• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    14 ёшдан ишлай бошлаган, профессионал ошпаз, беш фарзанднинг отаси: Хонанда Жаҳонгир Позилжонов 45 ёшда (фото)

    “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов 4 март куни 45 ёшни қаршилади. Аммо қувноқ феъл-атвори сабаб, уни ҳеч ким бу ёшда деб билмайди. Қуйида ҳаётда кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтган Жаҳонгир Позилжонов ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар келтирилади.

    “Хонам йўқлиги учун йўлакда ухлардим”

    Жаҳонгир Позилжонов санъатдан бутунлай йироқ, ошпазлар оиласида дунёга келган. Отаси ўз даврининг машҳур ошпази бўлиб, давлат тадбирларида ҳам катта қозонларда ош дамлаган. Шундай бўлса-да, оила ниҳоятда камтарона кун кечиргани ва моддий жиҳатдан қийналганини хонанда қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Эсимни таниганимдан бошлаб дадам билан тўй-ҳашамларга бирга борардим. Тонг саҳардан бориб, катта қозонларга овқат солардик. Мен ўчоқ ёқишга масъул эдим. Ошпазларнинг меҳнати оғир бўлса-да, улар меҳнатини пулга баҳолашмасди. Одамлар кўнглидан чиқариб, озгина пул ёки қанд-қурс солинган пакет беришарди. Дадам бирор марта тўй эгасига фалон пул берасиз, деганини эшитмаганман. Шукрки, қорнимиз ҳамиша тўқ эди, аммо ҳаёт бундан иборат эмаслигини кейинчалик тушунганман. Беш фарзанд ва ота-онам билан уч хонали “дом”да турардик. Алоҳида хонам бўлмагани учун йўлакда ухлашимга тўғри келарди. Дадам буни кўриб, юраги сиқилишини истамасдим. Шунинг учун бомдод намозига туришидан аввалроқ уйғониб, ичкари хонага кириб кетардим, — дейди хонанда.

    “14 ёшимдан ишлаганман”

    Болалигида шўх ва ниҳоятда уришқоқ бўлган Жаҳонгир Позилжоновнинг кун келиб машҳур хонанда бўлишига кўпчилик ишонмасди. У бир неча бор жанжаллар сабаб жазолангани, ҳатто уни мактабдан ҳайдамоқчи бўлишганини ҳам кулиб эслайди.

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Бир сўз билан айтганда хира бола бўлганман. Шошқалоқлигим ва гап кўтаролмаслигимдан кўп панд еганман. Шунда ҳам охиригача олишардим. Мактабни битиргунга қадар 5-6  марта милицияхонага олиб боришган. Мактабдан ҳайдаш бўйича ҳам кўп огоҳлантиришган. Феълим ёмонлигини билгани учун ҳам дадам ҳамиша тергаб, танбеҳ бериб, энг оғир ишларни менга буюрарди. Кейинчалик бунинг сабабини тушундим. Дарахтнинг шоҳи кичиклигида тўғри йўлга солиш осон экан, эгри ўсгандан кейин уни қайирмоқчи бўлсангиз синаркан.

    14 ёшимдан мустақил пул топишга интилганман. Ёзда тарвуз-қовунларни вагонга жойлаш билан, бошқа пайт эса вулканизацияда ишлардим. Арзимаган пул олсам-да, тенгдошларим орасида обрўм баланд эди, — дейди хонанда.

    “Дадам ошпаз бўлишимни истаганди”

    Ошпазлар оиласида туғилган уч ўғилнинг бари болалигидан мустақил таом тайёрлашга ўрганган. Жаҳонгир Позилжонов ҳам отасининг маслаҳати билан 1992 йили ошпазлик коллежига ўқишга киради.

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Қўшиқларим кимгадир ёқмаслиги мумкин, аммо тайёрлаган таомларим ҳақида бирор марта ёмон гап эшитмаганман. Ошпаз бўлишимни мендан кўра, дадам кўпроқ истаган. Аммо ўзи истамаган ишни қилиш барибир одамни бездирар экан. Дадам раҳматлининг бир одати бор эди, ҳар якшанба ўзи бозорлик қилиб, лағмон тайёрлаб берарди. Бир куни “Санъаткор бўлгинг келяптими? Сенга бир ой вақт агар уйдан то Чорсу бозорига боргунга қадар сени 3 та одам таниса, санъаткор бўлишингга қарши бўлмайман”, деган. Ана шу гапдан кейин бор имкониятдан фойдаланганман. Бир ойдан кейин Шифокорлар шаҳарчасидан Чорсуга кетаётганимизда йўлда бир гала қизлар келиб, дастхат сўрашган. Ана шу воқеадан кейин Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширганман, — дейди хонанда.

