• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Кимдир рози, кимдир эса йўқ: Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй бузилади, эски уйлар ўрнида 72 гектар майдонга эга боғ яратилиши айтилмоқда (видео)

    Кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг собиқ Сергели, айни кундаги Янгиҳаёт туманида жойлашган “Йўлдош” массивидаги ёғоч уйлар бузилиши, ўрнида кўп қаватли уйлар қад ростлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

    “Дарё” журналисти вазиятга аниқлик киритиш мақсадида собиқ “Спутник” массивида бўлиб, аҳоли вакиллари ва масъулларга микрофон тутди.

    Ёғоч уйларда яшовчи аҳолининг маълумот беришича, мавжуд 409 та уй Тошкентда содир бўлган зилзиладан сўнг, 1967—1968 йилларда қурилган бўлиб, вақтинча 5 ёки 10 йил муддат яшаш учун қурилган. Айни кунга келиб уйлар яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.

    Фото: “Дарё”
    Қачон кўчиришади дея бу янгиликни ўн йилдан бери кутяпмиз. Аслида яккасаройликман. 2016 йил шу уйлардан сотиб олгандим. Ўша пайтда ҳам шу гап бор эди. Мен саводли одамман, тошкентликман. Цивилизация марказида яшаганман. Уйим евроремонт. Лекин атроф сасиб ётибди. Яшаб бўлмайдиган даражадаги уйлар бўлиб қолди. Тушуняпсизми “сантехника”, “канализация” — ҳаммаси ёмон. Биз дарахтларни кесиб ташланг демаяпмиз. Лекин шу дарахтлар учун шунча одам хароба жойда яшашимиз керак эмас-ку. Тўқсон фоиз аҳоли яхши яшаш учун янгилик кутмоқда, дейди ёғоч уйлардан бирида яшовчи Жаҳонгир Ғиёсов.
    Жаҳонгир Ғиёсов.
    Фото: “Дарё”

    Ёғоч уйларда саккиз йилдан бери яшаб келаётган, аммо шахсини очиқлашни истамаган фуқаронинг айтишича, улар янги уйлар транспортлар қатнови қулай бўлган ҳудудда жойлашишидан умидвор.

    Фото: “Дарё”
    Яхши шароит қилиб беришса, кўчишга рози бўламиз, албатта. Аммо янги уйлар ҳам яшаётган жойимизга ўхшаб шароитлари яхши, шаҳар марказида бўлса деймиз. Ҳозирча уйлар қаердан берилади, қай тартибда берилади бу ҳақда бизга ҳеч ким ҳеч нарса демади. Фақат қўни-қўшнилардан кўчирилар эканмиз деб эшитдик, дейди у.

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлганларнинг айтишича, ёғоч уйларда яшовчилар уйининг эскилиги, харобалиги ва яшаш шароитининг оғирлиги сабаб меҳмон кутишга қийналади. Қиз узатиб, тўй қилиш ҳам муаммо эканини айтишмоқда.

    Фото: “Дарё”
    Шароит сҳинданам ёмон. Совет Иттифоқи бу уйларни ўн йилга деб қурганди. Шу уйларда яшовчи 90 фоиз аҳоли янги уй берилишини кутмоқда. Тан олиш керак бу уйларда тўй ҳам қилиб бўлмайди. Подъезднинг аҳволини кўриб, совчи ҳам келмайди. Қизимни узатаман деб, бошқа жойга кўчиб тўй қилганлар ҳам бор. Масалан оддий кир ювадиган машина олиб, уйни ишлатолмаймиз. Трубалар эски, ёрилиб кетган. Томлардан чакка ўтади, дейди аҳоли вакилларидан бири.
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдошларнинг айримлари улар яшаётган ҳудуд дарахтзор бўлгани учун салқин ва ҳавоси тоза эканини айтиб, кўчиш нияти йўқлигини таъкидламоқда.

    Фото: “Дарё”
    Бизга мана шу ёғоч уйлар ёқади. Қулайликлари бор. Биз бу ерга мослашиб кетганмиз. Ҳамма нарса қулай. Масалан ёзда энг салқин жой. Одамлар кўчада юришга қийналмайди. Янги домларга кўчишни кимдир яхши, кимдир эса ёмон дейди. Менинг шу ерда қолгим келяпти. Агар пул масаласини ҳал қилса, мен қолмоқчиман. Мана шу ёғоч уйларни чиройли қилиб, ташқарисини кўкаламзорлаштиришса, яхши бўларди, дейди суҳбатдош.
    Фото: “Дарё”

    Ўзини Фурқат Абдураҳимов деб таништирган фуқаронинг айтишича, ёғоч уйларнинг 90 фоизи “авария” ҳолатида.

    Фурқат Абдураҳимов.
    Фото: “Дарё”
    Бу уйлар бузилса, бизга янги уйлар беришса яхши бўларди. Боиси бу ердаги “дом”ларнинг ҳаммаси авария ҳолатида. Деярли тўқсон тўққиз фоизида яшаб бўлмайди. Таракан, клапа босиб кетган, дейди у.
    Зулхумор Абдуллаева.
    Фото: “Дарё”

    Навбатдаги суҳбатдош Зулхумор Абдуллаеванинг айтишича, уйларнинг ёғочи чирий бошлагани сабаб, юқори қаватда яшовчилар чўмилаётган пайтда ёғочлар ёрилиб, пастга тушиб кетиш ҳолатлари ҳам бўлган.

