• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бир кунда икки ўғлидан айрилган ва кўп марта ўлимдан қолган Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 75 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 1 март куни 75 ёшни қаршилади. Ушбу сана муносабати билан эл ардоғидаги санъаткорнинг ҳаёт йўллари ва ундаги синовларни қандай енгиб ўтгани ҳақида сўзлашамиз.

    Фото: Instagram / @gulomjon_yoqubov_official

    — Тошкентда, оддий оилада дунёга келганман. Маҳалламизда уруш пайтида етим болаларни асраб олган Шомаҳмудовлар оиласи ҳам яшарди. Уларнинг бир нечта ўғиллари билан тенгдош бўлганман. Маҳалламизда кўпчилик инсонлар терини қайта ишлаш билан шуғулланишгани учун маҳалламизни кўнчилар деб аташарди, дейди хонанда.

    Ғуломжон Ёқубовнинг туғилиши жуда қизиқ кечган. У уйдаги кичик танча ёнида туғилгани ва қўшни аёл онасига доялик қилгани ҳақида интервьюларида айтиб ўтган.

    — Уйимизнинг орқа томонида Салима деган аёл яшарди. Уни эсимни таниганимдан буён буви деб атардим. Кейинчалик билсам у онамга доялик қилиб, мени дунёга келтирган экан. Оилада тўрт нафар фарзанд бўлганмиз. Аммо акамдан кейингиси жуда эрта вафот этган. Болалигим билан боғлиқ ширин хотиралар жуда кўп, аммо армонларим ҳам етарлича. Уч ёшимда отадан етим қолганман. Онам раҳматли 28 ёшида 3 фарзанд билан бева қолган. Отам билан боғлиқ хотираларим жуда кам. Елкасига миндириб мени ўйнатгани ва ўлгач видолашув учун мени олиб киришганда атрофдаги эркаклар “Ўғли кирганда кўзини очди”, дейишганини эслайман, холос, дейди хонанда.

    Уруш йилларидан сўнг жуда кўп аёллар боқувчисини йўқотгани ва оилалар қийин кунларни бошдан кечиришганини хонанда ўз ҳаёти мисолида қуйидагича таърифлайди.

    Фото: Скрин

    — Маҳалламизда турмуш ўртоғи урушдан қайтмаган аёллар жуда кўп эди. Онам раҳматлига ҳам кўп жойдан совчилар келган. Аммо ҳамиша рад жавобини берарди. “Менинг 3 та эрим бор, улар учун яшайман”, дерди. Ўзи эса маҳалламиздаги шапка тўқийдиган цехда оддий ишчи бўлиб ишларди. Кун бўйи ишда бўлар, рўзғор кам-кўстини тўлдириш билан овора эди.

    Жуда кичик ёшимда қизиқ воқеа бўлган. Маҳалладан ўтаётган машинани пойлаб туриб, “темир тош”ни отганман. У ҳайдовчи ўтирган томон ойнасини синдириб, бошини ёрганди. У жаҳл билан икки оёғимдан кўтариб “Ойнани ким тўлаб беради?” деб онамга бақиргани ҳам кўз олдимдан кетмайди, дейди хонанда Ғуломжон Ёқубов.

    Ғуломжон Ёқубов болалигида шўх ва ўйинқароқ бўлгани, ҳатто бир неча марта мактабдан ҳам ҳайдамоқчи бўлишгани ва шунчаки тасодиф сабаб мусиқага қизиқиб қолгани ҳақида қуйидагиларни айтди.

    — Шўхлигимдан маҳалла-кўйдаги болалар ҳам, мактабдагилар ҳам безор эди. Устозларим тарбияга чақириш учун бир неча марта калтаклашган. У пайтларда ота-оналар ҳам “Эти сизники суяги бизники” қабилида иш тутишарди. Бир нечта тўгаракларга борганман, аммо у ердаги ўқишим узоққа чўзилмасди. 3-синфлигимда Ғуломжон Қўчқоров деган мусиқа устозига шогирдликка тушганман. У киши илк марта қўлимга дутор ушлатган. Аммо у ерда ҳам шўхлигим билан ҳаммани безор қилардим. Доира тўгарагига қатнайдиган болалар билан тенгма-тенг уришардим. Санъатга меҳр қўйгач, шўхлигим ҳам босилди, дейди хонанда.

    Хонанда кўплаб молиявий қийинчиликларга учраган. Ҳатто, оиладаги шароит сабаб, болалигидан ишлаб илк мусиқий созини ўзи харид қилишига тўғри келган. 

