• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Сергели аҳолисига йўл керак. Янгиҳаёт ҳокимлиги улар фойдаланиб турган ягона йўлни ҳам бузиб ташлади (видео)

    Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги “Жунариқ” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи 1500 дан ортиқ хонадон вакилларига ишга бориб-келиш, шунингдек, шаҳар марказига чиқиш учун йўл керак. Бори ҳам Янгиҳаёт ҳокимлиги томонидан ковлаб, бузиб ташланди. Бу ҳақда “Дарё”га мурожаат қилган аҳоли вакиллари гапириб берди.

    Мана шу уйларда яшаймиз. Ягона йўлимизни ҳам қазиб ташлашди. Машина билан уйга ўтолмаяпмиз. Ўзи битта шу кўча бор эди. Бу уйларда мингдан ортиқ хонадон бор. Йўлни қазиб қўйишгани учун машинамизни беш юз метр ёки бир километр узоққа ташлаб, ёмғирли кунларда ҳам пиёда уйга киришга мажбурмиз. Метронинг тагида йўл бор, фақат лой, юриб бўлмайди. Асфалт қилиб беришса, кириб-чиқишда муаммо бўлмасди. Бу ерда йўл муаммоси шу уйлар қурилганидан бери бор. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ҳар доим бир томонлама йўлдан, тирбандликда юришга мажбур. Машиналарнинг бу ҳолатда юриши йўл юзида яшовчи одамларга ҳам ноқулайлик туғдирмоқда. Иккинчи йўл ҳам бор, аммо у ерга шлагбаум ўрнатиб ёпиб қўйишган, дейди Ҳасан Хўжаназаров.
    Ҳасан Хўжаназаров
    Фото: “Дарё”

    Кўп қаватли уйларда яшовчи Сирожиддин Ҳамроевнинг айтишича, йўл муаммосини ҳал қилишини айтган ҳокимлик аҳолига олти ойдан бери ваъда беради. Аммо натижа йўқ.

    Фото: “Дарё”
    Шу уйларни қуриб сотган қурилиш ташкилоти БМ Group йўл ҳам қуриб берамиз деганди. Лекин қуриб бермади, уйни қурди ва кетди. Болаларимиз мактаб ёки боғчага лой кечиб боряпти. Йўл йўқлиги, бори ҳам мана шунақа қилиб ёпиб қўйилгани учун уйимизга киролмаймиз. Муаммо юзасидан маҳаллага чиқсак ҳокимиятга борамиз дейди, ҳокимиятга борамиз десак, мана бу томони Сергели бўлса, бу томони Янгиҳаёт. Ўртада йўл йўқ, одамлар сарсон, дейди Сирожиддин Ҳамроев.
    Сирожиддин Ҳамроев
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Аҳоли вакилларидан яна бири Ҳумоюн Эргашевнинг “Дарё”га билдиришича, 22 январь куни ҳудудга Сергели ҳамда Янгиҳаёт тумани ҳокимлари ва масъуллар келиб, аҳолининг йўл муаммосига ечим излаган.

    Ҳумоюн Эргашев
    Фото: “Дарё”
    Шу ердан метронинг иккинчи бекатигача йўл очилиши керак эди. Йўлда авария ҳолатидаги лой кўприк бор. Бизлар депутатимиз билан маҳалла Кенгашларига мурожаат қилгандик. Кеча Сергели ҳамда Янгиҳаёт тумани ҳокимлари келибди. Улар шу ердан йўл очилишига, йўлнинг таъмирланишига рухсат бериб кетишибди, дейди у.
    Фото: “Дарё”

    Ҳумоюн Эргашев, шунингдек, кўп қаватли уйларда яшовчи одамларнинг таъкидлашича, хусусий клиника ёнидаги шлагбаум ҳам ёпиб қўйилган бўлиб, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг кириб-чиқиши муаммога айланган.

    Фото: “Дарё”
    Янгиҳаёт ҳокимлиги масъуллари йўлни кавлаб қўйишганига расмий изоҳ берса керак. Нега ковлашганидан айнан менинг хабарим йўқ. Лекин кавлашибди. Бунинг сабабини ўзлари айтишар. Бу кўчадан чиқиб кетадиган йўлда эса иккита шлагбаум қўйилган. Биринчиси очилган, иккинчиси ёпиқ турибди. Ёпиқ қўйилишининг сабабини мен аниқ билмайман. Айтишларига қараганда у ёқдаги кўприк ҳам автомобиль ўтиб-қайтиши учун носоз ҳолатда экан. Қандайдир техник носозлик сабабли ёпишган экан. Бизлар масъуллардан изоҳ кутяпмиз. Асосий йўлимиз тез кунларда битиб қолса, халқимизга анча яхши бўларди, дейди Ҳумоюн Эргашев.

    Яна бир суҳбатдош эса кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг йўли кавлаб, ёпиб қўйилгани учун одамлар машинада хусусий клиника томондан, шлагбаумдан пул бериб ўтишга мажбур бўлмоқда.

