• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларига учраб, омон қолган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    Инсон ёши ва касб-коридан қатъи назар, умрининг сўнггига қадар йўл ҳаракати иштирокчиси ҳисобланади. Йўлларда баъзан ҳайдовчи, баъзида эса оддий йўловчи сифатида ҳаракатланамиз. Икки вазифада ҳам ҳушёрлик ва эҳтиёткорликни қўлдан бой бермаслик шарт. Бўлмаса, оқибати аянчли бўлиши аниқ.

    Қуйида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисасига учраб, жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклай олган ижодкорлар ҳақида маълумотлар келтирилади.

    Хосият Ҳусанованинг юзини таниб бўлмасди

    Фото: Instagram / @xosiyat_xusanova

    Фото: Instagram / @xosiyat_xusanova

    Актриса Хосият Ҳусанова 2008 йили жиддий автоҳалокатга учраган. Ўшанда унинг юзи таниб бўлмас даражага келгани, ҳатто шошилинч ёрдам билан касалхонага олиб боришганида аввалига уни танишмагани ҳақида интервьюларида айтган. Шифокорлар актрисага кучли мия чалқалиши ва умуртқа поғонасининг жиддий шикастланиши ташхисини қўйишган. Актриса авариядан сўнг хотираси ва эшитиш қобилияти анча ёмонлашганини айтади.

    Жаҳонгир Позилжонов комага тушганди

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    2009 йил «Божалар» гуруҳи учун оғир келган. Боиси ўша йилнинг 28 июнь санасида «Божалар» гуруҳи вакиллари Термиздаги концерт дастуридан қайтаётган пайтда рулга ухлаб қолиниши сабабли аянчли йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Хонанда Мўмин Орипов воқеа жойида вафот этган. Гуруҳ аъзоси Жаҳонгир Позилжонов оғир аҳволда касалхонада ётқизилган ва бир неча кун комада бўлган. У ўзига келганидан сўнг ҳам соғлиғини тиклаши қийин кечган. Оёғи синган хонанда анча пайтгача оқсоқланиб юрган.

    Ҳайдовчи рулда ухлаб қолганди

    Фото: Instagram / @sobirjon_muminov

    Фото: Instagram / @sobirjon_muminov

    Айни кунларда АҚШда истиқомат қилаётган хонанда Собиржон Мўминов ҳам йўл-транспорт ҳодисасига учраган. 2010 йилнинг айни тўй мавсумида вилоятдан қайтаётганда ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши сабаб машина тўсиққа урилган. Хонанда гипс қўли ва шилинган юзи билан халққа кўринишни истамай, бир муддат омма эътиборидан четда юришга мажбур бўлганди.

    «Съёмка»дан қайтаётиб, аварияга учраган

    Фото: Instagram / @shaxzoda__mukhammedova

    Фото: Instagram / @shaxzoda__mukhammedova

    Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова кўп йиллардан буён автомобиль бошқаради. У кўп марта шошқалоқлиги сабаб тезликни оширгани учун огоҳлантириш олгани ва жарима тўлаганлигини айтган. 8 йил аввал эса жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Ўшанда у тунги соат 03:00 да суратга олиш майдончасидан қайтаётган бўлган. Ўша пайтдаги Nexia автомобили таниб бўлмас даражага келганлиги ҳақида ОАВда маълум қилинганди. Яхшики, актрисага у қадар жиддий жароҳат етмаган.

    Анча вақт юришга қийналди

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хушовоз хонанда Аҳрор Усмонов 2016 йилнинг 22 июнь куни яқинлари билан тоғга дам олиш учун чиқиб кетаётганда мудҳиш аварияга учраган. Машина хонанда Алижон Исоқовга тегишли бўлган, аммо рулда Аҳрор Усмоновнинг аёли бўлган. Тажрибасиз ҳайдовчи сабаб машина йўл четидаги бетонга урилган. Машинадагиларнинг бари жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Шифокорлар хонандага тос суягининг синиши ташҳисини қўйишган. Шу боис хонанда уч ой жиддий тартиб даволаниб, ўрнидан қўзғалмаган. Бир йилгача эса юришга қийналган.

