Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 30 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 6,64 сўмга пастлаб, 12 968 34 сўм бўлди;
- евро 48,43 сўмга тушиб, 13 492,26 сўм бўлди;
- рубль 0,74 сўмга пастлаб, 132,32 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 11,71 сўмга кўтарилиб, 12 974,98 сўм бўлганди.
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, 2025 йилда номинал валюта курсида кескин ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. 2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланган. 2023 йилда сўм АҚШ валютасига нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда 3,94 фоизга заифлашганди.
Ўзбекистонда пул жамғаришга қодир одам борки, топган-тутганини АҚШ валютасида сақлашга ҳаракат қилади. Уй, машина ёки бошқа қимматроқ маҳсулотлар савдоси ҳам долларда. Бугунги кунда сўмдан ўн йил олдингидан кўра кўп фойдаланаётган бўлсак-да, барибир аҳолида миллий валюта барқарорлигига ишонч у қадар юқори эмас. “Дарё”га обуна бўлиб, қуйидаги ҳавола орқали айни масала таҳлил қилинган мақолани ўқишингиз мумкин.
Изоҳ (0)