• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Эримга бошқа аёлга уйланишни таклиф қилганман”. Отасиз улғайган ва фарзандсизлик билан синалган хонанда Наргиз 46 ёшда (фото, видео)

    “Севги” қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушган хонанда Наргиз Яндашева 26 февраль куни 46 ёшни қарши олди. Ҳамиша кулиб турадиган хонанданинг ҳам ўзига яраша армонлари ва қалб оғриқлари бор.

    “Ташаббускор ўқувчи бўлганман”

    Қаҳрамонимиз Наргиз Яндашева Наманган вилояти Чуст туманининг Ольмос қишлоғида дунёга келган. Оилада уч қиз фарзанддан, ўртанчаси бўлади. Хонанда болалиги билан боғлиқ воқеаларни қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Ота-онам бир-бирларини севиб, ардоқлаб оила қуришган. Болалигим жуда гўзал ўтган, ўртанча қиз бўлсам ҳам эрка, болаларча шўх-шодон қиз эдим. Уч қиз бир-биримизнинг кийимларимизни кийиб катта бўлдик. Кейинчалик ўлчамим бир оз каттароқ бўлгани учун менга алоҳида кийим оладиган бўлишган.

    Мактабдаги энг ташаббускор ва аълочи ўқувчилардан бири бўлганман. Ҳар нарсага қизиқиб, уддасидан чиқолардим, дейди хонанда.

    “Онамга қийин бўлган экан”

    Наргиз Яндашева ота-онасининг ажрашгани ва бунда онасига қийин бўлгани ҳақида эслади.

    Фото: Instagram

    — Ўғлим Алибекни ўзим боғчага ташлаб келсам ҳам хавотирланаман. Аммо оиламиздаги уч қизнинг бари таҳсил олиш учун ҳар ерга тарқаб кетганмиз. Онам ёлғиз қоларди, ҳозир ўша пайтда уларга қанчалик қийин бўлганини ҳис қиламан. Санъаткор бўлиш умидида Тошкентга келдим, лекин бунга онам ҳеч қачон қаршилик билдирмаган. Унинг биздан орзу умидлари кўп бўлган, дейди хонанда.

     

    “Ота-онам болалигимда ажрашиб кетишган”

    Хонанда ота-онаси болалигида ажрашиб кетгани ва у ҳамиша уларнинг ярашишидан умидвор бўлгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Мен доим хаёлларим билан яшайман, ўзим яратган оилам, шароитим бор. Барибир нимагадир овуниб яшаш чиройли. Менда бир умр отам билан онам бирга яшайди, биз биргамиз деган хаёл бор, аслида эса бирга яшамаймиз, 40 йилдан ошди, ота-онам ажрашган. Бироқ мен отам унақа деди, онам бунақа деди, деб гапириб келганман. Телевизорда қўшиқ айтгани чиқсам, Наргиз деган ёзув чиқади, дадам: “Фамилиянгни ёзмаганингга сени танимабман”, деб хафа бўлади.

    Онам эса фамилиям билан чиқсам, “Кечаси-ю кундузи боқиб катта қилсам, мени хафа қилдинг”, деб аразлаб олади. Шунинг учун иккалаларининг кўнглини қолдирмасдан Наргиз тахаллуси билан чиқишни тўғри деб билдим. Чунки дадамни ҳам яхши кўраман. Дадамнинг қизиман, кўринишимиз ҳам жуда ўхшаш. Дадам ҳамма орзуларимга мотивация берадиган инсон, ҳозиргача ҳам шундай. Менга нима ярашишини айтиб туради, дадам менинг дўстим, дейди хонанда.

    “Дадамни оиласидан қизғанаман”

    Хонанда отасининг бошқа оиласи ва фарзандлари борлиги, шу ёшда ҳам уни қизғаниши ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Дадам қишлоқнинг у четида, биз эса бу четида яшаганмиз. Ҳозир ҳам дадамнинг уйларига бориб тураман, дадамни роса қизғанаман. Бошқа оиласи бор, яна хаёлимга қайтаман. Шунинг учун мен ҳам ўзимнинг турмушимда нима воқеа-ҳодиса бўлса ҳам, боламни етим қолдирмайман, лекин етим болаларга ҳам ҳеч қачон халақит бермайман. Айб болаларда эмас, улар ота-онаси билан бирга яшаши керак. Менинг ҳамма нарсам: уйим, машинам, фарзандим бор, лекин ота-она билан катта бўлиш бошқа.