    “Мўмин Орипов институтга киришимга ёрдам берган”

    “Божалар” гуруҳида Мўмин Ориповнинг ўз ўрни бор эди. Жаҳонгир Позилжонов у билан қандай танишгани ва нега ҳозир у ҳақида гапиришни истамаслиги ҳақида сўзлаб берди.

    — Институтга киришимдан олдин “Қувноқлар ва зукколар”да иштирок этиб юрардим. Шу орадан танишларимдан бири Тошкент юридик коллежи талабаларини “КВН”га тайёрлантириб беришимни сўрадим. Улар билан шуғулланиб, махсус қўшиқлар ёзаётганимизда, Мўмин билан дўстлашиб қолганмиз. Ана шу воқеа сабаб бўлиб танишганмиз. У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқирди. Ижодий имтиҳонларга тайёрланишимда ёрдам берган.

    Фото: Google.com

    “Илгари қўшиқларингиз бошқача эди”, деган гапни кўп эшитаман. Чунки у пайтда Мўмин бор эди. У ҳовуримни босиб турадиган, тўғри маслаҳат берадиган инсоним эди. Шошиб “Бўлди шу қўшиқни айтаман”, десам “Тўхтанг, бунисини ҳам эшитиб кўринг”, деб тўғри маслаҳат берарди. Яқин инсонидан айрилиш жуда қийин. У билан боғлиқ ширин хотираларим жуда кўп. Уларни гапириб ўзимни қийнагим келмайди. Аммо бу унитиб юборди, дегани эмас, — дейди Жаҳонгир Позилжонов.

    “Мен профессионал режиссёрман”

    Жаҳонгир Позилжонов суратга олган фильмлар кўплаб танқидларга сабаб бўлади. Ҳатто, унга “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”, деб кескин танқидлар ҳам қилишган. Аммо у аслида хонанда эмас, мутахассислиги бўйича кинорежиссёр ҳисобланади.

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Шуҳрат Аббосовнинг қўлида таҳсил олган профессионал режиссёрман. Аввалига хонанда бўлиш ниятим бўлмаган. 23 ёшимга қадар тинимсиз ҳаракат қилиб ҳам санъатда ўз ўрнимни тополмаганман. Тоҳир Содиқов билан танишишим ҳаётимда туб бурилиш ясаган.
    Биринчи қўшиқни яратишимга акам сармоя киритган. Ўша пайтлари у қайсидир ресторанга кичик ошпаз бўлиб ишларди. Бир ойлик маошини олиб келиб, қўлимга тутган. Ўша пул билан илк қўшиғимизни студияда ёздирганмиз, — дейди хонанда.

    “Автоҳалокатдан кейин, оёғимни улашган”

    2009 йил “Божалар” гуруҳи учун оғир келган. Боиси ўша йилнинг 28 июнь санасида “Божалар” гуруҳи вакиллари Термиздаги концерт дастуридан қайтаётган пайтда рулда ухлаб қолиниши сабабли аянчли йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Хонанда Мўмин Орипов воқеа жойида вафот этган. Гуруҳ аъзоси Жаҳонгир Позилжонов оғир аҳволда касалхонада ётқизилган ва бир неча кун комада бўлган. Ўзига келганидан сўнг ҳам соғлиғини тиклаши қийин кечган. Оёғи синган хонанда анча пайтгача оқсоқланиб юрган.

    — Оёғим икки марта операция қилиниб, уланган. Жуда оғир операцияни бошдан кечирганман. Шифокорларга раҳмат, ҳеч қандай оғриқ сезмайман. Ҳатто стадионларни битта қўшиқни айтиб, уч марта айланиб чиқишга ҳам кучим етади, — дейди хонанда. 

