Ислом Махачев Ҳабиб Нурмагомедов унинг жанги туфайли Чемпионлар Лигаси финалини ўтказиб юборишини айтди.
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев Матч TV телеканалида Ҳабиб Нурмагомедов билан суҳбатда америкалик Дастин Порье билан бўлган жангининг Чемпионлар Лигаси финалидан муҳимроқ воқеа эканини таъкидлаган.
— Чемпионлар Лигаси финалини томоша қиласизми?
— Эҳтимол. Ҳамма йигитлар футболни яхши кўради. Айниқса, катта ўйинларни. Ҳабиб менинг жангим туфайли Чемпионлар Лигаси финалига бора олмаслигини айтди. Мен Чемпионлар Лигаси финали ҳар йили бўлади, Махачев—Порье жанги эса фақат бир марта бўлади, деб жавоб бердим.
— Кимнинг ғалаба қозониш имконияти кўпроқ: Порье ёки “Боруссия”?
— Билмайман. Менимча, “Боруссия”да 50/50 имконият бор”, — деди енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев.
Маълумот учун, Махачев ва Дастин Порье ўртасидаги чемпионлик жанги UFC 302 доирасидан ўрин олган ва 1 июндан 2 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)