• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Санъати учун оиласидан воз кечган ва америкалик қизни келин қилган Умида Мирҳамидова 51 ёшда (фото, видео)

    “Оқ атиргуллар” қўшиғи билан элга танилган Умида Мирҳамидова 2 март санасида 51 ёшни қарши олди. Ушбу сана муносабати билан ижодкор ҳақида кўпчилик билмайдиган қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    Хонанда Умида Мирҳамидова Паркент туманининг Чангчи қишлоғида санъаткор Мирсобит Мирҳамидов оиласида таваллуд топган. Оила боши санъаткор бўлса-да, у қизининг бу соҳанинг этагидан тутишини истамади.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Болалигим жуда гўзал ўтган. Тўнғич фарзанд бўлганим учун онамнинг дастёри эдим. 3-4 синфда ўқиб юрган пайтимдаёқ чақалоқни қандай йўргаклаш, ухлатишни яхши билардим. Санъатга қизиққаним учун туман ижодиёт марказидаги тўгаракларга қатнардим. 1989 йили мактабни тамомлаб, санъат бўйича ўқийман деганимда дадам жиддий қаршилик қилган. Қишлоғимиз тоғлар орасида жойлашгани учун шу ерларда номим чиқмай қолиб кетаманми деб, хат ёзиб уйдан кетганман, дейди хонанда Умида Мирҳамидова.



    У ота-онасига хат ёзиб, автобусга ўтириб, Тошкентда яшайдиган холасининг уйига келмоқчи бўлгани аммо йўлдан адашиб қолгани ҳақида кулиб эслайди.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Тошкент ҳақида умуман тасаввурим йўқ эди. Қишлоқдек бир жой бўлса керак, ҳамма бир-бирини танийди деб ўйлабман. Холамнинг Қўйлиқда яшашини биламан холос. Гўёки шу ерга келиб холамнинг номини айтсам биров уйини кўрсатиб юборади, деб ўйлаганман. Аммо Тошкентга келиб адашиб қолганман ва бир аёл менга йўлни кўрсатиб юборишини айтиб Паркентга кетадиган автобусга яна ўтирганман. Аммо унгача кеч тушган, ота-онам шўрлик мени анча вақтдан бери излашаётган экан. Мана шу воқеадан кейин қиз болага қанчалар қийинлигини ва унинг ҳар бир қадами ота-онага маломат ёғдиришини тушуниб етганман. Чунки маҳалла-кўй орасида “Қадами ўзгариб қолганди, айнибди, қочиб кетибди”, деган гаплар тарқалган. 

    Мана шу воқеадан кейин Мирсобит Мирҳамидов қизидаги санъатга бўлган иштиёқнинг қатъийлигини билиб, пойтахтдаги Юнус Ражабий номидаги мусиқа билим юртига ўқишга киришига рози бўлади. 1991 йили билим юртини тамомлаб, Муқимий театрига хор ижрочиси бўлиб ишга киради. Бу ерда Зулайҳо Бойхонова билан танишиб, ундан қўшиқ айтиш сирларини ўрганади.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Тўй хизматларига кўп таклиф этишарди. Насиба Абдуллаева ва Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини худди улардек айтишга ҳаракат қилардим. Табиийки, ижром бошқаларга ҳам ёқарди. Бир куни тўйда раҳматли Муҳриддин Ҳолиқов мени кузатиб турган экан. Ёнимга келиб “Умида, ижронгиз жуда яхши. Наҳотки, ўз муаллифлик қўшиғингиз бўлишини истамайсиз?” деган. Ўйлаб қарасам ҳақиқатан ҳам 7 йил мобайнида бирорта муаллифлик қўшиғимни чиқармаган эканман. Ана шу гапдан кейин “Сайранг булбулим” номли қўшиқни ижро этганман. Қўшиқ халқ орасида танилишимга сабабчи бўлган, дейди хонанда.

    У пайтлари аёл хонандаларга совчи қўядиган инсонлар камдан-кам эди. Аммо Умида Мирҳамидовани бир аёл ёқтириб ўғлига келин қилмоқчи бўлади. 