    Фото: Скрин

    — У пайтлари рубоб 21 сўм турарди. Бир қўшнимиз уй қурмоқчи эди. “Ғиштни мен қураман, пул берасизми?” деганман. Аввалига ишонишмаган, аммо келишувга кўра бир ой ичида уч мингта ғиштни қуйиб берганман. Пулни олиб, илк рубобимни сотиб олганман. Аммо 1967 йилларда санъатга ва бу соҳа вакилларига бўлган эътибор жуда ёмон эди. Шу боис ҳам онам санъаткор бўлишимни истамаганди. Шу боис онам политехника институтига ҳужжат топширишимни истаган. У пайтлари имтиҳонлар ёзма ва оғзаки шаклда ўтказиларди. Кўчирмакашлик қилиб бўлса-да ёзма имтиҳондан уч олганман. Оғзаки имтиҳондан эса ўтолмаганман. Ўшандан кейин таниш йигитларим филармонияда янги овозлар учун кастинг ўтказилаётганини айтишган. Омадим келиб, кастингдан ўтиб, ишга олинганман, дейди хонанда.

    Хонанда 1998 йили ҳаётидаги энг оғир кунларни бошдан ўтказган. У бир кунда икки ўғил фарзандидан айрилган.


    — Бу воқеадан кейин мен камида ароқхўр бўлиб кетишим керак эди. Чунки жигаргўшасидан айрилиш осон эмас. Энг ёмони бир кунда икки фарзандимдан айрилганман. У йиллари Назарбекдаги ҳовлида яшардик. Катта ўғлим АҚШга кетганди. Кейингиси эса 22 ёшга тўлиб, онаси тўй ҳаракатига тушиб қолган кезлар эди. Ўша куни ҳам онаси совчиликка кетганди. Маҳалладаги ҳамшира қиз осма уколни нотўғри қилгани сабабли аҳволи ёмонлашган. Шунда кенжа ўғлим акасини ТоШМИга олиб бориш учун машина рулига ўтирган. Аслида у машина ҳайдашни яхши билмасди. Машина жарга ағанаб, икки соат ичида икки фарзандимдан айрилганман. Вафот этган катта ўғлим Тошкент давлат юридик институтида ўқирди. Кенжа ўғлим эса Тошкент давлат техника университетининг тайёрлов курсига қатнарди. Афсуски, уларнинг бахт-у камолини кўриш насиб этмади, дейди Ғуломжон Ёқубов.

    Хонанда 1999 йил фарзандлари хотирасига бағишлаб қўшиқ ҳам ижро этган.

    “Авария бўлавериб синмаган жойим қолмаган”

    Ғуломжон Ёқубов автомобилни тез ҳайдашни яхши кўриши ортидан жуда кўп аварияга учраганини яширмайди.

    — Ёшлигимдан негадир автомобилни тез ҳайдашни яхши кўраман. Бу одатим ортидан жуда кўп авария бўлганман. Масалан, биринчи машинам Запорожец бўлган. Ўша машинада Ғофур ака Ҳамидуллаев деган режиссёр билан Жиззахга кетаётганимизда жарга қулаб кетганмиз. Кўп ўлимдан қолганман. Майиб бўлмаган жойим қолмаган. Лекин шунда ҳам тез ҳайдаш одатим қолмаган.

    “Запорожец”дан кейин 03 автомобилини ҳайдаганман. Бу энди 1973 йилларда бўлган. Ўшанда бир оғайним билан Зангиота томонда пойга ўйнаганмиз. Йўлда кетаётганимизда уни қувиб ўтаман деб, сув тўпланиб қолган жойдан юрганман. У сув машинамнинг олд ойнасига урилиб, ҳеч нарса кўринмай қолган, оёғим эса тормозга ёпишиб қолган. Ўшанда автомобиль йўл ўртасидаги тўсиққа урилиб, узун бўлиб чўзилиб кетган экан. Мени ҳамма ўлди деб ўйлаган. Ичидан зўрға чиқариб олиб, дарров касалхонага олиб боришган. Елкам, оёқларим синиб, уч-тўрт ой тўшакда ётганман. Шунча воқеалардан кейин ҳам тез ҳайдашни яхши кўраман. Ҳозир ҳам қўйиб берса, тез ҳайдайман, лекин радарлар бунга рухсат бермайди.  

    3 март, 09:15   Изоҳ (0)   55216
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ғуломжон Ёқубов#фарзанд доғи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Озодбек Назарбеков ўғлининг тўйидаги юлдузлар ёғдуси, янги машинали бўлган Liil Xurramov, Йигитали билан ярашган Муқаддас

    23.10.2022, 22:50

    Суратга олиш майдончасида танишиб, бир-бирига кўнгил қўйган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    06.01.2023, 11:52

    Instagram: Аварияга учраган актриса, Ғуломжон Ёқубовга тўн кийдирган вазир, фарзанд кутаётган Ҳулкар Абдуллаева 

    03.03.2023, 22:45

    Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда

    22.03.2023, 21:28

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаров маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннурага уйланди (фото, видео)

    19.09.2023, 21:36

    “Икки фарзанд доғини кўтаришимга санъат ёрдам берган”. Маҳоратли сухандон Ўткир Сиддиқов замондошлари хотирасида 

    27.11.2023, 18:44

    Отасиз улғайган, Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган ва унвон олиш борасида бошқалардан ўзиб кетган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото)

    22.03.2024, 12:28

    “Тиланглар тилакларингни, президент бу гапни бошқа айтмайди!”: Ислом Каримов билан боғлиқ қизиқ воқеалар

    02.09.2024, 15:50

    Қизил йўлакчадаги илк қадамлар, ҳаяжон, мухлислар эътирофи — “Замин юлдузлари” тақдирлаш маросимидан репортаж (видео, фото)  

    08.10.2024, 20:39

    Instagram: Ўзбек шоу-бизнесидаги тўйлар, Дурдона Қурбонованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, Ғуломжон Ёқубовнинг ёшлик сири нимада?

    14.10.2024, 10:40

    “Запрет”лар муҳожирга айлантирган, туғилган кунини нишонламайдиган, собиқ сиёсатчи, муваффақиятли тадбиркор — Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 61 ёшда (фото,...

    18.12.2024, 17:56

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    “Ўғлимнинг исмига қараб чет элликка турмушга чиққанмисиз, деб сўрашади”. “Сардор” сериали орқали танилган Нигора Каримбоева 45 ёшда (фото, видео)

    12 феврал, 11:14

    Юлдуз Усмонова билан ораси бузилган, 22 кишига автомобиль совға қилган ва Аҳмадбойдан куйган Дилфуза Исмоилова 57 ёшда (фото, видео)

    17 феврал, 12:30

    “Улар — онгсиз одамлар”.  Ғуломжон Ёқубов қўшиқ талашаётган хонандалар ва ўзини ўлдига чиқараётганлар ҳақида

    22 феврал, 21:20

    “Бу одамларнинг ғашига тегади”. Ғуломжон Ёқубов тўйга шиппак ва майка-шортикда борадиган санъаткорлар ҳақида (видео)

    24 феврал, 13:31

    “Ёш кўринишимнинг биринчи сири — турмуш қурмаганимда”. Ўзбек киносининг Севгинатори ва мушуклар ҳимоячиси Манзура 47 ёшда (фото, видео)

    24 феврал, 15:45

    “Иложсизликдан бир ой тошбақа шўрва ичганман”. 12 та операцияни бошдан кечирган актриса Одина Тўхтасинова 37 ёшда (фото)  

    26 феврал, 15:49

    Қўшиқчиликни орзу қилган, битта рол билан машҳур бўлган, ўзидан 14 ёш кичик қизга уйланган Дилшодбек Каттабеков 35 ёшда (фото, видео)  

    27 феврал, 16:01

    “Эримга бошқа аёлга уйланишни таклиф қилганман”. Отасиз улғайган ва фарзандсизлик билан синалган хонанда Наргиз 46 ёшда (фото, видео)

    28 феврал, 15:46

    Ғуломжон Ёқубов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

    1 март, 09:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар билим ва малакасини танқид қилди

    Ўзбекистон | 15 май, 14:52

    “Манчестер Юнайтед” кейинги мавсум трансферлар учун қанча сарфламоқчилиги маълум бўлди

    Спорт | 15 май, 14:47

    Трамп Қатарда 1,2 трлн долларлик иқтисодий битим имзолади

    Дунё | 15 май, 14:30

    “Ёшлар мажруҳ бўлиб қоляпти” — Шавкат Мирзиёев ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани ҳақида гапирди

    Ўзбекистон | 15 май, 14:20

    Болалигимиздаги машҳур эртак қаҳрамонлари янги талқиндаги фильмларда қандай кўринишга эга?

    Кино | 15 май, 13:59

    Суданда стратегик объектларга дронлар ҳужуми кучайди

    Дунё | 15 май, 13:56

    “Тонировка” бепул бўлмайди — ЙҲХХ

    Ўзбекистон | 15 май, 13:50

    “Реал” футболчиси вояга етмаган қиз иштирокидаги видеони тарқатишда гумон қилинмоқда

    Спорт | 15 май, 13:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.