• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда кўп қаватли уй қурилаётган жойда 3 та шумтол дарахти ағанади. Масъуллар экскаватор ҳайдовчисини жавобгар қилди

    Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли турар жой мажмуаси ҳудудида 3 та шумтол дарахти ағнади. Аҳоли тасвирга олган видеоларга кўра, шумтоллар бирини-кетин кўздан ғойиб бўлган.

     

    Биринчи куни тасвирга олганимизда аввалига дарахтларнинг бири, кейинчалик иккинчиси ва учинчиси йўқ бўлиб олди. Дарахт ўсиб турган жойда экскаватор ишлаётганини, кавлаш ишлари олиб борилаётганини видеога олгандим. Эртаси куни қарасак ўша жойда ўсиб турган дарахтлар ғойиб бўлиб қолибди. Шу сабаб видеоларни ОАВ вакилларига юбориб, жамоатчиликни вазиятдан бохабар қилишга ҳаракат қилдик, — дейди исми сир қолишини сўраган янгиҳаётлик фуқаро. 
    Фото: “Дарё”

    Мазкур видеолар Telegramдаги каналларда тарқалгач, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Умида Юсупова журналистларни воқеа жойига таклиф қилди.

    Фото: “Дарё”

    Воқеа жойида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган масъуллар — Янгиҳаёт туман экология бўлими бошлиғи ва ходимлари шумтоллар экскаваторнинг котлован қазиш ишларини бажараётган пайтда, эҳтиётсизлиги оқибатида қўпорилиб кетганини билдирди. 

    Ер қатлами шағалли бўлгани учун қазиш ишлари давомида ер ўпирилиб, котлованнинг ички қисмига тушиб кетган. Натижада газ трубаси, симёғоч ва учта шумтол ағнаб тушган. Воқеа жойига етиб келган экология ходимлари мутахассисларни жалб қилган ҳолда дарахтларни илдиз қисми билан олиб, бўш жойга кўчиришган. Ва дарахтни омон сақлаб қолиш чораларини кўрган,  дейди туман экология бўлими инспектори Фарҳод Болтабоев.  

    Масъулнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан экскаватор ҳайдовчисига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига биноан жами 12 миллион 580 минг сўм жарима қўлланилган. 

    Фото: “Дарё”

    Фарҳод Болтабоевнинг билдиришича, қурилиш ишларини олиб бораётган тадбиркорга ҳудуддаги дарахтлар ва айнан шу учта шумтол парвариши, уларга зарар етказмаслик мажбурияти юклатилган. 

    Ушбу ҳудудда кўп қаватли уй қураётган Умид Мустафоевнинг “Дарё”га маълум қилишича, экскаватор катловандан кейинги каток ишларини бажараётган бўлган. Зириллаш ҳолати юз берган пайтда учта дарахт котлаван ичига ағнаган. 

    Экология ходимлари воқеа жойига етиб келиб, махсус техникалари ёрдамида дахатларни бошқа жойга кўчиришди. Уларга нобуд бўлгани йўқ. Ва айни пайтда парваришланмоқда,  дейди қурувчи. 

    Умид Мустафоевнинг қўшимча қилишича, у кўп қаватли уйни қуришдан аввал ҳам ҳудуддаги тахминан 5-6 та дарахтни нобуд қилмасдан, кўчириш ишларини амалга оширган. 

    Беш-олтита дарахт бўлган. Дарахтларни кўчиришга рухсатнома олиб, айнан шу кўчириш ишлари билан шуғулланувчи ташкилотни жалб қилган ҳолда дахатларни нобуд қилмай, Тошкент вилояти ҳудудига кўчирганмиз. Бирорта дарахт кесиб ташланмаган, дейди у. 

    Қурувчининг аниқлаштиришича, ҳудуддан кўчирилган дахатларнинг ўз вақтида бошқа жойга ўтказилиги, нобуд қилинмай парваришланиши учун ҳар бир дарахтга тахминан 50-60 миллион сўм миқдоридаги тўловни амалга оширган. 

    “Дарё” тадбиркор берган маълумотга аниқлик киритиб, қурилиш майдонида ҳақиқатдан ҳам 5-6 та дарахтлар бўлгани ва уларнинг кўчирилиши, парваришига тўланган суммани билиш мақсадида Экология бошқармаси, туман экология бўлими, шунингдек, Экология вазирлиги қошидаги экологик экспертиза маркази масъуллари билан боғланди. Улар маълумот аниқлаштирилгач, очиқланишини маълум қилди.

    04.09.2024, 18:49   Изоҳ (0)   6197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Адолат” социал-демократик партияси сайловларга фаол киришмоқда

    04.09.2024, 18:30

    Ўзбекистон ҳудудларида 2028 йилгача электр ва газ тақсимлаш тармоқлари хусусий операторларга берилади

    04.09.2024, 18:10

    Сурхондарёда табиий қум қазиб олиниши натижасида 1,6 млрд сўм зарар етказилди

    04.09.2024, 17:41

    “Айни пайтда терроризм ва экстремизмга қарши ёндашувимиз такомиллашмоқда, биз янги чақириқ ва таҳдидларга мослашяпмиз” — Ботир Турсунов

    04.09.2024, 16:55

    Самарқандда бир туп терак кесган фуқаро 8,5 млн сўм жаримага тортилди 

    04.09.2024, 16:35

    Солиқ қўмитаси Қашқадарёдаги мактабда бўлган ҳолатни қоралашини маълум қилди

    04.09.2024, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.