    Ота-онага дардни айтиш бошқа, шўх эдим, шунинг учун кўп муаммолар бўларди, ҳаттоки ҳозиргача ҳам кимдир хафа қилиб қўйса, дадамга айтиб бераман, дейдиган эркалигим бор. Дадамнинг ҳимояси мен учун катта ҳимоя, улар менга роса керак бўлди. Анча йиллар саҳнада кўринмай қолганимда ва кимдир ижодимга сурункали халақит берганида роса дадамга айтиб бермоқчи бўлганман. Ҳозир ҳам дадам: “Қизим, менинг йўқотадиган нарсам йўқ, бирор ким хафа қилса, ичингга солиб юрагинг сиқмасин, ўзим дабдаласини чиқараман”, деб қўяди.

    “Фарзандсизлик билан сийландим”

    Хонанда 12 йил давомида фарзандсизликдан қийналгани, аммо бирор марта умидини узмагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Ўқиш билан бўлиб, кечроқ турмушга чиқдим. Чунки ҳаммасига ўз кучим билан эришганман, Тошкентга келиб, ҳаммасини нолдан бошлашим осон кечмаган. У пайтлари санъаткорларнинг ишга олиниши ҳам, телевизорга чиқиши ҳам бир масала эди. Йиғиб териб бор будингизни тикиб клип оласиз “Аммо фалончига ёқмади, ўтмади”, деб шунча қилинган меҳнатни бир пул қилишарди. Ҳозирда имконият кўп, экранга бўлмаса ҳам клипни ижтимоий тармоқларга жойлаб, мухлисларга етказса бўлади. Бандаси истагани эмас, Яратганнинг айтгани бўларкан. Турмушга чиқдим, аммо Яратган мени узоқ вақт фарзандсизлик билан синади. Бундай вазиятда севишган инсонлар ҳам бир-биридан узоқлашаркан, дейди хонанда.

    “Турмуш ўртоғимга бошқа аёлга уйланишни таклиф қилганман”

    Хонанда ҳамкасбининг гапидан қаттиқ ранжиганини ва гап-сўзлар уни чарчатганини эслайди.

    Фото: Instagram

    — Она бўлгач, эски хотираларнинг барини унутиб юбордим. Аммо фарзандсизликдан қийналаётган аёлларга умид бериш учун уларни эслаб тураман. 12 йил давомида ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилганман. Кўринмаган шифокорим, табибим қолмаган. Ҳатто ўзбек шифокорларига ишонмай ҳам қўйгандим. Баъзи ҳамкасбларимнинг “Вой, ҳали ҳам туғмадингизми?”, “Болангиз йўқ-ку, биздан кейин саҳнага чиқсангиз ҳам бўлади?” каби гап-сўзлари юрагимга ханжардек санчиларди. Турмуш ўртоғимга ажрашишни ёки бошқа аёлга уйланишни ҳам таклиф қилганман. Ҳомиладор эканлигимни эшитганимда ҳаётим тубдан ўзгариб кетди. Фарзанд ҳақиқатан ҳам оилага барака, файз ва меҳр олиб кираркан, дейди хонанда Наргиз.

    “Ўлиб қолсам фарзандим онамда қолсин”

    Наргиз Яндашева ўлиб қолишдан қўрққани ва боласини онасига вазият қилган кунни қуйидагича эслади.

    Фото: Instagram

    — 42 ёшимда она бўлдим, ҳар хил гапларни эшитгандан кейин одам қўрқиб қоларкан. Туғруқ пайтида ўлиб қолсам-чи, фарзандим кимда қолади? Ахир бу ёшда туғиш жуда хавфли дейишади-ку, деб кўп ўйлардим. Ҳатто, бир куни онамга “Агар ўлим нетиб қолсам, фарзандим сиз билан қолсин, уни сиздан бошқа ҳеч кимга ишонмайман, ҳатто отасига ҳам”, деганман. Хайриятки, ўзим фарзандли бўлдим, аммо одамлар орасида қувончли хабарни ҳам негатив қабул қиладиганлар бўларкан. Чунки ҳомиладорлигимнинг сўнгги ойида “Бирор нарса бўлиб қолса боламга эсдалик бўлиб қолар” деб фотосессия уюштиргандим. “Катта хотин бўлганингизда уялмайсизми? Битта сиз туғибсизми? Сценарий тузилган шекилли, кимдир туғиб беради”, каби жуда хунук гапларни ёзишди. Ўқиб юрагим эзилганди. Бировнинг танасидаги дардни ҳис қилиш қийин, мен ўша пайтда ўзимдан ўтганини ўзим билардим, дейди хонанда.

