• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фақат Фарҳод Маннопов эмас: 30 ёшга ҳам тўлмай вафот этган ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари

    Санъат вакиллари орасида ҳаёт завқини тотмай туриб, бу оламдан ўтганлари талайгина. Уларнинг айримлари 30 ёшни ҳам қаршилашга улгурмаган. Улар қисқа умр кўрган бўлса-да, самарали ижод қилди ва одамлар меҳрини қозонди.

    23 ёшида пичоқланган Лайло

    “Ўзбекистон”, “Жонгинам”, “Ёндиради” каби қўшиқлари билан миллионлаб тингловчилар қалбига кириб борган хонанда Лайло Алиева 23 ёшида қотиллик қурбони бўлган.

    Фото: Yandex

    1975 йилда Самарқанд шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган ижодкор Тошкентда улғайган. Унинг катта бобоси машҳур заргарлардан бири эди. Лайло Алиева икки ёшга кирганида “Мода” журналида расмлари чиқади, ўн ёшида эса “Семурғ” оромгоҳидаги “Гўзаллик” танловида юқори ўринга лойиқ кўрилади. У ҳозирги Миллий рақс ва хореография олий мактабини битиргач, Ўзбекистон Давлат консерваториясида ўқийди. Ўзбекистон халқ артисти Саодат Қобулованинг севимли шогирдларидан бири ҳисобланган хонанда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировдан ҳам қўшиқ айтиш сирларини ўрганади. Қисқа вақт ичида ширали овози ва гўзаллиги билан омма назарига тушиб, мухлислар орттиради. Хонанда оз умри давомида йигирмадан зиёд қўшиқлар ижро қилиб, иккита альбом чиқаради.

    Лайло Алиеванинг фожиали ўлими яшин тезлигидек тарқалиб, барчани ҳайратга солади. Маълумотларга кўра, 1998 йилнинг 1 май куни ўша вақтда машҳур бўлган “Ал-Вакил” гуруҳининг икки нафар йигити хонандани яшаш уйида қирқ икки жойидан пичоқлаб, ваҳшийларча ўлдиради. Унинг Жасурбек исмли фарзанди бор эди.

    Автоҳалокат қурбони бўлган Мўмин Орипов

    “Жийда гуллаганда”, “Бойвачча”, “Анҳор бўйида”, “Эслама мени” каби қўшиқлари билан ўзбек ёшлари орасида шуҳрат қозонган “Божалар” гуруҳи аъзоси Мўмин Орипов ҳам ҳаётдан эрта кўз юмган.

    Фото: Instagram

    “Бойвачча”, “Нортой”, “Аччиқ ҳаёт” сингари фильмларда турли даражадаги ролларни талқин қилган серқирра ижодкор 25 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган. Мазкур нохуш воқеа 2009 йилнинг 28 июнидан 29 июнига ўтар кечаси Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида юз берган. Автоҳалокат оқибатида гуруҳ аъзоси Жаҳонгир Позилжонов ва Жавлон Шодмонов оғир тан жароҳатлари олган ҳамда ойлаб шифохонада ётиб, оёққа турган.

    28 ёшида оламдан ўтган бошловчи

    Сухандон ва хонанда сифатида танилган Дилдора Қаюмова 28 ёшида вафот этган. У 1980 йил 19 декабрда Наманган вилоятида туғилган. Устазода ижодкор таниқли телевидение режиссёри Зокир Қаюмов ва Ўзбекистон халқ артисти Малика Қаюмованинг фарзанди бўлиб, карьерасини 1998 йилда Ўзбекистон телевидениесида бошлаган.

    Фото: Yandex

    “Унутмоқ осонмас”, “Мусиқий танаффус”, “Янги йилда янги қўшиқлар” каби бир қанча лойиҳалардаги чиқишлари билан эл назарига тушган. Хонандаликда ҳам бир қанча тароналари билан ўз мухлисларини топган. Дилдора Қаюмова 2008 йилда оламдан ўтган. Унинг бир нафар ўғил фарзанди бор.

    Контрабандачилар қурбонига айланган Radius 21

    Radius 21 номи билан машҳурликка эришган рэпер Шаҳзод Ғуломов ўн бир йил олдин 29 ёшида автоҳалокат сабабли оламдан ўтган.

    Фото: Yandex

    У 1981 йил 10 октябрда Бўка шаҳрида дунёга келган. Болалигидан гитара чалиш, китоб ўқиш ва шеър ёзишга жуда қизиқувчан бўлган. Мактаб ва техникумни тамомлагач, ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг оммавий байрамлар режиссёрлиги факультетида ўқийди. Олий таълим муассасасини битирганидан кейин хусусий телеканалларнинг бирида икки йил давомида бошловчи ва режиссёр сифатида фаолият юритади. Унинг “Radius 21” номли кўрсатуви тез орада томошабинлар эътиборини қозонади.

    Шу тариқа қўшиқ айтишга бўлган иштиёқ уни санъат соҳасига етаклайди. Бир қатор мусиқа йўналишида ижод қилган хонанданинг реп йўналишидаги қўшиқлари ёшлар орасида кенг оммалашади. Унинг “Akfa media” продюссерлик марказида ижод қилган даврида, яъни 2006—2008 йилларда ҳамда кейинчалик яратган “Дубай”, “Унутолмадим”, “Монолог”, “Ҳар кун”, “Тунги капалак” сингари кўплаб тароналари ҳалигача тингловчиларини йўқотмай келмоқда. Шаҳзод Ғуломов “Севги фазоси”, “Онаизор”, “Бойвачча” каби фильмларда суратга тушган.

