• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Aквариумдаги акула, Бенгал йўлбарслари ва 18 миллион долларлик соат. Спортчиларнинг ажабтовур харидлари

    Спортчиларнинг гонорарлари жуда катта эканлигидан хабаримиз бор. Табиийки, уларнинг кўпчилиги ҳашаматли ҳаёт тарзини танлайди. Уларнинг ҳашаматли харидлар ҳам ажабланарли эмас. Лекин шундай ажабтовур харидлар борки, улар ҳаммани ҳайратда қолдира олади.

    Гилберт Аренас ва аквариумдаги акулалар

    Фото: Championat

    Гилберт Аренас 2000 йилларда NBA’даги энг кўзга кўринган ва истеъдодли баскетболчилардан бири эди. Уч мавсум давомида ўз салоҳиятини намойиш этишга тўғри келган бўлса-да, 2008 йилда “Вашингтон Уизардс” жамоаси билан 111 миллион долларлик 6 йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. Бу битим ҳалигача NBA тарихидаги энг омадсиз келишувлардан бири деб ҳисобланади. 

    Фото: Championat

    Акулаларни аквариумда сақлаш жуда қимматга тушиши мумкин. Тузли сувни алмаштириш учун пул тўлаш, акулаларга озуқа етказиб туриш ва уларга ғамхўрлик қилиш учун одам ёллаш керак. Аренасга бу завқ йилига 80 минг долларга тушган. 

    Лионель Мессининг кўнгилочар боғи

    “Интер Майами” футболчисининг бойлиги 600 миллион долларга баҳоланади ва Лео кўплаб қимматбаҳо активларга эга. Албатта, Мессининг автомобиллари, уйлари ва боғлари бор. Лекин Лео ўзига хос ва ноодатий нарса сотиб олишга қарор қилган.

    Мессининг кўнгилочар боғи Хитойда, Нанкин шаҳрида 2020 йилда очилган. Мухлислар футболчининг шон-шуҳрат йўлидаги саёҳатидан реал вақт режимида баҳраманд бўлиши учун яратилган тематик боғдир. Боғ театрлар, голографик технологиялар, виртуал реаллик, меҳмонхоналар, Америка тепаликлари, футбол майдони ва тўғридан-тўғри Шанхайга борадиган тезюрар поезд каби деярли 300 минг квадрат фут майдонни эгаллаган кўнгилочар объектларни ўз ичига олади.

    Фото: Championat

    Бу ажойиб паркни яратиш учун 170 миллион доллар атрофида пул сарфланган. Ташкилотчилар бу боғга йилига 4-5 миллион одам ташриф буюриши ва чипта нархи 40 доллар эканини таъкидлаган.

    Майк Тайсон ва унинг Бенгал йўлбарслари

    Ит ёки мушук боқиш одамлар учун одатий ҳол. Аммо оқ йўлбарсларни боқиш — умуман бошқа масала.

    Фото: Championat

    Баъзи манбаларга кўра, Тайсон учта Бенгал йўлбарси учун 140 минг доллар тўлаган ва 125 минг долларга дрессировкачи ёллаган. 

    Бундан ташқари, йиртқичларни боқиш ҳар бир йўлбарс учун 4000 доллардан тушади. Йўлбарслар суғурта қилинган, бунинг учун бокс афсонаси ойига 2000 доллар тўлайди.

    Фото: Championat

    Дешон Стивенсон ва уй банкомати

    NBA’да ўзининг 13 йиллик фаолияти давомида Стивенсон 6 та жамоа шарафини ҳимоя қилган ва 10 миллион доллар атрофида пул ишлаб топган.

    Аммо у ўз пулларини сарфлаш учун ғайриоддий йўл ўйлаган. Стивенсон  ўз пулларини сақлаш учун уларни контейнерга жойлаштирган.

