• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Кичкина деманг бизни: Доғистонлик митти «одамча» Ҳасбик ким ва у қандай қилиб MMA юлдузига айланди?

    Ҳасбулла Магомедов — 2 йил ичида жаҳон юлдузига айланган доғистонлик 20 ёшли блогер. Интернетда у Ҳасбик номи билан танилган ва митти кавказлик болакайнинг видеолари ижтимоий тармоқларда миллион марталаб кўрилмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дунё юлдузлари ҳам Ҳасбик билан дўст — Шакил ЎНилдан тортиб Ҳабиб Нурмагомедовгача. Магомедов Forbes журналининг 30 ёшгача бўлган энг истиқболли россияликлар рўйхатига кирди. Яқинда аралаш яккакураш бўйича асосий промоушен — UFC Ҳасбик билан шартнома имзолади.

    Дунёни забт этган кичик блогер Ҳасбекнинг сири нимада?

    Ҳасбик қулупнай ҳақидаги вирусли видеодан сўнг Доғистонда юлдузга айланди.

    2020 йилда Доғистонда блогер пайдо бўлди — Ҳасбулла Магомедов. Йигитча 18 ёшда бўлса ҳам болага ўхшарди: унинг бўйи бор-йўғи 93 сантиметр, вазни 18 килограмм эди. Ҳасбулланинг овози жуда баланд бўлиб, фойдаланувчилар меҳрини қозонди.

    Доғистонлик йигитча қулупнай еган видеоси билан машҳур бўлди. Айтарли бирор нарса бўлмаса-да, видео қандай қилиб вирусга айланиши мумкин? Аммо видеода Ҳасбулла машҳур бўлиб кетган иборани айтади: «Ростини айтсам, қулупнай бомба. Қулупнайни жуда яхши кўраман».

    Видео ижтимоий тармоқларда тарқалди ва машҳур бўлди, Магомедов эса ватанида юлдузга айланди.

    Биринчи муваффақиятдан сўнг Ҳасбик тармоқда тез-тез пайдо бўла бошлади. Ҳасбулла — блогер, лекин у ҳеч қачон ўзини видеога олмаган. Ҳасбик атрофида унинг ҳаётини камерага тушириб, йигитчани қўлларида кўтариб, совға-саломлар бериб юрадиганлар кўп.

    Ҳасбикнинг атрофидагилар ҳақида кўп нарса маълум эмас. Тахминларга кўра, унинг энг яқин дўсти Магомед бўлиб, у нафақат унга уй ишларида ёрдам беради, балки видеода ҳам тез-тез кўриниб туради.

    Ажабланарлиси, Ҳасбикнинг продюсери йўқ, унинг кўтарилишида дўстларининг хизмати катта. Шундай вақтлар бўлдики, Ҳасбикнинг влоглари ижтимоий тармоқларни тўлдириб, миллион марталаб кўрилди. Дўстлари Ҳасбикнинг ҳаётини суратга олишди, блогер эса контент яратди. Фойдаланувчиларни ҳатто Ҳасбикнинг машина ҳайдаш усули ҳам ҳайратда қолдирди ва унинг жумлалари машҳур бўлиб кетди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бироқ Ҳасбикнинг ота-онаси ўғлининг севимли машғулотларига қарши эди, улар ўғлига тинчроқ келажакни хоҳлашарди. Уларни жуда тез пайдо бўлган хейтерлар янада кўпроқ қўрқитарди. Аммо Ҳасбик машҳурликни ёқтирарди ва у оиласи учун мустақил пул ишлаб топишни истарди.

    Ҳамма Ҳасбикнинг ўзига хос шахс эканини тушунди, у шу сабабли машҳур бўлди. Аммо блогернинг ўзи касаллиги ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Магомедовнинг сўзларига кўра, шифокорлар ирсий ўзгаришларнинг сабабини аниқлай олмаган ва аниқ ташхис қўйишмаган.

    Мен ўзимни ногирон деб ҳисоблайманми? Йўқ, мен бундай деб ўйламайман, лекин ота-онам шундай деб ўйлашади. Шифокорлар ҳам. Менда фақат ўсиш билан боғлиқ муаммолар бор. Тез юрганимда эса чарчаб қоламан. Ақлим 18 ёшларникидек. Бошқа 18 ёшли болалар менга ҳасад қилишади, чунки улар уйда ўтириб, пул топишни хоҳлашади, лекин қўлидан келмайди, — дейди Ҳасбик.
    Абдурозик билан омадсиз жангидан кейин дунё Ҳасбикни севиб қолди

    Қулупнай ҳақидаги видеодан кейин Ҳасбикнинг машҳурлиги пасайишни бошлади. Аммо кейинчалик унинг ҳаётида Асхаб Тамаев пайдо бўлди — Ҳасбикни ўз канали учун суратга тушишга таклиф қилган чечен блогери.

