• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Болалик йиллари, UFC, ҳаёт тарзи ва оғир жудолик. Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳаёт йўли ҳақида

    UFC собиқ чемпиони, MMA’даги фаолиятини бирорта ҳам мағлубиятга учрамай якунлаган Ҳабиб Нурмагомедов 20 сентябрь куни 34 ёшни қарши олди. «Дарё» шу муносабат билан россиялик яккакурашчи ҳақидаги 2020 йилги материални тўлдирилган ҳолда қайта эълон қилади.

    Болалиги ва фаолиятининг бошланиши

    Абдулманап Нурмагомедов ва Ҳабиб Нурмагомедов

    Абдулманап Нурмагомедов ва Ҳабиб Нурмагомедов
    Фото: «Sports.ru»

    Ҳабиб Абдулманапович Нурмагомедов 1988 йилда Доғистоннинг тоғли Силди қишлоғида дунёга келган. Эътиборли томони шундаки, Ҳабиб ўзининг илк қадамларини айнан кураш татамисида қўяди. Унинг отаси Абдулманап Нурмагомедов Россияда хизмат кўрсатган мураббий ва эркин кураш бўйича спорт устаси ҳисобланарди. Абдулманап доимо ўғлини ўзи билан машғулотларга олиб борарди, шу тариқа Ҳабиб 5 ёшида илк марта ўзини спорт курашларида синаб кўрди.

    9 ёшга тўлганида эса у аллақачон ҳақиқий машғулотларга киришиб бўлганди. «Бургут»нинг (Ҳабиб) ўзи ҳам бутун болалиги кураш залларида ўтганини бир неча бор таъкидлаган. Отаси Абдулманап барча шогирдлари қатори ўз ўғлидан ҳам қатъий интизомни талаб қиларди. Шу билан бирга у таълим олишни ҳам ташлаб қўймасди, буни ҳам шахсан отаси назорат қиларди.

    2001 йилда Ҳабиб отаси ва ака-укалари билан Доғистон пойтахти Махачқалъага кўчиб ўтади. Кичик Нурмагомедов аралаш жанг санъатларига киришиш учун жанговар самбони интенсив равишда ўрганишни бошлади. Бу йўлда эса унга отаси ҳар томонлама таянч бўлди.

    Профессионалларга ўтиш ва UFC’даги жанглар

    Фото: Google Photos

    19 ёшида Ҳабиб спортни тарк этиш ва қўриқчи бўлиб ишлаш ҳақида ўйлай бошлайди, бироқ отаси бунга қарши чиқиб, шундай дейди: «Агар сен бирон бир жойда ишласанг, демак сен спортчи эмассан. Сенга керак бўлган ҳамма нарсани ўзим бераман, сен эса машқ қиласан. Сенга фақат кийим-кечак ва йўлкира учун пул керак, егулик эса уйимизда ҳам бор».

    Нурмагомедов отасига қулоқ тутди ва бундан-да кучлироқ машқ қила бошлади. Ҳабиб 2012 йилда UFC’даги биринчи жангини ўтказиб, унда Камал Шалорусни мағлуб этди. Шу тариқа 23 ёшли жангчи босқичма-босқич енгил вазн тоифасида чўққига кўтарила бошлади. 2017 йилнинг охирида Ҳабиб даъвогарлик жангида Эдсон Барбосани мағлуб этди. Шундан сўнг у енгил вазнда чемпион йўқлигидан фойдаланган ҳолда Эл Яквинта билан чемпионлик жангини ўтказди ва очколар бўйича ғалаба қозонди.

    Фото: Google Photos

    Жанг услуби ва тайёргарлик жараёнлари

    Жангларда Ҳабиб тажовузкор, у доимо рақибларига ҳужум қилади. Тезкор зарбалар билан масофани йўқ қилади ва бир ҳаракат билан ўз услубини қўллайди. Нурмагомедов жуда яхши курашади, у исталган рақибини октагонга йиқитиши мумкин. У исталган рақибни «партер»да ўз назоратида ушлаб тура олади. Шунингдек, у рақибларини зарбалар ёмғири билан «сийлаш»ни ҳам унутмайди.

    Ҳабиб бўш вақтларини ҳам машғулотларга бағишлайди. Одатий кунларда у кунига икки мартадан, жангларга тайёргарлик жараёнида эса уч маротабадан машғулот ўтказади. Унинг сўзларига кўра, ким кўп машқ қилган бўлса, ўша ғалаба қозонади. Ҳабиб ўзини спортга бағишлаган, буни  унинг Instagram’га жойлаб борадиган суратларидан ҳам билиб олиш мумкин.

    Фото: Instagram

    Ҳаёт тарзи

    Ҳабиб диндор инсон бўлиб, ўзига ортиқча нарсаларни раво кўрмайди ва доимий равишда хайрия ишлари билан шуғулланади. Ҳабибнинг пуллари эвазига Нигерияда бир қанча мактаблар қурилгани бунга мисол бўла олади.

    Авваллари «Бургут» жанглардан оладиган гонорар эвазига куч кечирарди, баъзида ҳатто қарздор ҳам бўлиб қоларди, яъни жангдан жанггача яшарди. Аммо Конор Макгрегор билан жангдан сўнг Ҳабиб ўзининг биринчи миллион долларини ишлаб олди. Бундан ташқари, у айнан мазкур жангдан сўн кўплаб бадавлат ҳомий ва ҳамкорларга эга бўлди. Ҳозир Ҳабиб Reebok ва Toyota компанияларининг расмий вакили ҳисобланади, шунингдек, унга энергетик ичимликларини реклама қилиш ҳам мўмайгина даромад келтиради. Ҳабибнинг MMA’даги бутун фаолияти давомида ишлаб топган пули 30 миллион долларга яқин.