    Фото: Championat

    У ўзига банкомат сотиб олган. Миш-мишларга кўра, Стивенсон дўстларига жуда зарур бўлиб қолган пайтларда банкоматдан нақд пул ечиб олишга рухсат берган ва хизмати ҳақи 4-5 долларни ташкил этган. Банкоматда 20 минг доллардан ортиқ пул бўлмаган. Стивенсон эса уни йилига 4-6 марта тўлдириб турган.

    Кармело Энтонининг туяси

    NBA тарихидаги энг самарадор бомбардирлардан бири, Лос-Анжелес Лейкерс жамоаси ўйинчиси Кармело Энтони 2011 йилда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги ёзувни қолдирган: “Ҳаммада уй ҳайвони сифатида ит ва мушуклари бўлса, менда туя бор!”. Ва ўзининг туя билан тушган суратини илова иқлган. 

    Энтони туяни 25 минг долларга харид қилган. Аммо 160 миллион долларлик бойликка эга бўлган одам учун бир неча минг доллар — ўз шахсий туяси билан вақт ўтказиш имконияти учун жуда арзон нарх.

    Флойд Мейвезернинг бриллиант соатлари

    Мода ҳақида гап кетганда, Флойд Мейвезер ўзига юқори эътиборни жалб қилиш учун пулни аямайдиган спортчилардан биридир. 15 карра жаҳон чемпиони Jacob & Cо брендининг соатига 18 миллион доллар сарфлаган. Соат оғирлиги 260 карат бўлган бриллиантлар билан безатилган ва жуда ажойиб кўринишга эга.

    Фото: Championat

    Ҳашамдор безаклари туфайли бу соат бир неча уйдан кўра қиммат туради. Мейвезернинг ушбу соати дунёдаги энг қиммат соатлар топ-10 лигидан жой олган.

    Златан Ибраҳимовичнинг ороли

    Собиқ футболчи Златан Ибраҳимович овни жуда яхши кўради. Унинг кўчмас мулклари рўйхатида Стокгольм яқинидаги Давенсо ороли ҳам бор. У Маларен кўлида жойлашган бўлиб, Швецияда катталиги бўйича учинчи ўринда туради, майдони 500 гектарни ташкил этади. Бу оролда ёввойи буғулар ва тўнғизлар яшайди, шуниндек, у ерга балиқ овлаш учун ҳам бориш мумкин.

    Фото: Championat

    Златан оролни қанчага харид қилгани ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Баъзи манбаларга кўра, оролнинг қиймати 2,5-3 миллион еврони ташкил этади.

    Майкл Жорданнинг самолёти

    Фото: Championat

    Афсонавий баскетболчи Майкл Жордан самолётларни яхши кўради. Шу сабабли у шахсий рақами N236MJ бўлган Gulfstream IV самолётини сотиб олишга қарор қилган. Бу ерда N — Шимолий Каролина, 23 — унинг баскетболда ўйнаган рақами, 6 — чемпионлик узуклари миқдори, MJ эса исм-шарифининг бош ҳарфлари ҳисобланади.

    Фото: Championat

    Майкл бу билан кифояланиб қолмаган, у самолётини янги босқичга олиб чиққан. Жордан уни “Аир Жордан” буцалари дизайнига мос келадиган рангга бўяган. Бундай бўёқларнинг нархи ошкор этилмаган, лекин самолётнинг ўзи 30 миллион долларни ташкил этиши ҳақида маълумотлар мавжуд. 

    Крис Синглтоннинг лотерея чипталари

    “Вашингтон Уизардс” жамоасининг собиқ баскетболчиси Крис Синглтон нафақат Америкада, балки Хитой ва Туркияда ҳам ўйнаган.

    2012 йилда Синглтон ўз бойлигини кўпайтиришга қарор қилган ва Mega Millions ўйинида иштирок этиш учун 10 минг долларлик лотерея чипталарини сотиб олган. Ўйиннинг соврин жамғармаси 640 миллион долларни ташкил этарди. 