    Тамаев интернет тенденциялари қандай ишлашини яхши биларди, унинг ўзи ҳам ғайриоддий кўриниши билан ҳайратда қолдирарди. Тармоқда Асхаб чеченистонлик Ҳалк номи билан машҳур бўлиб, блогер, айниқса, бир пайтлар 56 см га етган катта бўйни билан ҳайратда қолдирарди.

    Асхаб митти доғистонлик ва яна бир «одамча» — тожикистонлик 17 ёшли қўшиқчи ва блогер Абдурозик ўртасида муштлашув уюштиришга қарор қилади. Абдурозик ҳам Ҳасбикка ўхшаш ўлчамга эга эди, шу туфайли ҳам интернетда машҳур бўлиб кетганди: Абдурозик гўдакка ўхшарди, лекин шу билан бирга у яхши қўшиқ куйлар ва чиройли кийиниб юрарди.

    Ҳасбик ва Абдурозик ўртасидаги жанг 2021 йилнинг баҳорида эълон қилинганди. Митти блогерларининг матбуот анжумани ижтимоий тармоқларни портлатиб юборди. Россиядан ғайриоддий дуэл шон-шуҳрати Ғарбгача етиб борди, UFC жангчилари ва ҳатто промоутерлик раҳбари Дуэйн Уайт Ҳасбик ва Абдурозикнинг видеоларини репост қила бошлади.

    Бироқ жанг бўлмади: гўё Ҳасбикни кўндиришолмаган. Шартлар оддий эди: ҳар бири бир дақиқадан икки раунд. Умуман олганда, Тамаев Ҳасбик ва Абдурозикка зарбаларсиз курашадиган грапплинг жангини таклиф қилганди.

    Тамаев икки-уч ой ичида уни миллионер қилишга ваъда бериб, Ҳасбикни янада руҳлантирмоқчи бўлди. Аммо Ҳасбик яхшигина гонорарни рад этди: эҳтимол, кўнгли ўзи пул ишлай олишини сезгандир. Ва бу тўғри қарор эди — тез орада Ҳасбик  бутун дунёга танилди. Блогер фаол интервью бера бошлади.

    Ҳасбик миллионлаб пул ишлади ва UFC билан шартнома имзолади

    Абдурозик билан муваффақиятсиз жанг Ҳасбуллоҳни янада машҳур қилди. Бутун дунё блогер ҳақида билди ва кичкина одамчаларнинг видеолари ижтимоий тармоқларни портлатиб юборди. Шубҳасиз, бундан кейин Ҳасбик янги имкониятларга эга бўлди, гонорари ҳам сезиларли даражада ошди. Бироқ доғистонлик учун бурилиш нуқтаси Абу-Дабидаги UFC 267 га саёҳат бўлиб, у ерда MMA оламини забт этди.

    Турнир 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтди, Ҳасбик у ерга УФС президенти Дуэйн Уайтнинг шахсий таклифига биноан келди. Блогер Доғистондаги кўпчилик каби аралаш яккакурашни яхши кўрарди ва республиканинг машҳур жангчилари: Ҳабиб Нурмагомедов, Ислом Махачев, Забит Магомедшарипов ва бошқалар билан дўст эди.

    Абу-Дабида Ҳасбик турнир бошланишидан олдин ҳам бир қанча вирусли видеоларни суратга олди. Блогер ҳазиллашиб, собиқ UFC чемпиони Дэниэл Кормьенинг юзига «кутилмаган» зарба берди. Уайт билан ҳам кўриниш берди, залда ҳам видео суратга олди – Абу-Дабига келган Абдурозик билан жанжаллашиб қолишига сал қолди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Турнирда Ҳасбикка октагон рўпарасидаги биринчи қатордан махсус жой берилди. Доғистонлик Ислом Махачев асосий кардда жанг қилди. Ден Хукерни мағлуб этгандан сўнг, у Ҳасбикни октагонга олиб чиқди ва боши узра кўтарди. Турнирда бўлган Махачевнинг яқин дўсти Ҳабиб эса блогерни елкасига миндириб олди.

    Шов-шувли гастролдан кейин Ҳасбик «мини-Ҳабиб» лақабини олди — Ғарбда папах кийган ҳар қандай доғистонлик Нурмагомедов билан ассоцация қилинади.

    Турнирдан сўнг UFC раҳбари Уайт Ҳасбик иштирокидаги видео унинг ижтимоий тармоқларида энг оммабопи бўлганини тан олди: «6,7 миллион обуначим бор ва улардан 6,4 миллиони ушбу видеони томоша қилган. Ақл бовар қилмайди!»

    UFC билан ҳамкорлик қилгандан сўнг, Ҳасбикнинг карьераси ўсди ва у долларлик миллионерга айланди. Жорий йилнинг апрель ойида Forbes журнали Россиянинг 30 ёшгача бўлган энг истиқболли юлдузлари рейтингига кирувчи номзодларни тақдим этди — Ҳасбик ҳам рўйхатга кирди.