    “40 ёшимда ҳамшираликда ишладим”

    Хонанда 40 ёшида касбини ўзгартиргани ва бир муддат тиббиёт бирлашмасида ишлагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Касбимни яхши кўраман, аммо яна нимадир қилгим келди. Мен санъат институтидан ташқари, тиббиёт техникумида ҳам ўқиганман. Муолажа қилиш қўлимдан келади. Амалиётимни ошириш бир муддат ишладим. Турмуш ўртоғим “Санъаткор инсон бу ишни қилолмайди, у ерда ранг-баранг кийимлар йўқ, ҳамма нарса тартибли”, деганди. Аммо бу мени қўрқитмади. Шифокорликка ўқиш ҳақида ҳам ўйладим, аммо ёшим 40 дан ошди, қачон ўқишни битириб, кейин ишлай оламанми деб иккиландим, дейди хонанда.

    “Ўғлим билан қийинчиликлар роҳатдек туюлади”

    Хонанда ёлғиз фарзанди Алибекни ўзбекона қадриятлар билан тарбиялаши ва уни энагага ишонмагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Фарзандим туғилганидан кейин ҳамма қийинчиликлар менга роҳатдек туюлди. Чунки унинг дунёга келишини узоқ йил кутганман, қачон бешик қучар эканман, деб ўзимча тайёргарлик кўрардим. “Болам туғилса қувонганимдан ҳушимдан кетиб қолмасмиканман?” деб ўйлардим. Боламни бешикда катта қилдим, оддий мато таглигидан фойдаландим. Уялмай айтишим мумкинки, уни ортиқча кийинтириб, дабдаба билан ўстираётганим йўқ. Боғча ёшига етгунига қадар энагага ишонмадим, деди хонанда.

    28 феврал, 15:46   Изоҳ (0)   95888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Наргиз Яндашева#хонанда#қўшиқчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    35 ёшдан кейин оналик бахтига сазовор бўлган ўзбекистонлик машҳурлар (видео)

    12.05.2022, 17:12

    «12 йил деганда фарзандли бўламан». Оналик бахтини узоқ кутган ўзбекистонлик санъаткорлар

    10.11.2022, 19:10

    «Дадамнинг бошқа оиласи бор, улардан қизғанаман». Хонанда Наргиз ҳаётидаги энг катта армони — отасиз улғайгани эканлиги ҳақида (видео)

    07.12.2022, 09:59

    “Авариядан кейин 8 йил рулга ўтира олмаганман”. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари бошларидан кечирган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида 

    03.04.2023, 15:35

    Йиллаб кутилган бахт: Фарзандли бўлиш учун кўплаб машаққатларни енгиб ўтган ўзбекистонлик машҳурлар

    19.07.2023, 11:30

    “Дадам мени танимайди”. Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг отаси билан боғлиқ армонлари (видео)

    08.11.2024, 12:51

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Тирик афсоналар: Дунёга машҳур кекса ёшдаги турк актёрлари

    20 феврал, 12:47

    “Ёш кўринишимнинг биринчи сири — турмуш қурмаганимда”. Ўзбек киносининг Севгинатори ва мушуклар ҳимоячиси Манзура 47 ёшда (фото, видео)

    24 феврал, 15:45

    “Иложсизликдан бир ой тошбақа шўрва ичганман”. 12 та операцияни бошдан кечирган актриса Одина Тўхтасинова 37 ёшда (фото)  

    26 феврал, 15:49

    Қўшиқчиликни орзу қилган, битта рол билан машҳур бўлган, ўзидан 14 ёш кичик қизга уйланган Дилшодбек Каттабеков 35 ёшда (фото, видео)  

    27 феврал, 16:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.