    Суратга олиш майдончасида топилган бахт

    Жаҳонгир Позилжонов турмуш ўртоғи Дилдора билан “Бойвачча” фильмининг суратга олиш жараёнида танишган. Дилдора ўшанда бир гуруҳ қизлар билан фильмда кичик эпизод рол ижро этиш учун келганди. Ҳозирда жуфтликнинг беш нафар шириндан-шакар фарзандлари бор.

    Фото: Instagram

    — Дилдора билан танишган пайтимизда Тошкент тиббиёт академиясида ўқирди. Онам “Қачон уйланасан, катта йигит бўлиб қолдинг”, деяверганларидан кейин Дилдоранинг манзилини берганман. Онам бир неча марта совчиликка борган. Аммо ҳар гал рад жавобини олиб келарди. “Қизимиз ҳали 4 йил ўқиши керак”, дейишган экан. Ўшанда дадам мендан “Ниятинг жиддийми, шу қиздан бошқасини танламайсанми?” деганда “йўқ” дегандим. Шундан кейин дадам ишга киришганди. Дадамнинг саъй-ҳаракатлари сабаб, туғилган куним куни тўйим белгиланган. Тўйгача бўлган кунларимиз ҳам қизиқарли воқеаларга бой ўтган. Мен ҳам Дилдора ҳам позитив инсон бўлганимиз учун кунимиз фақат хурсандчилик билан ўтарди, — дейди Жаҳонгир Позилжонов.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев унга Prado совға қилган

    Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хонандага Toyota Prado русумидаги қимматбаҳо машинани совға қилган.

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Мен бу инсондан жуда кўп яхшилик кўрганман. Бу Prado мен кўрган яхшиликларнинг энг кичик қисми. Бир неча йиллардан бери шу инсоннинг ёнида юриб катта бўлганман. Айта оламанки, у атрофдагиларига ҳам ўзига раво кўрадиган нарсаларни раво кўради. Мен у инсондан жуда кўп нарсаларни ўрганганман. Биринчи навбатда оддийликни, камтарликни ўрганганман.

    У инсондан яхшилик кўрган бир мен эмасман. У ерда бир неча юз минглаб инсон бор. Қўлларида ишлайдиган қанча инсонлар уларнинг орқасидан уйли-жойли бўлди, қанча одам тўй қилди, қанча ёрдам кўрди, — дейди Жаҳонгир Позилжонов.

    Жаҳонгир Позилжонов саккиз йил давомида “Akfa-медиа” продюссерлик компанияси билан ҳамкорликда ижод қилди. У компания аъзолари, хусусан унинг раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан миннатдорлигини айтиб ўтади.
    Мўмин Ориповнинг ўлимидан кейин гуруҳга янги аъзо танлаш бўйича таклифлар кўп бўлган. Аммо хонанда марҳум дўстининг ўрнини ҳеч ким тўлдиролмаслигини айтиб, таклифларни рад этган. 
    Бир пайтлар актёр, кинорежиссёр, бошловчи сифатида фаолият юритган жаҳонгир Позилжонов ҳозир фақатгина хонандалик билан шуғалланмоқда.

    06.03.2023, 15:03   Изоҳ (0)   47878
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Раъно Ярашева 62 ёшда: Акаси ўлдирмоқчи бўлган, турмушда омадсизликка учраган ва 39 йиллик ижодидан бахт топган актрисанинг муваффақият йўли 

    16.02.2023, 17:40

    Етимликда улғайган, бир кунда икки ўғлидан айрилган: Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 73 ёшда (фото)

    02.03.2023, 13:13

    Хушламай куйлаган қўшиғи хит бўлган, санъат учун оиласидан воз кечган: Хонанда Умида Мирҳамидова 49 ёшда (видео) 

    04.03.2023, 09:41

    “Аддамслар оиласи” фильмида Уэнздей образини яратган Кристина Риччи нега Голливуд юлдузи бўла олмади?

    06.03.2023, 11:30

    “Онани қандай қадрлаш кераклигини ҳаммага ўргатиб кетди”. Instagram’да Фарҳод Маннопов хотирланмоқда

    05.03.2023, 22:52

    “Соғлиғимда муаммолар бўлди, наҳотки шу ёшимда ҳаётдан кўз юмсам, деб ўйладим”. Интизор Тожибоева ҳаётидаги синов ҳақида (видео)

    05.03.2023, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.