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу сармоя имкониятига нисбатан жуда шубҳали танлов эди. Mega Millions лотереяси қоидаларига кўра, жекпотни ютиб олиш имконияти 302,5 миллиондан бирга тенг эди. Кўплаб чипталар сотиб олинган бўлса-да, уларнинг ҳеч бири омадли бўлмади ва Крисга муваффақаят келтирмади. 

    28 феврал, 11:37   Изоҳ (0)   10248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Месси#Златан Ибраҳимович#Майк Тайсон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Златан Ибраҳимович Криштиану Роналдунинг Лионель Мессидан устун бўлган ягона жиҳатини айтди

    02.07.2022, 18:35

    Златан Ибраҳимович Астерикс ва Обеликс ҳақидаги фильмда рол ижро этди (видео)

    26.09.2022, 13:47

    Златан Ибраҳимович ЖЧ—2022 да ким ғолиб бўлишини истаётганини маълум қилди

    08.12.2022, 19:03

    Пеледан Мессигача. Футбол тарихидаги энг таниқли ўнинчи рақамлар

    01.01.2023, 21:29

    XXI асрда миллий лигаларда энг кўп гол урган футболчилар рейтинги эълон қилинди. 2 нафар ўзбекистонлик футболчи ҳам рўйхатдан жой олган

    21.01.2023, 15:02

    Месси эффекти. Лео ҳали дебют қилмасдан АҚШ футболини ўзгартирмоқда, чипталар нархи 10 баробар қимматлашди

    14.06.2023, 14:29

    Роналдиньо етакчи, Роналду — 5, Месси 10-ўринда. XXI аср дастлабки ўн йиллигидаги энг яхши футболчилар 

    28.09.2023, 12:52

    Роналду етакчи, Месси —2, Пеле 9-ўринда. Голли вазиятларни энг яхши якунловчилар рейтинги

    12.10.2023, 12:07

    Британия нашри XXI асрнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди 

    29.11.2023, 10:50

    Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Неймар ва дел Пьерони ортда қолдириб, Дрогбага етиб олди

    15.02.2024, 14:41

    Instagram Sport: Швеция терма жамоаси томонидан эътироф этилган Златан, соч турмагини ўзгартирган Винисиус, Аргентина термасидаги Месси 

    10.06.2024, 00:34

    Месси, Хави, Инеста Ибраҳимовичнинг 7 футболчидан иборат рамзий жамоасидан ўрин олди

    19.11.2024, 15:12

    Месси ЖЧ—2026 да иштирок этадими?

    20 январ, 13:31

    Неймарга ўхшашни истаган, кичик бўлса-да, улкан масъулиятни бўйнига олган “Олтин бола”. Ямал қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    23 январ, 16:05

    Аббосбек Файзуллаев қайси жамоада ўйнашни орзу қилиши ҳақида гапирди

    28 январ, 14:40

    Месси “Интер Майами” билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти, у Барселонани соғинган — Relevo

    29 январ, 09:50

    Роналдиньо, Кака ва Андрей Шевченко. “Олтин тўп” соҳиблари фаолияти қандай якунланган?

    29 январ, 23:33

    Лионель Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадими?

    1 феврал, 11:59

    Месси ҳаётида кўрган энг яхши футболчи ким эканини маълум қилди

    4 феврал, 08:28

    Роналду дунёдаги энг яхши футболчи ким эканини маълум қилди

    4 феврал, 08:45

    FourFourTwo: Лионель Месси дунёнинг энг яхши ўйинчиси. Роналду эса тўртинчи

    7 феврал, 08:50

    Левандовски “Барселона”да беш йил олдин Месси қайд этган натижани такрорлади

    10 феврал, 08:54

    Сирли сабаб: Нима учун Лионель Месси бегона аёллар билан суратга тушаётганида уларга умуман тегинмайди?

    20 феврал, 13:35

    Месси “Барселона”га қайтиши мумкин — манба

    25 феврал, 17:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.