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Турмушга чиққанимда 23 ёшда эдим. Қайнонам билан жуда илиқ муносабатда эдик. Катта оиланинг еттинчи келини бўлганман. Ярим кечаси тўйдан қайтиб, эрталаб кўзимни очолмасдим. Қайнонам эса эрта туриб, худди мен супургандек ҳовли ва кўчаларни тозалаб қўярди. Айбимни яширишга ҳаракат қилишини дилдан ҳис қилардим. Ниҳоятда самимий, кўнгли тоза аёл эди. Аммо турмушимиз узоққа чўзилмади. Ўғлим туғилгач, турмуш ўртоғим билан муносабатларимиз узоққа боролмаслигини тушундим, дейди хонанда.

    Умида Мирҳамидова собиқ турмуш ўртоғи ниҳоятда ғурурли бўлгани ва санъат ёки оилани танлаш шарт қўйилганида у карьерасини танлаганини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Мен санъатдан осонликча воз кечиб кетолмасдим. Санъатда ўз ўрнимни топишни чин дилдан истардим. Бу вазиятда турмуш ўртоғимга ҳам осон бўлмаган. Чунки ҳамма ҳам аёлнинг санъаткор эканлигини тўғри тушунмасди. Мендан яхши аёл чиқмаслиги ҳам аниқ эди. Биз келишган ҳолда ажрашганмиз. Аммо бу қароримдан умуман афсусланмаганман. Ўғлим туғилиши керак бўлган, биз оила қурганмиз. Агар у инсонда менга нисбатан ишонч бўлганида ажрашмаган бўлардик, дейди хонанда Умида Мирҳамидова.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Умида Мирҳамидованинг “Оқ атиргуллар” қўшиғи ҳамон ўз мухлисларига эга, десак муболаға бўлмайди. Қўшиқ премераси 2000 йилда ўтказилган. Орадан шунча йил ўтган бўлишига қарамай, қўшиқ ҳамон мухлислар эътиборида.

    — Бу қўшиқни ижро этишни истамаганман, ҳатто ғояси икки йилгача шкафдаги керакcиз қоғозлар сақланадиган қутичада ётган. Ўзим хушламай ижро этган қўшиқ кутилмаганда муваффақиятга эришди. Рости, уни тўйларда ижро этишга хижолат бўламан. Висол оқшомида айрилиқ ҳақида куйлаш бир оз ноқулай. Аммо халқимизга бу қўшиқ ёқади ва уни бир неча бор қайта-қайта тинглашдан ҳам бош тортишмайди, дейди хонанда Умида Мирҳамидова.

     Бу қўшиқ Умида Мирҳамидованинг хит таронасига айланади. 1994 йилда ижро этган “Эй нозанин”, 2000 йилда ижро этган “Оқ атир гуллар” қўшиқлари ҳам хонанданинг хит тароналар поғонасидан жой олади. Ҳозирги кунгача хонанданинг бир нечта мусиқий тўпламлари мухлислар эътиборига ҳавола этилган. 1999 йилда эса Умида Мирҳамидова “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Меҳмоним бўлинг” деб номланган концерт дастурини ўз мухлисларига ҳавола этади.

    Умида Мирҳамидова бир неча фильмларда комик ролларни ижро этган, ҳатто қизиқчилар билан кўплаб саҳна кўринишларида ҳам иштирок этган. 

    Фото: Скрин

    — Актрисаликка даъвом йўқ, шунчаки табиатан ҳазил-мутойибага мойиллигим бор. Қариндошларим орасида сўзга чечан аёллар кўп, балки шу учун тилим бурродир. Аммо ролларим ўзимга умуман ёқмайди, дейди Умида Мирҳамидова.

    Хонанда турмуш ўртоғи билан ажрашгач оила қурмади. У ўғли Ҳамидуллони ёлғиз тарбиялашни истади. Ҳамидулло Сайфуллаев айни кунда ҳисобчилик соҳасида таҳсил олади. У онаси каби санъаткор эмас балки банк ходими бўлишни афзал кўрди.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Ўғлимга отасининг ёнимизда эмаслигини билдирмаслик учун ҳар нарсага тайёрман. Ҳаётда унга отадек бўлолдим, керак пайтида моддий жиҳатдан қўллаб-қувватладим. Аммо она бўлиб ҳар доим ҳам ёнида бўлолмадим. Ўғлим ҳеч қачон “Отам нега биз билан эмас”, деган саволни бермади. Аксинча, ҳамиша мени тушунди, дейди хонанда.

    Умида Мирҳамидовани кўпчилик Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист деб билади. Аммо у 31 йиллик меҳнати давомида бирорта мукофотни қўлга киритмаган. Хонанда бундан ўксинмаслиги, муҳими халқ орасида яшаётган қўшиқлари борлигини айтади.

    Хонанданинг уйи билан боғлиқ қизиқарли ҳикояси

    Умида Мирҳамидова интервьюларидан бирида пул зарурлиги учун сотган севимли уйини йиллар ўтиб яна қайтариб сотиб олгани ҳақида айтиб берган. 

     — Ҳозирги уйимни биринчи топган пулларимга сотиб олганман. Ўша йиллари оиламизнинг бошига мушкул иш тушиб, орада укамнинг ҳам қаттиқ мазаси бўлмай қолди. Шундай вазиятда мана шу хонадонимни сотиб, қўлимда қолган озгина пулга бошқа жойдан 2 хонали уй олиб чиқиб кетганман.
    Бу хонадон сотилишидан аввал ўша “Оқ атиргуллар” қўшиғимизнинг клипида ишлатилган жуда чиройли сунъий атиргуллар бўларди. Гулларни чиройли идишга солиб, йўлакка қўйиб қўйгандик. Уйга келган ҳамма меҳмонларнинг кўзи биринчи ўша гулларга тушарди. “Вой, ўша клипдаги гуллар-ку”, дейишарди. Уйни сотганимда ҳамма нарса чиқиб кетган. Ҳамма нарсани тарқатворганман.

    8 йил давомида Юнусобод туманида яшаб келдик. Бу уйимга қайтиб келишим мўжиза бўлган. Ҳалигача ҳайратланиб гапираман. Ўшанда уйни сотганимда мен йўлакда туриб, уйим билан хайрлашганман, “мен сени ташлаб кетмоқчи эмасдим, мендан хафа бўлма, мен, албатта, қайтиб келаман”, деб йиғлаганман. Бир ой ичида сотилиб кетган бўлса, шу вақт ичида мана шу уй кўкариб кетган. Хафа бўлганиданми, шу уйнинг энергияси тугаб қолганиданми, билмадим.

    Бир ой ичида кўчиб чиқиб кетдик, лекин уйимни соғиниб 8 йил йиғладим. Қўшниларим билан жуда ҳам иноқ эдик. Шу йиллар ичида уч марта уйнинг эгаси алмашди. Бошқа уй олиш учун ҳаракатда юрган пайтимизда қўшниларимдан қўнғироқ бўлди: “Умида, уйингиз сотиляпти”, дейишди. Шунақанги югуриб келиб, 10 дақиқа ичида ишимиз ҳал бўлди. 15 кундан кейин уйимга қайтиб кўчиб кирдим. Қандай йиғлаб чиқиб кетган бўлсам, шундай йиғлаб қайтиб келдим. “Уйим, ассалому алайкум, мен қайтиб келдим, ишонганмидинг қайтишимга?”, деб яна йиғладим. Мана ҳозир севимли уйимда яшаётганимга 3 йил бўлди, дейди хонанда. 

    Нью Йоркдан келин олган

    Умида Мирҳамидова 2024 йилнинг 8 августида ёлғиз фарзанди Ҳамидуллани уйлантирди. Хонанда интервьюларидан бирида келини Америкада туғилиб-ўсгани ҳақида айтиб берган.

      

    —Тўй қилганга 40 йил тегма, деган гап бекорга айтилмаган экан. Чунки югур-югурларга нафақат пул, балки соғлиқ ҳам кетиб қолар экан. Жуда чарчар экансиз. Мен ўзимга келишим учун 2 ой вақт керак бўлди. Тўғрисини айтсам ўзимни қайнонадек ҳис этмаяпман ҳали. Баъзилар, “ҳали вақт бор, озгина вақт ўцин бошланади ҳаммаси”, дейди. Ҳамма нарсанинг бошланиши гўзал бўлади, ишқилиб охиридан суюнтирсин. Келиним мени телевизорда қаттиққўл қайнона образида кўп кўргани учун ҳаётда ҳам шунақа деб ўйлаган экан. “Онажон, мен сизни қўлига елпиғичлар олиб ўтирадиган қайнона бўлсангиз керак, деб ўйлагандим”, деди.
    Келиним Ўзбекистондан эмас. У АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида туғилиб ўсган. Қудаларим билан узоқ йиллардан бери танишмиз. Ҳеч қачон узоқ юртдан келиб қиламан, деб ўйламагандим. Лекин тақдир тақозоси. Келинимдан уйингизни соғинмаяпсизми, деб кўп сўрайман. “Йўқ, Тошкент менга жуда ёқади”, дейди. Мана яқинда уйига бориб келди 1 ойга. Узоқ бўлгани учун бундан кам муддатга бора олмайди, дейди хонанда.