    Бу уйларда яшаётганимизга ўн йилдан ошди. Уйларнинг қурилганига эса 58 йил бўлди. Мажбурият ва тақдир тақозоси билан келиб қолганмиз. Яшашнинг иложи йўқ, ҳозир уйларимиз қийшайиб кетган, чўкмоқда. Каламушлар чиқади. Яшаб бўлмайдиган даражага етиб қолган. Менга қолса, бир кун ҳам яшамасдим. Хўжайинимиз ўтиб кетган, ўғлим йўқ. Ҳозир иккита неварам билан тураман. Уйлар кичкина, тўғри, яшаганмиз, Лекин энди яшаб бўлмайдиган даражага етиб қолган. Шунинг учун янги “дом”лардан уй беришса деймиз,  дейди Зулхумор опа.
    Фото: “Дарё”

    Ёғоч уйларда яшовчи аҳволи вакилларидан яна бири 74 ёшли Назира Тожибоеванинг маълумот беришича, Сергели номининг келиб чиқиши корейс миллатига мансуб одам Сергей Ли номи билан боғлиқ.

    Бу уйлар Тошкентдаги ер силкинишидан кейин, 1966 йиллардан сўнг тезликда қурилган уйлар ҳисобланади. Бошида чўл бўлиб ётган жой эди. Сергели номининг келиб чиқиши ҳам Сергей Ли деган корейс миллатига мансуб одамнинг номи билан боғлиқ. Бу жойлар чўл бўлган. Ўша пайтда тезлаштирилган ҳолда тахтадан қуришган. Зилзила сабаб уйидан ажралганлар кўчиб кела бошлаган. Кўпгина одамларга бундан кейин яна яхши уйлар берилган. Лекин бу уйлар ҳам бузилмай, фойдаланиш учун олиб қолинган. Бу уйлар қисқа муддат яшаб туриш учун қурилган. Дастлаб беш-ўн йилнинг ўзида бузилади, деб ўйлашган. Лекин одамлар шу пайтгача яшаб келяпти. Уйнинг тахталари жуда эски ва тушиб кетмоқда. Менга ҳам уй беришса, кўчиб ўтардим, дейди 77 ёшли суҳбатдош.
    Назира Тожибоева.
    Фото: “Дарё”

    Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент Инвест компаниясининг маълумот беришича, ёғоч уйларда яшаётган аҳоли “Йўлдош” массивидан 1,5 км узоқликдаги “Гулшонобод” маҳалласига кўчирилади.

    Фото: “Дарё”

    Камера қаршисида гапиришни истамаган Янгиҳаёт туман ҳокими ўринбосарига кўра, 409 та хонадон эгалари янги хонадонларга кўчиб ўтгач, эски уйлар бузилади. Аммо уларнинг ўрнида ҳеч қандай янги уйлар қурилиши режалаштирилмаган. 72 гектардан иборат майдондаги дарахтлар сақлаб қолиниб, эски уйлар ўрнида боғ бўлиши айтилмоқда.

    27.11.2024, 20:19   Изоҳ (0)   11799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сергели#Янгиҳаёт#ёғоч уйлар#ҳокимият#аҳоли

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Спутник» мавзесидаги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, уларнинг эгалари янги уй-жойга кўчирилишини маълум қилди

    18.02.2022, 17:45

    Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги «Тошкент индекс» савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини бориб кўрди

    18.02.2022, 21:19

    Тошкент вилоятида суткасига 1 млн кубометр оқова сув тозалаш қувватига эга иншоот қурилади

    13.08.2024, 17:24

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади 

    24.08.2024, 19:20

    Янгиҳаёт прокуратураси биноси қурилиши учун 190 млн сўм металл сотиб олиб, пулини бермаган қурувчига жиноят иши қўзғатилди 

    27.08.2024, 10:30

    Мустақиллик байрами муносабати билан пойтахтдаги қайси истироҳат боғларида байрам тадбирлари ўтказилиши маълум қилинди

    30.08.2024, 22:30

    Тошкентнинг тўртта туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди 

    17.09.2024, 10:10

    Вазир Ҳилола Умарова мактаб ошхоналари аукционда сотилмаслигини айтганди. Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемирда вазир топшириғига зид ишлар қилинмоқда

    21.09.2024, 21:40

    Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади

    23.09.2024, 19:01

    “Мактаб ошхоналарини аукцион орқали ижарага бериш тўхтатилган”. Вазир топшириғига зид ишлар қилинаётгани ҳақидаги мақолага муносабат билдирилди

    24.09.2024, 10:20

    Тошкентда тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак қамалди 

    27.09.2024, 15:16

    Мудир вазирга қарши: Олмазор ММТБ мудири директорларга мактаб ошхонасини аукционда сотиш ҳақида топшириқ берди

    18.10.2024, 12:38

    Тошкентда Lacetti ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    11.11.2024, 23:20

    MG Motor Ўзбекистонда ZS моделининг сотувини бошлаётганини эълон қилди

    13.11.2024, 12:05

    Андижонда фуқарони ишга киритишни ваъда қилган тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди

    12.11.2024, 18:36

    Ўзбекистонда икки ойлик пасайишдан сўнг уй-жой бозори савдоларида ўсиш кузатилди 

    13.11.2024, 21:15

    Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда

    14.11.2024, 08:35

    Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар пора олган ходим ушланди

    14.11.2024, 21:00

    Тошкентда Malibu йўл четидаги темир устунга урилди

    16.11.2024, 13:50

    Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди: жароҳатланганлар бор

    18.11.2024, 10:10

    Тошкентда қалбаки 9 минг долларни 5 минг долларга сотаётган шахслар ушланди  

    20.11.2024, 20:20

    Тошкентда уй-жойларнинг инвестицион даромадлилиги пасаймоқда

    22.11.2024, 10:15

    “Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак” — Шавкат Мирзиёев

    23.11.2024, 13:44

    Уч ёшли бола қотиллигида гумонланган шахс ўша куни 1400 дона психотроп таблетка сотиб олиши керак бўлган: судда гувоҳлар тингланди

    25.11.2024, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.