Тошкент шаҳрининг икки тумани Бектемир ва Мирободда бугун, 25 сентябрь куни электр таъминоти вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабар берди.
Келтирилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 25 сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Бектемир тумани: “Нурли йўл” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Миробод тумани: “Саракул” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилди. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)