Фарғона вилоятининг Қува туманидаги музлаткич омборида 3,8 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Қ.А.А” МЧЖ раҳбари Х.Р. жамиятга қарашли музлаткич омборини электр тармоғига ноқонуний равишда тўғридан тўғри улаган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ортиб бормоқда
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Ушбу ҳолатларнинг аксариятида миқдор млрд сўмдан ортиқ. Хусусан, Сирдарёда 683 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушланган эди.
Шунингдек, Сирдарёдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчасида 325 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкентда жами 2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан ташқари, Ангрендаги метан заправкада 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Изоҳ (0)