    4 март, 09:23   Изоҳ (0)   83412
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Умида Мирҳамидова#Оқ атиргуллар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шуҳрат Қаюмовнинг Умида Мирҳамидовага жавоби, концертга тайёргарлик жараёни, йўтали ва фонограммага муносабати ҳақида

    22.03.2016, 10:12

    «Қизил олма», «Эсингдами сени?», «Ишонма» ва ўзбек эстрадасидаги 20-30 йилдан буён «яшаётган» бошқа қўшиқлар (видео)

    03.01.2022, 18:58

    «Қизил олма», «Эсингдами сени?», «Ишонма» ва ўзбек эстрадасидаги 20-30 йилдан буён «яшаётган» бошқа қўшиқлар (видео)

    03.01.2023, 12:53

    Instagram: Хотираси тўлиқ тикланмаётган Зоҳид Рисқиев, Паризодага қўйилган қўрқинчли ташхис, янги уй харид қилган Холиқжон вайнер

    17.01.2023, 22:48

    “Умида Мирҳамидова ёшига яраша иш қилса бўлмайдими?” — хонанда ҚВЗдаги иштироки, ўринли эътирозлар ва у қўяётган чекловлар ҳақида гапирди (видео)

    21.06.2023, 13:28

    Ботир Қодировдан Шоҳруххон ва Гулсанам Мамазоитовагача: Қашқадарёда Мустақиллик тантаналари бўлиб ўтди

    29.08.2023, 14:42

    Aiqar электромобиллари энди расман Ўзбекистонда

    06.12.2023, 19:30

    Instagram: Азода турмушга чиқди, Мавлуда Асалхўжаева неварали бўлди, Дилфуза Исмоилова санъаткор дугонасига қимматбаҳо автомобиль совға қилди

    10.12.2023, 22:40

    Зулайҳо Бойхонова, Ғиёс Бойтоев ва бошқа устоз санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?

    30.01.2024, 13:40

    Instagram: синглиси билан кўриша олмаётганидан нолиган Марьям Тиллаева, Парижда жиянини узатган Раъно Шодиева, имижини ўзгартирган Жасмин

    21.05.2024, 10:54

    Instagram: Умида Мирҳамидова ўғлини уйлантирди, Муниса Ризаеванинг сёмкада тоби қочди, Дилдора Ниёзова кечирим сўради 

    08.08.2024, 10:55

    Instagram: Юлдуз Турдиева туғилган кунини Туркияда нишонлади, Барчин Ғофурованинг қўлини сўрашди, Умида Мирҳамидова хонадонида келинсалом 

    12.08.2024, 11:50

    “Браво” кулги жамоасининг янги концерт дастуридан репортаж (видео)

    16.10.2024, 20:48

    “Қозоғистонда синган қўлим билан саҳнага чиққанман”. Умида Мирҳамидова соғлиғидаги муаммоларга қарамай концерт ва тўйларга боргани ҳақида (видео)

    17.10.2024, 10:55

    “Сўзида туриш борасида унча-мунча эркакка ўрнак бўларди” — Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани хотирламоқда (фото, видео)

    09.12.2024, 13:15

    Instagram: Рафиқасининг туғилган кунини нишонлаган Тоҳир Содиқов, имижини ўзгартирган Асал Шодиева, Умида Мирҳамидова оиласида хурсандчилик

    24.12.2024, 11:25

    “Пул зарурлиги учун сотган уйимни 8 йилдан кейин қайтариб олдим”. Умида Мирҳамидова уйи билан боғлиқ қизиқарли воқеа ҳамда Америкадан келин қилгани ҳақида

    21 январ, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.