    Уни машинадан соғ-саломат чиқишига ишонишмаганди

    Фото: Instagram / @sugdiyona_aziimovaa

    Фото: Instagram / @sugdiyona_aziimovaa

    Актриса ва стилист Сўғдиёна Азимова 2019 йил 18 ноябрь куни мудҳиш аварияга учраган. Бу ҳолатга унинг ортидан катта тезликда келаётган Lacetti русумидаги машинанинг урилиши сабаб бўлган. Актрисанинг бир йил аввал харид қилган Lada русумли машинаси таниб бўлмас даражага келган. Гарчи актриса жиддий жароҳат олмаган бўлса-да, узоқ вақт кучли руҳий зўриқиш таъсирида бўлганини кўп бор таъкидлаган. Актриса машина ичида соғ-омон чиқишига ҳеч ким ишонмаганлигини айтади.

    Янги йил кечасидаги авариядан эсдалик қолди!

    Фото: Instagram / @_abdullohfathullayevich

    Фото: Instagram / @_abdullohfathullayevich

    Ёш актёр Абдуллоҳ Масъудов 2019 йилнинг 31 декабрь куни тунги соат 00:02 да мудҳиш аварияга учраган. Катта тезликда келаётган автомобиль стевафорнинг қизил чироғига бўйсунмай, чорраҳа бўйлаб ҳаракатланишни бошлаган Matiz русмли автомобилга келиб урилган. Уни марҳум ижодкор Фатҳулла Масъудовнинг кенжа ўғли Абдуллоҳ бошқараётган эди. Актёрнинг юзидаги чандиқ ҳам автоҳалокатдан ёдгорлик бўлиб қолган. Жиддий жароҳат сабаб у бир неча кун жонлантириш бўлимида даволанган.

    Навбатда туриб олинган Spark’да авария учраган

    Фото: Instagram / @avaz_oxun_official

    Фото: Instagram / @avaz_oxun_official

    Қизиқчи Аваз Охун автоҳалокат содир бўлган кунни эслашни ҳам истамайди. Чунки у янги, навбатда туриб олган машинасидан ҳам кўра орқа ўриндиқда ўтирган қизининг аҳволидан ташвишланган. У машинасини водийдаги яқинларига кўрсатиб, суюнчи олиш мақсадида оилавий сафарга отланган. Уч кун аввал автосалондан чиққан машинада Тошкентга қайтаётганида Қўқон—Тошкент трассасида мудҳиш воқеа содир бўлган. Бунга Аваз Охуннинг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган. Ҳайриятки, ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

    Қошидаги чизиқ авариядан эсдалик...

    Фото: Instagram / @jurabek_singer

    Фото: Instagram / @jurabek_singer

    Хонанда Жўрабекнинг ижодий танаффусига оз миқдорда бўлса-да, автоҳалокат ҳам сабаб бўлган. У қадар жиддий жароҳат олмаган бўлса-да, авариядан сўнг қўрқув ҳисси ҳеч бир инсонни осонликча тарк этмайди. Хонанданинг қошларидаги чизиқлар ҳам жароҳатдан эсдалик бўлиб қолган.

     Мавзуга доир:

    • Қизиқчи Аваз Охун рулда ухлаб қолиб, даҳшатли автоҳалокатга учрагани ҳақида гапириб берди (видео)
    • Инфаркт, хотира йўқолиши, заҳарланиш. Оғир касалликларни бошдан кечирган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)
    • Шварсенеггер, Канье Уэст ва мудҳиш автоҳалокатга учраб, омон қолган бошқа юлдузлар

    15.11.2021, 17:39   Изоҳ (0)   57342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мадонна, Силвестр Сталлоне ва фарзандларини қаттиққўллик билан тарбия қилаётган бошқа машҳурлар (фото)

    15.11.2021, 16:38

    Депутат мақомига эга ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    15.11.2021, 14:22

    Турли сабабларга кўра ота-онасидан йироқда улғайган юлдузлар (фото)

    14.11.2021, 15:42

    Қизиқчи Аваз Охун ҳокимнинг устидан кулгани учун тунги уч яримгача латифа айтишга мажбур бўлгани ҳақида гапириб берди (видео)

    14.11.2021, 13:44

    «Калмар ўйини» сериали бош қаҳрамони Gucci брендининг элчисига айланди (фото)

    14.11.2021, 10:49

    Instagram: Шириннинг хонадонидаги қувончли кун, Феруза Норматовага аталган сюрприз, Озодбек Назарбековдан шифокорларни улуғловчи тарона

    13.11.2021, 23:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.