    Худди шу ойда блогер NFT портретларидан 160 миллион рубль ишлаб олди. Актёрлар, мусиқачилар ва спортчилар образидаги Ҳасбик тасвирларининг сотуви декабрь ойида бошланган. Тўрт ойдан камроқ вақт ичида у 590 дона Ethereum (ўша пайтдаги курс бўйича тахминан 2 миллион доллар) қийматидаги 1700 та асар сотди.

    Сентябрь ойида эса Ҳасбик UFC билан беш йиллик шартнома имзолагани маълум бўлди. Ҳамкорлик фақат оммавий ахборот воситаларида ишлашни, шу жумладан, турнирларга ташриф буюришни назарда тутади. Ҳасбик образи эса янги UFC симуляторига қўшилиши режалаштирилган.

    Ҳасбик Конордан у билан жанг қилишни талаб қилди

    2019 йилда ирландияликни мағлуб этган Ҳабиб билан бўлган жанги туфайли Ҳасбик Доғистондаги кўпчилик каби Макгрегорга ёмон муносабатда бўлган. Шу боис Ҳасбик Уайтдан Конор билан жанг ташкил қилишни сўраган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ҳозир UFC билан шартномам бор. Агар МакГрегор ҳақиқатан ҳам эркак бўлса, Абу-Дабида кўришамиз. Уни Ҳабиб аллақачон енгган. Менимча, Конорнинг Мейвезер билан жангидан олган пуллари тугаган, энди унга кўпроқ эътибор керак», — деб ёзади Ҳасбик.

    Албатта, Ҳасбик ва МакГрегор ўртасидаги жанг доғистонликларнинг UFC’даги одатий жанги каби бўлмайди: соғлиғи сабабли Ҳасбикка рухсат берилмайди. Ҳар бир турнир олдидан жангчилар пухта текширувдан ўтади, спорт комиссиялари уларни ҳатто соғлиғидаги кичик муаммолари учун ҳам рингга чиқармайди. Шунинг учун Ҳасбикни UFC’да жангчи сифатида кўрмаслигимиз аниқ, лекин у албатта турнирларда қатнашади.

    Катта эҳтимол билан UFC ва Ҳасбик ўртасидаги ҳамкорлик янада муваффақиятли бўлади. Ахир, дунё доғистонлик блогерни севади. Бу араб минтақаларига ҳам тегишли — UFC кўпинча Абу-Дабида турнирлар ўтказади, у ерда Кавказдан келган россиялик жангчилар кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ Ҳасбикнинг фаолияти шарқ мамлакатлари билан чегараланиб қолиши даргумон — катта эҳтимол билан UFC у учун каттароқ режалар тайёрлаётган кўринади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавзуга доир:

    • Йилига 28 млн доллар топадиган 8 ёшли блогер: Like Nastya қандай қилиб машҳурликка эришди? (фото)
    • 10 ёшли бойвачча Момфа: африкалик дунёдаги энг ёш миллиардер қандай ҳаёт кечиради? (фото)

    14.12.2022, 16:59   Изоҳ (0)   19480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради» фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 5 та факт

    14.12.2022, 14:55

    Меган Маркл ва шаҳзода Гарри ажрашган тақдирда жуфтликнинг ҳаётида нималар ўзгаради?

    14.12.2022, 11:08

    Instagram: Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентдаги дабдабали тўйи, туғилган кунини нишонлаётган Мирзабек Холмедов, Ҳиндистон саёҳатидаги Дурдона Қурбонова

    13.12.2022, 22:48

    «Топ Ган: Меверик» АҚШ Миллий кинотанқидчилари кенгаши томонидан йилнинг энг яхши фильми деб топилди

    13.12.2022, 18:47

    Уларнинг ҳеч бири 40 га ҳам кирмаган эди: сирли тарзда вафот этган Голливуд юлдузлари (фото)

    13.12.2022, 16:48

    «Қариган чоғингизда мен сизнинг эмас, сиз менинг хизматимни қиляпсиз, дерди». Жасур Рафиқовнинг онаси унинг армони ҳақида (видео)

    13.12.2022, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситалари тўртинчи партияси етказилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 13:40

    Эрон ядровий объектлари АҚШ ҳужумидан олдин эвакуация қилинган — ОАВ

    Дунё | 22 июн, 13:07

    Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди

    Дунё | 22 июн, 12:54

    Ўзбекистонда ҳафта бошида 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 22 июн, 12:20

    Трамп Эронга ҳужум сабаб импичмент билан юзлашиши мумкин

    Дунё | 22 июн, 11:55

    Франция клуби скаути Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатмоқда

    Спорт | 22 июн, 11:51

    Ишга бориш тақиқланади: Исроилдаги ўзбекистонликлар янги чекловлар ҳақида огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 11:18

    Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

    Ўзбекистон | 22 июн, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.