36 ёшли россиялик аралаш жанг санъатлари жангчиси, UFC’нинг енгил вазн бўйича собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов American Airlines авиакомпанияси рейсидан тушириб юборилди.
Ҳодиса гувоҳлари томонидан қайд этилган маълумотларга кўра, Ҳабиб самолётда фавқулодда чиқиш жойи ёнида ўтирган. Стюардесса протоколга мувофиқ ундан фавқулодда вазиятда йўловчиларга ёрдам бера олишини сўраган. Аммо Ҳабиб стюардессанинг гапини тушунмай, қисқа тортишув юзага келган ва ундан бошқа жойга ўтиришни сўраган. Бу ҳолат собиқ чемпионнинг норозилигига сабаб бўлган.
Стюардесса: “Фавқулодда чиқиш жойи ёнида ўтиришингиз мумкин эмас, акс ҳолда самолётни тарк этишингизга тўғри келади”, деганида, Ҳабиб: “Бу адолатсизлик”, деб жавоб берган. У рўйхатдан ўтиш жараёнида экипаж талаблари бўйича барча қоидаларга риоя қилганини қўшимча қилган. “Рўйхатдан ўтаётганимда инглиз тилини биласизми, деб сўрашди, мен эса ъҳаъ деб жавоб бердим. Энди нега бундай қиляпсизлар?” дея норозилик билдирган.
Шундан сўнг, Ҳабиб экипаж билан баҳслашиб, дўстлари билан самолётни тарк этган.
A video of retired UFC star Khabib Nurmagomedov being escorted off an Alaska Airlines flight has gone viral.
— Al Jazeera English (@AJEnglish) January 12, 2025
It appears staff reported feeling 'uncomfortable' with his apparent grasp of English as he sat in an exit row seat where he would need to assist in an emergency. pic.twitter.com/Bf7S7jLji6
Ҳабиб ушбу ҳолат бўйича тушунтириш берди.
“Менга саволлар билан мурожаат қилган аёл бошиданоқ жуда қўпол муомала қилди. Мен инглиз тилида яхши гапира олишим ва ҳамма нарсани тушунишимга қарамай, у мени ўрнимдан туриб кетишим кераклигини айтди. У буни қайси асосга кўра қилди – ирқий, миллий ёки бошқа сабабми – аниқ айта олмайман.
Қисқа суҳбатдан сўнг, у қўриқчиларни чақирди ва мени самолётдан туширишди. 1,5 соатдан кейин бошқа самолётга ўтириб, керакли манзилга учиб кетдим. Ўша вазиятда хотиржам бўлиш ва провокацияга берилмаслик учун қўлимдан келганини қилдим. Ўйлайманки, одамлар самимийроқ бўлишлари керак”, деб ёзган Нурмагомедов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Тахминларга кўра, Ҳабиб UFC 311 турнири учун Лас-Вегасдан Сан-Францискога учаётган бўлган. Ушбу турнир келаси дам олиш кунлари, 19 январь куни бўлиб ўтади. Унинг асосий жангида енгил вазн чемпиони Ислом Махачев Арман Сарукян билан реванш жанги ўтказади. Яна бир муҳим баҳсда Ҳабибнинг укаси Умар Нурмагомедов энг енгил вазн чемпиони Мераб Двалишвили билан тўқнашади. Ислом ва Умар турнирга тайёргарлик жараёнида Ҳабиб билан бирга бўлган.
Изоҳ (0)