    Фото: Yandex

    Марҳум санъаткорнинг укаси Бекзод Ғуломов акаси 2010 йилнинг 12 сентябрида Пискент шаҳри постига яқин жойда Matiz русумли машинасида оиласи билан фалокатга учраганини айтиб ўтган. Уларга қарама-қарши йўналишдан эса контрабанда маҳсулотларини постдан олиб қочаётганлар келиб урилган. Шаҳзод Ғуломов автоҳалокат бўлган вақтда, воқеа жойининг ўзида оламдан ўтган, 3,5 ойлик фарзанди Бексултон эртаси куни вафот этган. Бексултон хонанданинг ёлғиз фарзанди эди.

    Пиёдалар ўтиш жойидаги бахтсиз ҳодиса

    “Ойижон” фильмидаги бош роли билан танилган ижодкор Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 2018 йилда автоҳалокат оқибатида вафот этган. У эндигина 25 ёшни қаршилаган эди. 

    Фото: Фотима Режаметованинг шахсий архивидан

    У 1993 йилда санъаткорлар оиласида туғилган. Унинг бобоси — Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист Тўғон Режаметов, бувиси — Ўзбекистон халқ артисти Ширин Азизова кино ва театрдаги юзлаб роллари орқали ўзбек санъати ривожига ҳисса қўшган. Онаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметова ҳам бетакрор ижролари орқали томошабинлар кўнглидан жой олган. Фарангиз Режаметова “Сеҳрли қалпоқча”, “Уй бекаси” каби ўнлаб кино ва сериаллардаги ижролари билан ҳам ўз мухлисларини топган.

     

    Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети битирувчиси ҳисобланган 25 ёшли Фарангиз Режаметовани 2018 йил 20 июль куни соат 21:15 атрофида Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди чорраҳасидаги пиёдалар ўтиш жойида Mercedes-Benz машинаси уриб кетган. Ҳайдовчи жабрланувчини касалхонага олиб борган, аммо актриса йўлда ҳаётдан кўз юмган.

    Операцияга кириб, омон чиқмаган вайнер

    Mittivine кулги жамоаси асосчиси Фарҳод Манноповнинг ўлими унинг мухлислари қалбини ларзага келтирди. У эндигина 27 ёшни қаршилаган эди. У хусусий клиникалардан бирига бурун шаклининг қийшайиши ва олган жароҳати сабаб мурожаат қилган. Операсия пайтида унинг юраги уришдан тўхтаган.

    Фото: Instagram

    Фарҳод Маннопов отасиз, камтарона оилада улғайганини яширмасди. У вайнерлик фаолиятини бошлашдан аввал ўқиш билан бирга, офисиантлик ҳам қилган. 2020 йили яқин дўсти Улуғбек Шодибеков билан ҳамкорликда вайнерлик фаолиятини бошлаганди. 
    Унинг ўлими билан боғлиқ хабар яшин тезлигида тарқалди. Дўсти Улуғбек Шодибеков ўз интервьюсида Фарҳод Манноповнинг ўлим тафсилотлари ҳақида сўзлаб берганди.

    18.03.2023, 11:53   Изоҳ (0)   31148
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Ўз куёвини калтаклаган Dili.me, Фарҳод Маннопов хотирасига бағишланган граффити, Шаҳло Алижоновага Tracker совға қилишди

    17.03.2023, 22:30

    Америкага қайиқда сузиб келган, 13 ёшида юлдузга айланган бўлса-да, 50 ёшида “Оскар-2023” мукофотига сазовор бўлган актёр — Ке Хюи Куан ҳақида

    17.03.2023, 19:38

    Машҳур актёр билан қариндошлари ҳам битта фильмда рол ўйнаган, аммо сиз эътибор бермаган ҳолатлар (фото)

    17.03.2023, 13:37

    “Ўғлингиз ичиб олган, машинада қизлар бўлган ҳам дейишди” — Жамила Орипова ўғли Мўмин Ориповнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    17.03.2023, 09:33

    Instagram: Умидахон хонадонида тўй, “қошсиз қолган” Марям Тиллаева, 1 миллионлик довонга етган Бобур Мансуров

    16.03.2023, 22:30

    “Ўғлингиз бу ишларни қила олмайди”. Режиссёр Зебо Наврўзова қизи йўқлиги — ҳаётидаги энг катта армони эканлиги ҳақида (видео)

    16.03.2023, 19:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда ўгай отаси жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 14 июн, 19:25

    Саида Мирзиёева Мооdy’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирганига муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 июн, 19:01

    Кенияда норозилик намойишлари болиб ўтди

    Дунё | 14 июн, 18:35

    АҚШ армияси 250 йиллигига парад ўтказилади

    Дунё | 14 июн, 17:55

    Сирдарёда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 2 болакайнинг ўлимига сабабчи бўлди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 17:35

    35-йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    Дунё | 14 июн, 17:20

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    Лайфстайл | 14 июн, 17:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.