    Фото: “Дарё”
    Одамларга зулум бўлмаслиги керак-да. Йўлни ёпишгач, машинамизни уйимиздан узоққа қўйишга мажбур бўляпмиз. Кечаси баллонини ечиб кетишса, кимга зарар, бизга зарар. Ўтган куни танишим хусусий клиника томондаги шлагбаумдан пул бериб ўтибди. Пул берса ўтказиб юборяпти, бўлмаса шлагбаумни ёпиб қўйишган, дейди у.
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчиларнинг айтишича, икки ҳокимлик ўртасидаги келишмовчилик аҳолига муаммо туғдирмоқда.

    Фото: “Дарё”
    Кеча бу ерга иккита туман — Сергели ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимликларидан ходимлар келишди. Улар ўзаро жанжаллашишди. Айтишларича метронинг айнан шу қисми икки туман ҳудудини ажратувчи чегара экан. Пост эмиш. Бу янги уйларда яшовчилар ўзларининг йўлини топиб, юришлари керак экан. Бунақа “ишкал” олдин ҳам бўлган. Олдин бетон тўсиқ қўйишган, кейин уни одамларнинг шикоятидан сўнг, олиб ташлашган. Бу кўп қаватли уйда яшовчилар учун аслида учта йўл бор. Битта йўлимиз мана Янгиҳаёт ҳокимлиги томонидан ёпиб қўйилгани бўлса, яна бири “ШоҳМед” хусусий клиникаси олдидаги йўл. У йўл ҳам шлагбаум билан ёпилган. Учинчи йўл эса ўша сиз кўрган, мактаб болалари қўрқиб ўтиб-қайтувчи омонат кўприк устидаги йўл. У йўлдан машинада юриш қийин. Жудаям қўрқинчли йўл у, дейди мурожаатчи Лочин Эргашев.
    Фото: “Дарё”

    Фуқаро Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовга мурожаат қилиб, икки туман — Сергели ва Янгиҳаёт ҳокимликлари масъулларининг ер билан боғлиқ келишмовчилиги сабаб одамлар азият чекаётганини айтиб, фуқаролари ҳолидан хабар олишини, муаммони ечишда кўмак беришини сўради.

    Фото: “Дарё”
    Майли, мана шу иккита кичкина ҳокимият ҳеч нарсани ҳал қила олмас экан. Биз худди бу ерда бегонадек бўлиб, қоляпмиз. Бу ерда мингдан ортиқ хонадон шунчаки ўз уйига кириб чиқолмай ўтирадими? Буларнинг тирикчилиги нима бўлади? Уйини ремонт қилиши керак. Қайси бири машинада ўтади? Бола-чақаси бор, ногирони бор, қарияси бор, машинада ўтишга муҳтож бўлган фуқаролари бор. Бу шунчаки одамларнинг устидан кулишми? Иккита ҳокимлик масъулиятни бир-бирига ағдармоқда. Ундай бўлса тепароқдан шаҳар ҳокими келсин. Шавкат ака Умрзоқовми? Ўша киши келсин. Вазиятга баҳо берсин. Кўрсангиз бу ерни Тошкент шаҳри деб ўйламайсиз. Ўзбекистон пойтахтининг аҳволи шуми?, дейди Лочин Эргашев.
    Лочин Эргашев
    Фото: “Дарё”

    Лочин Эргашевнинг айтишича, у хусусий клиника эгасининг йўлни ёпиб олгани билан боғлиқ муаммо ҳақида Президент порталига шикоят қилган. Аммо ечим топилмаган.

    Бу муаммо ҳақида шахсан икки марта порталга ёзганман. Ички ишларга биринчи қўнғироқ қилганимда, маҳалла “участкавойи” иложимиз йўқ деган. Порталга ёзилди қайта-қайта. Ҳамма нарса порталда ҳал бўлган, лекин бу ёқдаги ҳал бўлмаяпти, чунки “ШоҳМед” масаласи бўлгани учун. Келган масъул ходимлар “ака, мана бунақа деб қулоққа шивирлаб, бу ерда мана шунақа одам яшайди”, деб кетишади, дейди у.
    Фото: “Дарё”

    Янгиҳаёт ҳокимлиги аҳоли эътирози ва одамларнинг йўлни ҳокимликка тегишли техникалар бузгани ҳақидаги айбловларига жавоб берар экан қазиш ишлари ҳудудда коммуникация тармоқларидаги таъмирлаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқлигини тушунтирди.

    Фото: yangihayottumani.uz
    Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Абдулатиф Ваҳобовнинг маълум қилишича, мазкур ҳудудда коммуникация тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли йўлдан фойдаланиш вақтинчалик чекланган, дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.
    23 январ, 19:45   Изоҳ (0)   8962
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Антониу Коштани Европа кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклади

    23 январ, 19:34

    Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, IHRТ ва Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди

    23 январ, 19:28

    Сергелидаги омонат кўприк аҳоли норозилигига сабаб бўлгач, ҳокимлик муаммони ҳал қилишга киришди (видео)

    23 январ, 18:15

    Ўзбекистонда 2025 йили реновация асосида 20 минг хонадон қурилади

    23 январ, 17:11

    “Ўзгидромет” 24 январда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    23 январ, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    Дунё | 23 июн, 22:40

    “Мен ‘кўча’га пул бермаганман” — хонанда Хуршид Расулов

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:25

    Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.