    Машиналари

    Фото: Google Photos

    Ҳабибнинг биринчи автомобили Lada Priora бўлган. Бироқ чемпион мазкур машинани тезда сотиб юборган.

    Фото: Google Photos

    Унинг кейинги автомобили Mercedes С300 бўлиб, маҳаллий аҳоли орасида унинг обрўйи анча баланд, боиси 90 йилларда анчайин жиддий одамлар мазкур автомобилдан фойдаланган.

    Афтидан унга немис бренди ёқиб қолган кўринади, унинг навбатдаги «тойчоғи» Mercedes AMG GT S бўлди.

    Фото: Google Photos

    Айтишларича, унга ушбу машина маҳаллий тадбиркорлар бири томонидан совға қилинган.

    Фото: Google Photos

    Ҳабибнинг навбатдаги иномаркаларидан бири BMW 6 Serie саналади.

    Фото: Google Photos

    Шунингдек, Ҳабибнинг уйида (Доғистонда) Toyota Land Cruiser 200 ҳам бор. Умуман олганда, Ҳабиб ўта қиммат харидларни амалга оширишни унчалик ҳам хушламайди.

    Шахсий ҳаёти

    Фото: Google Photos

    Ҳабиб ўзининг шахсий ҳаётини оммага ошкор қилмасликка ҳаракат қилади, шунинг учун ҳам шу пайтгача унинг рафиқаси юзини фақат яқин дўстлари ва қариндошлари кўрган, холос.

    Ҳабибнинг айтишича, рафиқаси кўп вақтини уйда ўтказади, чалғимаслик учун эса у машғулот йиғинлари ва мусобақаларга оиласини олиб бормайди. Жуфтлик 2015 йилда қиз, 2017 ва 2019 йилларда эса икки бор ўғил фарзандли бўлган.

    Фото: Instagram/@khabib_nurmagomedov

    Ҳабиб 2020 йилнинг 3 июлида оғир жудоликка учради, унинг ҳар бир ғалабасига ўзидан-да кўпроқ ҳисса қўшган, доимо ёнида турган отаси Абдулманап Нурмагомедов коронавирус асоратлари оқибатида бу ҳаётдан кўз юмди. Шундан сўнг Ҳабиб қанчалик оғир бўлмасин, ҳаётида илк бор отасисиз октагонга кўтарилишга мажбур бўлди, ғалабасидан сўнг эса кўз ёшларини тиёлмади ва ҳўнграб йиғлаб юборди. У отасини хотирлар экан, шундай сўзларни ёзади:

    Сизни соғинаман, сиз мен учун бир вақтнинг ўзида ҳам ота, дўст, ака ва мураббий эдингиз. Менга деярли ҳамма нарсани ўргатдингиз, умид қиламанки, мендан розисиз. Зеро, ота-онанинг розилиги, бу — Яратганнинг розилигидир.

    UFC’ни тарк этганидан кейинги ҳаёти

    Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг 24 октябрида UFC 254 мусобақасида октагондаги охирги жангини ўтказди. Ушбу мусобақадаги жанг орқали Ҳабиб кетма-кет учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Унга Жастин Гэтжи рақиблик қилди. Нурмагомедов Гэтжини буғиш усули билан муддатидан олдин мағлуб этди. Бу доғистонлик жангчининг 29-ғалабаси бўлди ва у UFC’нинг вазн тоифасидан қатъи назар умумий рейтингида биринчи ўринга кўтарилди.

    Шундан кейин кўп бор Ҳабибнинг UFC’га қайтиши ҳақида гап-сўзлар янгради, бироқ Нурмагомедов онасига берган ваъдасини бузмади. У ҳамон октагонга қайтгани йўқ ва бу ишни қилмоқчи ҳам эмас.

    2022 йилда Ҳабиб UFC’нинг шон-шуҳрат залидан ўрин олди.

    Фото: Инстагарм

    Ҳабиб MMA’ни жангчи сифатида тарк этган бўлса-да, бу соҳани тўлиқ тарк этмади. У ўз жамоаси аъзоларини UFC ва Bellator мусобақаларига тайёрламоқда.

    Унинг бизнесдаги ишлари ҳам ёмон эмас. Ҳабиб GFC промоушенини сотиб олди ва уни Eagle FC’га айлантирди. Айни вақтда ушбу промоушен МДҲ мамлакатлари вакилларидан ташқари турли жаҳон юлдузларини ҳам жалб қилмоқда.

    Ҳабибнинг UFC’даги вориси сифатида эътироф этиладиган Ислом Махачев камарни Россияга қайтаришга яқин. Ислом октябрь ойида Чарльз Оливейра билан чемпионлик жангида иштирок этади. Ҳозирда Ҳабиб ва унинг жамоаси бор эътиборини ушбу жангга қаратган.

    20.09.2022, 23:48   Изоҳ (0)   37282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пол Погба товламачиларга 11 млн евро бермоқчи бўлган, бироқ банк ўтказмани блоклаб қўйган

    20.09.2022, 18:16

    Томас Тухель «Бавария»да Нагелсманнинг ўрнини эгаллаши мумкин

    20.09.2022, 16:02

    Россия футбол иттифоқи УЕФАдан Украина бош мураббийини лавозимидан четлатишни сўради

    20.09.2022, 15:01

    Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага етказиш таклиф этилгани маълум бўлди

    20.09.2022, 13:00

    Олександр Усик Жошуага қарши жанглардан қанча миқдорда пул ишлаб олгани маълум бўлди

    20.09.2022, 12:04

    АПЛ клублари Англия Кубоги ва Лига Кубоги форматини ўзгартиришни истамоқда

    20.09.2022, 11:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.