ уйни Tesla автомобиллари шоу-румига айлантирди

    12 март, 15:02

    Тошкентда лифт ичида одамлар билан тушиб кетди — видео

    12 март, 15:43

    “Сумерки” фильми юлдузи Майкл Шин 900 нафар Англия фуқаросининг кредит қарзларини тўлаб берди

    13 март, 13:57

    Уй илинжида: Сурхондарёда 6 фарзанднинг онаси чақалоғини 62 млн сўмга сотаётганда ушланди (видео)

    12 март, 18:20

    АҚШ президенти фаластинлик талабани депортация қилмоқчи эди. Суд буни вақтинча тўхтатди

    12 март, 19:45

    Трамп матбуот котиби божлар оширилганига эътироз билдирган журналистни ҳақоратда айблаб, жанжаллашди

    12 март, 20:03

    Тошкентнинг икки туманида автоматик ҳаво мониторинги станциялари ўрнатилди

    12 март, 21:20

    Ҳудудларда содир бўлган зилзила, ичида одамлар билан тушиб кетган лифт, ноқонуний кесиб ташланган 103 туп дарахт: 12 мартнинг энг муҳим хабарлари

    12 март, 23:30

    “АҚШ расмийлари Москвага жўнаб кетди” — Трамп

    13 март, 10:10

    Ўз талабини ўзи бузган прокурор, Сирдарёда беллашган хитойликлар – ҳафта тендерларига назар

    13 март, 12:15

    Ўзбекистонлик машҳурларнинг таниқли келинлари (фото)

    13 март, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.