Daryo

Жанубий Корея парламенти президент Юн Сек Ёлга импичмент эълон қилди

Парламентда бўлиб ўтган овоз беришда буни 204 нафар депутат қўллаб қувватлади

1 дақиқа ўқиш13 809 кўришлар0 изоҳ0

Жанубий Корея парламенти президент Юн Сек Ёлнинг импичментини қўллаб-қувватлади. 

Фото: Чосун

Парламентда бўлиб ўтган овоз беришда буни 204 нафар депутат қўллаб қувватлади, 85 нафари қарши чиқди. Эндиликда Президент лавозимидан четлаштирилади ва бош вазир президент вазифасини бажарувчига айланади.

Кореяда ҳарбий ҳолат

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 3 декабрь куни кечқурун мамлакатда фавқулодда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Парламент ва сиёсий партияларнинг фаолияти тақиқланди. Давлат раҳбари бу қарорни “конституциявий тартибни ҳимоя қилиш ва мамлакат ичидаги Шимолий Корея тарафдорларини йўқ қилиш” зарурати билан изоҳлади.

Ҳукумат ҳаракатларидан норози бўлиб, парламент биноси олдида намойишчилар тўпланди. Полиция парламентга киришни тўсиб қўйди ва шаҳар кўчаларида ҳарбий техника пайдо бўлди.

Бир неча соатдан сўнг 300 депутатдан 190 нафари парламентга киришга муваффақ бўлди ва ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди. Мухолифат етакчиси Ли Же Мен президент қарорини “конституцияга зид” деб атади ва уни “халққа қарши” қадам сифатида қоралади. Кечроқ Жанубий Корея президенти мамлакатда жорий этилган ҳарбий ҳолатни бекор қилишга рози бўлди.

10 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилиниши ортидан давлатга хиёнатда айбланаётган собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Ҳьюн қамоққа олинди. Шунингдек, Миллий полиция агентлигининг бош комиссари Чо Жи Хо ва Сеул шаҳар полицияси бошлиғи Ким Бон Сик ҳам суд қарори билан ҳибсга олинган.

Президент Юн Сок Ёлга Жанубий Кореядан чиқиш тақиқланган, у ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун тергов остида. 7 декабрь куни парламент давлат раҳбарига қарши импичмент эълон қилишга уринди, аммо ҳукмрон партия аъзоларининг овоз беришни бойкот қилиши туфайли уриниш муваффақиятсиз тугади. Ўша куни кечқурун парламент биноси олдида 100 000 га яқин одам тўпланиб, президентнинг истеъфосини талаб қилди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар