Златан Ибраҳимович «Астерикс ва Обеликс: ўрта қироллик» фильмида иштирок этди.
«Милан» ҳужумчиси Онеофес исмли Рим легионери ролини ижро этди.
«Астерикс ва Обеликс: ўрта қироллик» — икки галиялик қаҳрамон саргузаштлари ҳақидаги бешинчи экранизация ҳисобланади. Бу сафар Астерикс ва Обеликс саргузаштлари Хитойда давом этади.
Астерикс ва Обеликс ҳақидаги фильмларда Златандан ташқари Михаэль Шумахер, Амели Моресмо, Тони Паркер ва Зинедин Зидан каби спортчилар иштирок этган.
Аввалроқ «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси сериалда суратга тушгани, UFC чемпиони Конор Макгрегор эса «Йўл бўйидаги уй» фильмининг ремейкида иштирок этиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)